Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Nishon tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Nishon tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-10-02 10:31:18
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-17 13:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“ЛОЙИҲА”

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

НИШОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

QASHQADARYO VILOYATI

NISHON TUMANIHOKIMINING

QARORI

181100 Qashqadaryo viloyati Nishon tumani Yangi–Nishon shahri O`zbekiston ko’chasi 20–uy tel:512-16-15, Faх:512-22-02

2017йил«____»________ Х-____/___-сон Янги-Нишон шаҳри

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини

банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахбаротномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2018 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 21-моддаларига асосан:

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 104 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида шу жумладан:

ўн турт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 45,76 фоиз (44 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 44,72 фоиз (43 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафидан, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 3,12 фоиз (3 киши);

ногиронлар учун 2,08 фоиз (2 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 6,24 фоиз (6 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари кўрилган шахслар учун 3,12 фоиз (3 киши);

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 1,04 фоиз (1 киши);

бошқа тоифалар учун 2,08 фоиз (2 киши), шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 0 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 2 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 0 киши миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.

2.2018 йилда банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида махсус ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, 2018 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3.Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

4.Тумандаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар 2018 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини, тайёр бўлишини ҳамда бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.

5.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса ва ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мабойнида амалга оширилиб, бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.

6.Ушбу қарорни бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотлар “Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилаб қўйилсин.

7.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8.Тумандаги, корхона, муассаса ва ташкилотларга ҳар чоракда туман бандликка кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш топширилсин.

9.Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Мамадиев бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

10.Туман ҳокимининг 2016 йил 21 ноябрдаги “Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш
учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги
Х-1713/11-сонли қарори 2017 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

11.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Нигматов зиммасига юклатилсин.

12.Мазкур қарор 2018 йил 01 январь кунидан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими А.Жураев

Туман ҳокимининг 2017 йил "___"_________даги Х-____/___ -сонли қарорига 1-илова

Нишон тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йилда банд қилиб қўйиш тўғрисида
М А Х С У С И Ш Ч И К О М И С С И Я Т А Р К И Б И

Т/р

Ф. И. Ш

Лавозими

1

О.Нигматов

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Ишчи комиссия раиси

2

Ш.Хўжақулова

Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ишчи комиссия раиси ўринбосари

А Ъ З О Л А Р И

3

М.Астаноқулов

Туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи

4

А.Мамадиев

Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори

5

А.Омонов

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

6

Б.Давлонов

Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи

7

Ш.Умаров

Ёшлар иттифоқи Нишон туман Кенгаши раиси

8

Б.Сариев

"Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Нишон туман бўлинмаси раиси

9

С.Нодирова

Туман ТМЭК раиси

Туман ҳокимининг 2017 йил "___"_________даги Х-____/___ -сонли қарорига 2-илова

Нишон тумани бўйича 2018 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар
учун энг кам иш жойлари белгиланган корхоналар
Р Ў Й Х А Т И

Т/р

Корхона, ташкилот ва муассасалар
номи

Ташкилот ва корхоналар тўлиқ манзилли

Корхона-ларда рўйхатда турган ходимларнинг уртача
сони

Жами
7 фоизи

Белгилан-ган иш жойлари-нинг энг кам миқдори

Жами

Корхонада ишлаётган ижтимоий ҳимояга муҳтожлар сони

Ҳақиқатда барпо этиладиган ёки ажратила-диган иш жойлари сони

Шу жумладан қуйидаги тоифалар учун:

Ногиронлар учун 3 фоизи

Бошқа
тоифадагилар учун 4 фоизи

Ногиронлар сони

Бошқа
тоифадагилар
сони

Ногирон-лар

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар

Касб ҳунар коллежларини ҳамда олий ўқув юртларини грант асосида тугатган ёшлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган Пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар

Жазони
уташ муассаса
ларидан
бўшатил-
ганлар

Одам савдоси-дан жабрлан-ганлар

Ижтимоий мухофазага мухтож шахслар-нинг бошқа тоифалари

шу жумладан:

Сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилган шаҳслар

Кичик
ёшли болалари бўлган ишламаёт-
ган аёллар

Ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётганлар

1

АТ Халк банки Янги Нишон филиали

Пахтакор мфй

34

2

1

1

1

1

0

1

1

0

0

0

2

Талимаржон саноат ва сув хужалиги касб-хунар коллежи

Талимаржон ш

55

4

2

2

3

2

1

1

1

0

0

0

3

Hишон кишлок хужалик касб-хунар коллежи

Навруз кфй

70

5

2

3

4

2

2

1

1

0

0

0

4

Hишон агро-иктисодиёт касб хунар коллежи

Юксалиш мфй

130

9

4

5

7

4

Туман ҳокимининг 2017 йил "___"_________даги Х-____/___ -сонли қарорига 3-илова

Ташкилот номи

Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этилади.

____________________________________

Юридик манзили:

Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг
10 санасига қадар

____________________________________

20__ йилнинг ______ чорагида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда

қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

А Х Б О Р О Т

1. Ҳисобот йилида маҳаллий давлат хокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони ____ иш ўрни, шу жумладан ногиронларни ишга жойлаштириш учун _______ иш ўрни

2. Банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари

Ҳисобот даври-нинг якуний ҳолатига кўра ишлаётганлар (киши)

Шундан: ишга жойлаштирилганлар

Ҳисобот
(чоракда) ойида

Йил бошидан

Жами:

Шу жумладан:

Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар

Таълим муассасаларини тугатган ёшлар

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

Ногиронлар

Бандликка кўмаклашувчи туман марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар

Одам савдосидан жабрланганлар учун

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари

3. Ҳисобот даври охирида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган
иш ўринлари сони: _________ иш ўрни.

Ташкилот раҳабри __________________________
(имзо)

Кадрлар бўлими (инспектори) бошлиғи __________________________
(имзо)

М.Ў.

20__ йил "____" ________________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
111111111

So`rovnoma natijalari