Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Bog`ot tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Bog`ot tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-10-02 15:27:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-17 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 34-сон, 333-модда) билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қайналадиган ва меҳнат бозорида тенг шариотларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Боғот туманида 2018 йил учун ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ, 2-иловага мувофиқ касб ва лавозимларитасдиқлансин.

2. Ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ходимларнинг, рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 281 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота оналар учун 7 фоиз (19 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 54 фоиз (152 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 3 фоиз (9 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (9 киши);

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 5 фоиз (15 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 3 фоиз (8 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилган шахслар учун 2 фоиз (5 киши);

кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 16 фоиз (44 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 5 фоиз (14 киши)

одам савдосидан жабрланганлар учун 2 фоиз (6 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинлиқсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

4.Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўгрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлар ташкил этилишини таъминласинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мазкур қарор ижросини бажармаган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қодексининг 50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.

6. Бандликка кўмаклашиш туман маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

7. Ушбу қарор 2018 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 07 октябрдаги 1757к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Боғот садоси” газетасида эълон қилинсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Саиджонов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида2017-10-172017-10-17БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ

So`rovnoma natijalari