Hujjat nomi
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги 161-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-06-24 18:16:11
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-07-09 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги 161-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда;) мувофиқ ҳамда Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва Тошкент ИИББ ЙҲХБнинг мурожаатларини инобатга олиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги “Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги 161-сонли қарори билан тасдиқланган “Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари” тўғрисидаги

1-иловасидаги 1.14-позицияси қуйидаги янги тахрирда баён этилсин:

1.14. Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари 1 ўрин кунга/ 15000

Салқин ичимликлар 1 ўрин/ кунга/ 30000

1.Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги “Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги 161-сонли қарори билан тасдиқланган “Iste’molda bo’lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари” тўғрисидаги

1.1-иловадаги 4.5-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

1.Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.Абдумажитов), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими (Р.Раимов), Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси (Ш.Мақсумов), “Тошбозорсавдо” уюшмаси (С.Нематуллаев):

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, тўловлар, ижара ҳақи тўловлари ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминласин.

1.Ахборот хизмати (Х.Эрматов), “Вечерний Ташкент” ва “Тошкент оқшоми” таҳририяти (А.Акромов), “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асамов), мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz

веб-сайтига жойлаштирилсин.

1.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси ва Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи Р.А.Абдумажитов зиммаларига юклатилсин.

Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усманов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги 161-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари” 15 кунР.А.Абдумажитов

So`rovnoma natijalari