Hujjat nomi
Шаҳарда 2018 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Farg'ona shahar hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Farg'ona shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-10-03 18:08:00
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-18 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 4-сон, 45-модда)17-моддасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги

186-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 44-сон, 507-модда)билан тасдиқланган Низом ижросини таъминлаш ҳамда шаҳарда 2017 йил учун мазкур иш ўринлари миқдорини белгилаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда фаолият олиб бораётган корхона, ташкилотларда иш ўринларини банд қилиб қўйиш рўйхати

1-иловага мувофиқ ҳамда шаҳарда иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. 1-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан

4463 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида,

Жумладан; ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун (241 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун (1438 киши);

муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун (201 киши);

ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун ( 22 киши);

Одам савдоси билан жабирланганларни иш билан таъминлаш учун
(27 киши);

Сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар учун (134 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун (205 киши);

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун (191 киши );

Кичик ёшли болалари бўлган ишламайдиган аёллар учун ( 89 киши) ;

Шу жумладан ногиронлар учун белгилаб қўйилган иш ўринларни 3 фоиз 1915 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.( ногиронлар учун ажратилган иш ўринларига истисно тарзида таълим муассасасини тамомлаган шахсларни ишга жойлаштириш мумкин);

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария – гигена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак , шу жумладан

Ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда ходимга мехнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари.

Ўрта – махсус ва касб-хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларидан, ички ишлар вазирлиги, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида уларнинг касб тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари.

Ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва мехнат мажбуриятларини бажаришни бирга қўшиб, олиб бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш жойлари.

Банд қилиб қўйиш мажбурий бўлган касб ва лавозимлар:

Ўрта-махсус ва касб хунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларидан, ички ишлар вазирлиги, фавкулодда вазиятлар вазирлиги ва миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахсларга, уларнинг касб-хунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари.

4. Ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186–сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини;.

Йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин ва бу тўғрисида Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берсинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларинларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрисида шаҳар бандлик марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берсин.

6. Ташилотлар ҳар чоракда Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида Ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этадилар.

7. Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони хисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотнинг ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорнинг бажарилмаганлиги сифатида қарайди.

8. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

9. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш.Махмудов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг етказилишини таъминласин.

10. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2016 йил 7 ноябрдаги 1339-сонли қарори уз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

12. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ижтимоий иктисодий масалалар бўйича ўринбосари У.Каримов зиммасига юлатилсин.

Шаҳар ҳокимининг 2017 йил

“__” __________кунги

___-сонли қарорига 1-илова

Комиссия раиси

1.

У.Каримов

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари

Комиссия раисининг ўринбосари

2.

Ш.Махмудов

Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори

Комиссия аъзолари

3.

Б.Иброхимов

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи

4

В.Цой

Шаҳар мудофа бўлими бошлиғи

5.

Ф.Сахибова

Шаҳар халк таьлими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

6.

Қ.Масаидов

Шаҳар ИИБ ЖИЭБ бошлиғи

7.

М.Умарова

Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси, комиссия котиби.

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Шаҳарда 2018 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун (квота) иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида Бекор қилингунига қадар30Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори Ш.Махмудов

So`rovnoma natijalari