Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Yakkabog' tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Yakkabog' tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-10-05 16:50:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-20 10:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“ЛОЙҲА”

YAKKABOG’TUMANIHOKIMINING

QARORI

[img src="file:///C:\WINDOWS\Temp\msohtml1\01\clip_image003.gif" height="4" width="640">

2017yil«___»_____________________-sonli___________ shahri

Ижтимоиймуҳофазагамуҳтожваиштопишда қийналадиганшахсларниишгажойлаштиришмақсадида 2018 йилучуниш

ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” Низом(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2013 йил 10 сентябрдаги
160-сонли алоқа хати ва туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ишўринларини бандқилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон,
97-модда)
нинг 17-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н :

1. Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида ишчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага мувофиқ) ходимлар сони 20 нафардан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун жами 7 фоиз (126 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ 3 фоиз (4 киши) миқдоридава 4 фоиз ( 122 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.

Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:

а) ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 7 фоиз (9 киши);

б)таълим муасасаларини тугатган ёшлар учун 47 фоиз (59киши);

в) муддатли ҳарбий ҳизматдан бўшатилган шахслар учун 19 фоиз (23 киши);

г) ногиронлар учун 3 фоиз (4 киши);

д) пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 4 фоиз ( 5 киши);

е) жазони ўташ муассаларидан бўшатилган шахслар учун 6 фоиз ( 7 киши);

ё) одам савдосидан жабрланганлар учун 2 фоиз ( 2 киши);

ж) ижтимоий мухофазага мухтож иш топишда кийналадиган шахсларнинг бошка тоифалари учун 8фоиз ( 10 киши).

3. Иш берувчилар ушба тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш вамеҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи,ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида25 (йигирма беш) фоизи хажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг колган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаб, бу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш вазифаси юклатилсин.

6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона, муассаса ва ташкилотлар учун қўйидаги имтиёзлар белгиланади:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини Туман ҳокими томонидан белгиланган микдорда ортикча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблагларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамгармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.

7. Барча корхона, муасаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш юклатилсин.

8. Туман бандликка кўмаклашиш марказ директори Б Нормуродовга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловаларда кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотраҳбарлари эътиборига қуйидагилар етказилсин:

корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;

ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;

махаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларни банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларга жарималар солиш тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориштопширилсин.

9. Туман ҳокимининг 2016 йил“ 07 ” ноябрдаги Х-4278/11-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Тиловов зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокимиЖ.А.Бобоев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида 20.10.2017 й20.10.2017 йтуман ҳокимлиги ва бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari