Hujjat nomi
Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-06-27 14:53:33
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-07-12 15:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ

Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ–1621-сон “2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2014 йил 8 октябрдаги ПҚ–2241-сон “Бошоқли дон экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш, навларни жойлаштиришнинг илмий асосланган услубларини такомиллаштириш ва 2015 йил ҳосилини харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:

1. Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

Тошкент ш.,

2015 йил “_____” ___________,

____-сон

Ш. Тешаев

Молия вазири

Тошкент ш.,

2015 йил “_____” ___________,

____-сон

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

Тошкент ш.,

2015 йил “_____” ___________,

____-сон

Г. Саидова

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлигининг

2015 йил “___” _______даги

____, ____, ____-сон қароригаИЛОВА

Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Уруғчилик тўғрисида”ги, “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ-1621-сон “2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2014 йил 8 октябрдаги ПҚ-2241-сон “Бошоқли дон экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш, навларни жойлаштиришнинг илмий асосланган услубларини такомиллаштириш ва 2015 йил ҳосилини харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказига уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун
нав устамаларидан маблағ ажратиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 сентябрдаги
ПҚ-1404-сон “2011 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-бандига мувофиқ 2011 йилги бошоқли дон ҳосилидан бошлаб, уруғчилик хўжаликлари ва бошқа хўжаликлардан давлат ресурсларига харид қилинадиган уруғлик дон учун амалдаги прейскурант харид нархларига нав устамалари белгиланган.

2. Етиштирилган бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмини аниқлаш
ва уларни харид қилиш, шунингдек улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш Уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларини тўлиқ ҳажмда харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1789, 2008 йил 11 апрель) мувофиқ амалга оширилади.

3. Уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон экинлари уруғларини дон корхоналарига қабул қилиш Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1499, 2005 йил 29 июль) мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига

харид қилинадиган уруғлик дон учун нав
устамаларидан маблағ ажратиш

4. Ажратмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази (“Ўздавуруғназоратмарказ”) томонидан бошоқли дон экинлари уруғларининг давлат стандарти талабларига мос келиши ҳақида сертификат берилганидан сўнг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинган уруғликларнинг авлодлари бўйича тўланадиган устамасидан жамғарилган маблағларнинг:

2,1 фоизи – Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказининг махсус хисобварағига;

3 фоизигача – Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг таркибига кирувчи дон маҳсулотлари корхоналарининг 22602-ҳисобварағидан беш банк иш кунида тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.

5. Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика марказининг махсус ҳисобварағига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган йиллик харажатлар сметасига асосан Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларини сақлаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ишлатилади.

6. Дон ва дуккакли экинлари илмий-тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига ўтказилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган йиллик харажатлар сметасига мувофиқ Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2382, 2012 йил 25 июль) белгиланган тартибда тақсимланади.

3-боб. Якуний қоида

7.Мазкур Низом “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик

компанияси раиси Э. Қудратов

2015 йил “____” ___________

Ўзбекистон Фермерлари

Кенгаши раиси С. Турдиев

2015 йил “____” ___________

Ўзбекистон Савдо-саноат

палатаси раиси А. Шайхов

2015 йил “____” ___________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Давлат ресурсларига уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан харид қилинадиган уруғлик дон учун навларга устама ҳақ ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси26.06.2015 й.Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш27.06.2015 й.Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш27.06.2015-11.07.2015Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш15.07.2015 й.Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишишМазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идораларги келишиш учун юбориш ҳамда белгиланган тартибга мувофиқ улар билан келишиш15.07.2015-31.07.2015Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
6Ишлаб чиқилган норматив-хуқуқий ҳужжатни тасдиқлашМанфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг, лойиҳани тасдиқлаш учун киритиш01.08.2015 й.Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
7Норматив ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйҳатидан ўтказиш учун тақдим этишТасдиқланган норматив-хуқуқий хужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш05.08.2015Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari