Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Mirishkor tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Mirishkor tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-10-09 12:14:02
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-24 10:10:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА»

МIRISHKORТUMAN HOKIMINING

QARORI

181000O’zbekiston Respublikasi Qashqadaryo viloyatiMirishkortumani Yangi Mirishkor shaharchasi, tel: 652-14-65, 652-19-24, faks-652-14-65, 652-19-99

2017yil“____” _______ Х-___________Yangi Mirishkor shaharchasi

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиганшахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш

ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” Низом(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2017 йил 30 сентябрдаги 443-сонли алоқа хати ва туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини бандқилибқўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда)нинг 17-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н :

1) Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш мақсадида ишчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2) Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларниишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш

(2-иловага мувофиқ) ходимлар сони 20 нафардан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун жами 7 фоиз (143 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларинингэнгкам сонигамувофиқ3 фоиз (5 киши) миқдоридава 4 фоиз (138 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.

Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:

а) ногиронлар учун 3,5 фоиз (5 киши);

б) ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 22,4 фоиз (32 киши);

в) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини томомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 48,3 фоиз (69 киши);

г) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар шахслар учун 3,5 фоиз (5 киши);

д) пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 7,7 фоиз (11 киши);

е) жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 4,9 фоиз (7 киши);

ё) одам савдосидан жабрланганлар учун 2,1 фоиз (3 киши);

ж) ижтимоий мухофазага мухтож иш топишда кийналадиган шахсларнинг бошка тоифалари учун 7,7 фоиз (11 киши).

3) Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ногиронлар учун саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат вазифасини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;

ёшлар учун, улар умум таълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;

14 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи, ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;

жазони ижро этиш муасасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари.

4) Корхоналар, муассасаларваташкилотларйил бошлангунгача

10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.

5) Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш вазифаси юклатилсин.

6) Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона, муассаса ва ташкилотлар учун қўйидаги имтиёзлар белгиланади:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини Туман ҳокими томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.

7) Корхона, муасcаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш юклатилсин.

8) Туман Бандликка кўмаклашиш марказ директори А.Тошовга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловаларда кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотраҳбарлари эътиборига қуйидагилар етказилсин:

корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;

ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларни банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларга жарималар солиш тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориштопширилсин.

9) Туман ҳокимининг 2016йил 21 ноябрдаги Х-1158/11-сонли қарори 2017 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10) Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Норбобоев зиммасига юклатилсин.

11) Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими Р.Комилов

Қарор лойиҳасини тузди

____________ А.Тошов Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори

Келишилди:

______________Ш.НорбобоевТуман ҳокимининг иқтисодиёт ва

тадбиркорлик масалалари бўйича

биринчи ўринбосари

______________Н.НурёғдиеваТуман ҳокими ўринбосари, хотин-

кизларқўмитаси раиси

______________Ш.ЧориевТуман ҳокимлиги ҳуқуқшуноcи

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида 24.10.2017 йил24.10.2017 йилтуман ҳокимлиги ва бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari