Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Qarshi shahar hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Qarshi shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-10-09 17:44:27
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-10-24 11:22:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

QARSHI SHAHARHOKIMINING

QARORI

2017yil“___” _________________-sonliQarshi shahri

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишгажойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш

ўринларини банд қилибқўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2018 йилда иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н :

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан
450 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 19 фоиз (85 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 27 фоиз (120 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун20 фоиз (53 киши);

ногиронлар учун 12 фоиз (55 киши);

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 4 фоиз (20 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 9 фоиз(40 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун7 фоиз (30 киши)

бошқа тоифалар учун 11 фоиз (50 киши), шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 19 киши, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар 17 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 14 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш бўйича ишчи комиссия таркиби 1-иловага ва иш ўринлари банд қилинган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринларини ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.

Бунда:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар
учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун
эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши керак.

4. Шаҳардаги корхона, муассаса ва ташкилотлар 2018 йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласинлар ҳамда бу тўғрида шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ахборот берсинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилотлар (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида амалга ошириб, бу тўғрида шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига йилнинг биринчи чораги тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

7. “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишдпда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган корхона, ташкилот ва муассасалар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

8. Қарши шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори Д.Узоқовга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари эътиборига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9. Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 21 ноябрдаги “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Х-1545/11-сонли қарори 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ў.Пардаев зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Шаҳар ҳокимиЖ.Фозилов

Қарор лойиҳасини тузди:

____________ Д.Узоқов Шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази директори

Келишилди:

______________Ў.ПардаевШаҳар ҳокимининг ижтимоий ва иқтисодиймасалалари бўйича ўринбосари

______________Р.ШереваШаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

_____________Ш.БухоровШаҳар ҳокимлиги ҳуқуқшуноси

Т/р Қарши шаҳар Корхона, ташкилот ва муассасалар
номи
Корхона, ташкилот ва муассасалар
манзили
Корхона-ларда жами рўйхатда турган ходимлар Жами
7 фоизи 2 = (3 +4)
Белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори Жами5 = (6 +7) Корхонада ишлаётган ижтимоий ҳимояга муҳтожлар сони Ҳақиқатда барпо этиладиган ёки ажратилади ган иш жойлари сони8 = (8.1 +8,2 +8,3 +8,4+8,5+8,6+8,7+8,8)
Ногиронлар учун
3 фоизи
Бошқа
тоифадагилар учун
4 фоизи
Ногиронлар сони Бошқа
тоифадагилар
сони
Ногирон-лар Ёлғиз ота - оналар ҳамда
14- ёшгача ва ногирон болалар бор куп болали ота-оналар
Таълим муассаса-
ларини тугатган ёшлар
Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатил-
ганлар
Пенсия ёшига яқинла-шиб қолганлар Жазони
уташ муассаса-
ларидан
бўшатил-
ганлар
Одам савдосидан жабрлан-ганлар Ижтимоий мухофазага мухтож шахсларнинг бошқа тоифалари 8.8 = (8.8.1+8.8.2+8.8.3)
Сафарбарлик чақируви заҳирасига киритилган шаҳслар Кичик
ёшли болалари бўлган ишламаёт-
43 Қарши шаҳар Cotton Road ҚК МЧЖ
66 Қарши шаҳар "InFinBank" АТБ Қашқадарё филиали
75 Қарши шаҳар "DUNYO-M"aksiyadorlik jamiyati
76 Қарши шаҳар "TIKUVCHILIK SANAMLARI" mas`uliyati cheklangan jamiyati
2 Р.Шерева Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси,
3 Д.Узоқов Шаҳар бандликка кўмаклашишмаркази директори,
8 Д.Узоқов Шаҳар бюджетдан ташқари пенсия
9 Д.Аллаев Ёшлар итфоқи
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида 24.10.2017 йил24.10.2017 йилтуман ҳокимлиги ва бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari