Hujjat nomi
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Hujjat muallifiO'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-10-17 11:04:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-13 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасинингайрим қонун ҳужжатларига

қўшимча ва ўзгартишлар киритиштўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан_______________

қабул қилинган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, №9, 239-модда; 2003 йил,
№5,67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, №4, 157-модда; 2016 йил, №12, 383-модда;
2017 йил, №16, 265-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

1) 2-модда қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Энергетик ичимликлар – рўйхати ва миқдорини Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган, организмнинг жисмоний ва ақлий ишлаш қобилиятини кучайтирувчи, таркибида қувватни оширувчи кимёвий моддаларни ўз ичига олган алкоголсиз ичимликлар».

2) 14-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни реализация қилиш таъқиқланади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги 723-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, №1, 14-модда; 2002 йил, №9, 164-модда; 2003 йил, №5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, №12, 413-модда; 2006 йил, №4, 154-модда, №10, 536-модда; 2008 йил, №4, 186-модда;
2010 йил, №9, 339-модда, №10, 380-модда; 2013 йил, №4, 98-модда,
№10, 263-модда) қуйидаги мазмундаги 221-модда билан тўлдирилсин:

«221-модда.Энергетик ичимликлар рекламаси

Энергетик ичимликларнинг рекламасида мазкур ичимликларни белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилишнинг зарари, шунингдек истеъмол қилиш ман этилган шахсларнинг рўйхати тўғрисидаги огоҳлантириш бўлиши керак.

Мазкур огоҳлантиришга энергетик ичимлик рекламасининг 10 фоиздан кам бўлмаган майдони ҳамда электрон шаклдаги реклама ролигида 5 секунддан кам бўлмаган эфир вақти ажратилиши шарт.

Энергетик ичимлик рекламаси ичимликни истеъмол қилиш жараёнини, истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортдаги муваффақиятларга эришиш ёки жисмоний ва психологик ҳолатни яхшилашда бу жараёнлар муҳим аҳамият касб этадигандек таассурот уйғотишини намойиш этмаслиги керак.

Қуйидагилар тақиқланади:

Кундузги соат 7 дан тунги соат 22 га қадар электрон шаклдаги энергетик ичимликларни реклама қилиш;

реклама қилиш мақсадида, 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликлар намуналарни текинга тарқатиш;

асосан 18 ёшга тўлмаган шахслар учун назарда тутилган тадбирларга ҳомий бўлиш, агар энергетик ичимликнинг номи, товар белгиси ёки тасвиридан фойдаланилса;

18 ёшга тўлмаган шахслар ўртасида энергетик ичимликнинг номи, товар белгисидан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинлар ва б.) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда энергетик ичимликларни реклама қилиш;

босма нашрларнинг биринчи ва охирги саҳифаларида, шунингдек мазкур нашрларнинг телерадиодастурларни чоп этиладиган саҳифаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш;

тиббиёт, спорт, мактабгача таълим, таълим муассасаларида, умум фойдаланишдаги йўловчи транспорт воситалари салонларида энергетик ичимликларни реклама қилиш».

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Расул Кушербаев Хидралиевич 2017-10-17 12:10:10

Электрон шаклдаги реклама нима? Қонун лойиҳасида "электрон шаклдаги реклама"га тушунча бериш керак.

Toshtemirov Akbar Olimjonovich 2017-10-30 21:42:03

elektron shakldagi reklama bu TV nazarda tutilganmi?

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 164-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, №9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда; 2017 йил, № 24, 487 модда) қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

Олтинчи қисм тегишинча еттинчи қисм деб ҳисоблансин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Karimbayev Mansur Baltabayevich 2017-11-09 11:59:39
Суз матнида хатолик бор! "164-моддасига" сузидаги -га кушимчаси ортикча. 164-моддаси қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин: булади. Хозирги куринишида 164-моддасига қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин: булиб колаяпди.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

6-модда.Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасинингайрим қонун ҳужжатларига

қўшимча ва ўзгартишлар киритиштўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан_______________

қабул қилинган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, №9, 239-модда; 2003 йил,
№5,67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, №4, 157-модда; 2016 йил, №12, 383-модда;
2017 йил, №16, 265-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

1) 2-модда қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Энергетик ичимликлар – рўйхати ва миқдорини Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган, организмнинг жисмоний ва ақлий ишлаш қобилиятини кучайтирувчи, таркибида қувватни оширувчи кимёвий моддаларни ўз ичига олган алкоголсиз ичимликлар».

2) 14-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни реализация қилиш таъқиқланади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги 723-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, №1, 14-модда; 2002 йил, №9, 164-модда; 2003 йил, №5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, №12, 413-модда; 2006 йил, №4, 154-модда, №10, 536-модда; 2008 йил, №4, 186-модда;
2010 йил, №9, 339-модда, №10, 380-модда; 2013 йил, №4, 98-модда,
№10, 263-модда) қуйидаги мазмундаги 221-модда билан тўлдирилсин:

«221-модда.Энергетик ичимликлар рекламаси

Энергетик ичимликларнинг рекламасида мазкур ичимликларни белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қилишнинг зарари, шунингдек истеъмол қилиш ман этилган шахсларнинг рўйхати тўғрисидаги огоҳлантириш бўлиши керак.

Мазкур огоҳлантиришга энергетик ичимлик рекламасининг 10 фоиздан кам бўлмаган майдони ҳамда электрон шаклдаги реклама ролигида 5 секунддан кам бўлмаган эфир вақти ажратилиши шарт.

Энергетик ичимлик рекламаси ичимликни истеъмол қилиш жараёнини, истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортдаги муваффақиятларга эришиш ёки жисмоний ва психологик ҳолатни яхшилашда бу жараёнлар муҳим аҳамият касб этадигандек таассурот уйғотишини намойиш этмаслиги керак.

Қуйидагилар тақиқланади:

Кундузги соат 7 дан тунги соат 22 га қадар электрон шаклдаги энергетик ичимликларни реклама қилиш;

реклама қилиш мақсадида, 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликлар намуналарни текинга тарқатиш;

асосан 18 ёшга тўлмаган шахслар учун назарда тутилган тадбирларга ҳомий бўлиш, агар энергетик ичимликнинг номи, товар белгиси ёки тасвиридан фойдаланилса;

18 ёшга тўлмаган шахслар ўртасида энергетик ичимликнинг номи, товар белгисидан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинлар ва б.) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда энергетик ичимликларни реклама қилиш;

босма нашрларнинг биринчи ва охирги саҳифаларида, шунингдек мазкур нашрларнинг телерадиодастурларни чоп этиладиган саҳифаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш;

тиббиёт, спорт, мактабгача таълим, таълим муассасаларида, умум фойдаланишдаги йўловчи транспорт воситалари салонларида энергетик ичимликларни реклама қилиш».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 164-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, №9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда; 2017 йил, № 24, 487 модда) қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

Олтинчи қисм тегишинча еттинчи қисм деб ҳисоблансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

6-модда.Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Лойиҳани муҳокама қилишУчрашувлар, суҳбатлар, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш2017 йил 13 ноябргачаДепутатлар

So`rovnoma natijalari