Hujjat nomi
Гулистон туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-10-20 00:54:18
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-04 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Гулистон туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишлариниташкиллаштириш тўғрисида

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасига асосан, туман ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган “ишсиз” мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифларига кўра ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, хамма учун қулай, махсус касб-ҳунар тайёргарлиги талаб қилмайдиган, вақтинчалик иш жойларини барпо этиш мақсадида қарор қиламан:

1. Тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари зиммасига туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда шартномалар асосида (1-иловага мувофиқ) 2018 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар мехнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори 1-иловасига асосан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида” ги Низомга мувофиқ:

давлат хокимияти органига қарашли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйичаэллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

3. Ушба қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 10 ноябрдаги 1982-сонли “Гулистон туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишлариниташкиллаштириш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари М.Хаитов зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинганидан сўнг уч ой ўтгач қонуний кучга киради.

Туман хокими А.Ибодуллаев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.08.11.2017 йилМ.Хаитов

So`rovnoma natijalari