Hujjat nomi
Гулистон туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2018 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-10-20 00:58:20
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-04 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Гулистон туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2018 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунинг 17-моддасига,Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири)Қонуннинг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда мехнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарори,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосланиб, 2017 йилда энг кам миқдорини белгилаш мақсадида қарор қиламан:

1. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдори ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан 152 кишини ташкил этадиган 6,8 % миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 0.2 фоиз (5 ўрин);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2 фоиз ( 43 ўрин);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,2 фоиз ( 9 ўрин);

ногиронлар учун 3,0 фоиз ( 71 ўрин);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,2 % ( 4 ўрин);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун
1,0 фоиз ( 16 ўрин);

Одам савдосидан жабр кўрганлар учун 0.2 % (5 ўрин)миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича 2018 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойларини барпо этиш вазифаси юклатилган ташкилотлар, корхона ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзгалар мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича таёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестатциядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

бандлика кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий харктердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса-махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари санитария-гигиена нормалари ва мехнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак;

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар “Бандликка кўмаклашиш” марказига;

иш жойларининг энг кам миқдорини (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотларини календар йилининг 1-чораги мобайнида таъминлаш ва чорак тугагандан кейинги ойнинг 10-кунига қадар;

ушбу ўринларга ишга жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларини ҳар ойда 25 санага қадар тақдим этсинлар;

ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган тоифадаги ишчиларга махсус иш жойлари ажрата олмаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иш жойларини ижарага сотиб олиш ёки бошқа корхоналар билан ҳамкорликда ташкил этилади.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар қарорнинг 1 банди 2 хат бошида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар кесимида иш ўринлари кўрсатилаган ҳолда (илова бўйича) ташкил этилсин. Жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 5 та иш ўрни, таълим муассасаларни тамомлаган ёшлар учун 43 та иш ўрни, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 9 та иш ўрни, ногиронлар учун 71 та иш ўрни, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 4 та иш ўрни ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 16 та иш ўрни одам савдосидан жабр кўрганлар учун 5 та ўрин банд қилиб қўйилсин.

5. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги №-186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини ташкил этилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотларнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.

7. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўрнлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

ногиронлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини белгиланган сонидан ортиқча ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиши;

мутасадди ташкилотлар, корхоналар муассасалар ўз ваколатлари доирасида ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичлардан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни бирламчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун имтиёзлар белгиланиши;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари туманҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Банликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида банликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

8. Гулистон тумани Бандликка кўмаклашиш маркази бир ҳафта муддат ичида ушбу қарорни иловада кўрсатилган корхонлар, ташкилотлар ва муассасаларга етказсин ва ижроси назоратга олинсин.

9. Ушба қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 24 декабрдаги 1681-сонли “Гулистон тумани ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2017 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

11. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинганидан сўнг уч ой ўтгач қонуний кучга киради.

Туман ҳокими А.Ибодуллаев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказишҚарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.08.11.2017 йилМ.Хаитов

So`rovnoma natijalari