Hujjat nomi
Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-06-30 15:03:55
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-07-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини тасдиқлаш
тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 27-модда) ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан вилоят ҳудудидаумумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибини белгилаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Вилоят ҳудудида умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартиби(кейинги ўринларда Тартиб деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Ички ишлар (Турсунов), Давлат солиқ (Турсунов), ветеринария (Жўраев) бошқармалари, архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Эшдавлатов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Турсунов), шаҳар ва туман ҳокимликлари ушбу Тартибга сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.

3. “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Джураев) ва вилоят компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) мазкур қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклансин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ойдан кейин кучга киради.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Вилоят ҳокимининг

2015 йил "____"_______даги

______-сонли қарорига

илова

Вилоят ҳудудида умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш
тартиби

1. Ушбу тартиб мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, вилоят ҳудудида умумий овқатланиш соҳасидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар ишларига асосий талабларни белгилайди.

2. Умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект - бу умумий овқатланиш соҳасида кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахсдир*.

3. Умумий овқатланиш корхонаси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, унинг жойлашган жойи шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари ва ҳудудий меъморий лойиҳалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ қурилган, санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига жавоб берадиган, хизмат кўрсатиш залига, хизмат кўрсатиш асбоб-анжомларига ҳамда товарларни сақлаш, сортларга ажратиш имкониятига эга бўлиши керак.

4. Савдо, омборхона, ишлаб чиқариш ва маъмурий-маиший биноларга, маҳсулот ишлаб чиқариш анжомлари ва жиҳозларига, технология режимларига, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этишга, кўрсатиладиган хизматларга қўйиладиган талаблар ва мезонлар амалдаги техник регламентлар ёки стандартлар, санитария нормалари, техника хавфсизлиги қоидалари, ёнғиндан сақлаш ва бошқа талабларга мувофиқ белгиланади.

5. Умумий овқатланиш субъекти истеъмолчиларга ўзининг тўлиқ номи, иш режими, тавсия этиладиган маҳсулотлар, товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги зарур ва ишончли маълумотларни кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт, маълумотларда тўғри танлаш имкониятини таъминлайдиган камида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

маҳсулотлар ва товарлар рўйхати;

умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёр таомлари порцияларининг умумий вазни (ҳажми), тавсия этилаётган ичимлик идишининг сиғими ва унинг порциялари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;

хизматлар рўйхати ва уларни кўрсатиш шартлари;

хизматлар нархи ва уларни тўлаш шартлари.

6. Умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими - мулкчилик шаклларидан қатъий назар мустақил равишда, саноат корхоналари, муассасалар, ўқув юртлари ҳузуридаги умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими эса - маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.

7. Товарларни сақлаш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ умумий овқатланиш корхонасида ишлайдиган ходим махсус тайёргарликка эга бўлиши ва қуйидагиларга:

санитария-нормалари ва талаблари;

ёнғиндан сақлаш нормалари;

стандартлар талаблари;

техника хавфсизлиги қоидалари билан танишган бўлиши ва уларга риоя қилиши керак.

8. Официантлар хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектларига мижозларни киритишни уларнинг ёпилишидан 30 дақиқа олдин, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усули бўйича ишлайдиган умумий овқатланиш объектларига эса — уларнинг ёпилишидан 15 дақиқа олдин тўхтатишга йўл қўйилади.

9. Умумий овқатланиш корхонаси қўлланишга рухсат этилган ўлчаш воситаларига эга бўлиши ва уларни соз ҳолатда сақлаши, ўз вақтида ва белгиланган тартибда метрологик текширишдан ўтказиши шарт.

10. Барча ўлчаш воситалари, тортиш ва ўлчаш приборлари, кўриниб турадиган ишонч тамғасига ёки “Ўзстандарт” агентлиги органларининг амал қилиш муддати ўтмаган текшириш гувоҳномаси тоза, тўғри ўрнатилган бўлиши, белгиланган мақсадда қўлланилиши ҳамда ўлчашларнинг ягоналигини ва ишончлилигини таъминлаши ва тегишли паспортга эга бўлиши керак. Носоз ва қўлланишга рухсат этилмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

11. Умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект овқат учун ҳисоб-китобларнинг олдиндан тўлаш, таомлар танлангандан кейин тўлаш, овқатланиб бўлгандан кейин тўлаш, ўзи ҳисоблаш каби турли усулларидан фойдаланиши мумкин. Овқат учун
ҳисоб-китоблар шакллари хизмат кўрсатиш методига, хизмат кўрсатиладиган мижоз спецификасига, объект турига ва унинг ихтисослашганлигига кўра белгиланади.

12. Умумий овқатланиш субъекти таомлар, маҳсулотлар, ичимликларнинг ассортимент рўйхатини санитария ва технология талабларига тўлиқ риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда ишлаб чиқади, таомлар рецептураларини тузади ва тасдиқлайди.

13. Умумий овқатланиш фаолиятида қуйидагилар тақиқланади:

уй шароитида тайёрланган озиқ-овқат, шу жумладан консерва, қандолат ва бошқа маҳсулотларни сотилиши, шунингдек консерва маҳсулотларини умумий овқатланиш нуқталарида тайёрланиши ва сақланиши;

сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларидан таомлар тайёрланиши ва савдога чиқарилиши;

тез ва осон бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларни совутгичларсиз сақланиши ва сотилиши;

ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни қабул қилиниши ва реализация қилиниши.

14. Ушбу Тартибда белгиланган қоидалар талабларини бажармаган жисмоний ва юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

* Ушбу таъриф умумий овқатланиш соҳасида уй шароитларида ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан махсус ажратиладиган жойларда овқатланиш жойлари ташкил этмасдан донали таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш бўйича хизматлар кўрсатишга татбиқ этилмайди.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини30.06.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, Давлат солиқ, ветеринария бошқармалари, архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш30.06.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш30.06.2015-15.07.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш20.07.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, Давлат солиқ, ветеринария бошқармалари, архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш24.07.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш27.07.2015Навоий вилоят ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari