Hujjat nomi
Дўстлик туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2018 йилга иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotJizzaх viloyati hokimligi
Hujjat muallifiJizzaх viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-01 18:31:56
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-16 18:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й.,34-сон, 333-модда) мувофиқ, 2018 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2017 йил 2 октябрдаги 549-сонли хатига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й.,34-сон, 333-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддалари ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ҳодимларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпни ташкил этадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (кейинги ўринларда-ташкилот деб аталади) 2018 йил учун 3 фоиздан 7 фоизгача миқдорида жами 141 та иш ўринлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шу жумладан:

- ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – 3 фоиз (15 киши);

- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун – 7 фоиз (79 киши); ‎‎

‎-Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун - 7 фоиз (8 киши);‎

- ногиронлар учун - 3 фоиз (6 киши);

- туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - 3 фоиз (4 киши);‎‎‎

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун - 3 фоиз (10 киши);

- сафарбарлик чақирув резервига олинган шахслар учун 3 фоиз (1 киши);

- кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 7 фоиз (14 киши);

- атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун - 3 фоиз (1 киши);

- одам савдосидан жабрланган шахслар учун - 3 фоиз (3 киши) миқдорида иш ўринлари захираси банд қилинсин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин, хусусан:

- ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

-Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун- уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда берадиган иш ўринлари;

-туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

-жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

-одам савдосидан жабрланган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги бўлган иш ўринлари мувофиқ.

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолганда бу ҳақда ташкилот 10 кун муддатда туман Бандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида хабардор этсин.

4. Ташкилот раҳбарларга;

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини белгиланган сони ҳисобида йил бошлангунга қадар 10 кундан кечикмай 25 (йигирма беш) фоиз, қолган қисмини банд қилиб қўйишни календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаш;

- ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот тақдим этиш;

-ушбу қарор ижроси бажарилмаганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солиниши;

-туман ҳокимлигининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорни бажармаганлик учун жаримани тўлаган ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод этилмаслиги белгилаб қўйилсин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилган тақдирда сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (К.Эгамов):

-бир ҳафта муддатда ушбу қарорни иловада кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилишини таъминласин.

7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 27 октябрдаги 1246-сонли қарори 2017 йил октябрдан ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Данияров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими:А. Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ЛойиханиЛойихани ишлаб чикиш01.11.2017Дўстлик туман Бандликка кўмаклашиш маркази
2Эълон килишНорматив хужжат лойихасини мухокамага куйиш01.11.2017Дустлик туман хокимлиги
3ТасдиқлашНорматив хужжат лойиҳасини таклиф ва эътирозларни инобатга олган холда тасдиклаш16.11.2017Дустлик туман хокимлиги

So`rovnoma natijalari