Hujjat nomi
Ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар билан савдо қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-06-30 16:14:56
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-07-15 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар билан савдо қилиш қоидаларини тасдиқлаш

тўғрисида

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги ЎзбекистонРеспубликаси Қонуни,ЎзбекистонРеспубликасининг Маъмурийжавобгарлик тўғрисидаги Кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 августдаги “Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 404-сонли, 2003 йил 28 июндаги Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида” 289-сонлиқарорларига мувофиқ вилоят ҳудудида ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан савдо қилиш қоидаларини тартибга солиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Вилоят ҳудудидаги ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлар билан савдо қилиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Ички ишлар (Турсунов), Давлат Солиқ (Турсунов) ва Соғлиқни сақлаш (Усмонов) бошқармалари, “Ўздавнефтгазинспекция” ҳудудий бўлими (Аминов) вилоят ҳудудида ушбу Қоидаларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.

3. “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Джураев) ва вилоят компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) мазкур қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқов зиммаларига юклатилсин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан уч ойдан кейин кучга киради.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Вилоят ҳокимининг

2015 йил "____"_________даги

______-сонли қарорига

илова

Вилоят ҳудудида ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлари билан савдо қилиш
қоидалари

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар вилоят ҳудудида ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлари билан савдо фаолиятини ташкилэтишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.

2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилган:

Ёнилғи-мойлаш материаллари - автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материаллари ҳисобланади.

Дори-дармон воситалари - келиб чиқиши табиий ва сунъий бўлган бир ёки бир нечта дори моддалари (субстанциялар) ҳамда ёрдамчи моддалар асосида ҳосил қилинган, касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун қўллашга рухсат этилган воситалар.

Тиббий буюмлар -касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш учун тиббиётда қўлланиладиган буюмлар.

II. Ёнилғи-мойлаш материаллари

1.Ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш бўйича фаолият лицензияланиши керак (уларнинг заводда идишга қадоқланганлари бундан мустасно). Лицензия олиш талаблари ва шартлари тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

2. Ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш бўйича фаолият фақат қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

3. Ёнилғи-мойлаш материалларини жисмоний шахслар томонидан бозорларда, кўчада, жамоат жойларида ва уйда сотилиши;

ёнилғи-мойлаш материалларини Ҳукумат қарорлари билан белгиланган нархлардан юқори нархларда сотилиши қатъиян тақиқланади.

III. Дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар

1. Вилоят ҳудудида дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини сотиш билан шуғулланишга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган дорихона муассасаларига рухсат этилади.

Қайд этиб ўтилган дорихона муассасаларида дори-дармонларни сотишга фақат махсус фармацевтик маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат берилади.

2. Дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан дорихона муассасаларидан ташқарида бозорларда, кўчада, жамоат жойларида ва уйда сотилиши;

дори-дармон воситалари нархларига Ҳукумат қарорлари билан белгиланган устамалардан юқори устама белгилаган ҳолда сотилиши қатъиян тақиқланади.

3. Барча дорихона муассасалари қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, мажбурий ассортиментдаги дори-дармонлар ва тиббий буюмларга мажбурий тартибда эга бўлишлари ва уларнинг эркин сотилишини таъминлашлари шарт.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан врачнинг рецептисиз беришга рухсат этилган дори-дармонлардан ташқари барча дори-дармонлар дорихоналардан фақат белгиланган шакллардаги рецептларга кўра берилади.

5. Врач рецептисиз бериладиган дори-дармонлар ва тиббий буюмлар тайёр дори-дармон бериладиган витринага нархи кўрсатилган ҳолда қўйилади.

6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ва ёхуд мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни сотиш;

дорихона муассасалари томонидан юридик ва жисмоний шахслардан мувофиқлик сертификатлари бўлмаган дори-дармонлар ва тиббий буюмларни қабул қилиб олиш;

қалбакилаштирилган ва рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сотиш тақиқланади.

IV. Ушбу қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик
тўғрисида

Ушбу қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 164-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини30.06.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, Давлат Солиқ, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Ўздавнефтгазинспекция” ҳудудий бўлими
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш30.06.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш30.06.2015-15.07.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш20.07.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, Давлат Солиқ, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Ўздавнефтгазинспекция” ҳудудий бўлими
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш24.07.2015Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш27.07.2015Навоий вилоят ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari