Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3345-сонли қарори ижроси тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Quvasoy shahar hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Quvasoy shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-06 17:14:46
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3345-сонли қарори ижроси тўғрисида

Республика ҳудудлари бўйича аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйиш ишларини самарали ташкил қилиш, тайёрлов ташкилотларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳисоб-китобларини ўз вақтида ўтказиш, омборхоналарни ва совутиш сиғимларини кўпайтириш ҳисобига уларнинг истеъмол ҳоссалари сақланиши учун зарур шароитлар яратиш, шунингдек, мавсумлар ўртасида қиш-баҳор ойлари мобайнида ички бозорга маҳсулотни зарур ҳажмларда мунтазам, бир маромда етказиб бериш ҳисобига нархларнинг барқарорлигини сақлаб туриш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3345-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3345-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 25 октябрдаги 539-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида шаҳар аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан таъминлашнинг прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун “Деҳқон бозори” МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичлари 2а-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш баҳор фаслида шаҳардаги йирик саноат корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб эҳтиёжларнинг прогноз кўрсаткичлари 2б-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш баҳор фаслида шаҳардаги агрофирмалар ва фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб эҳтиёжларнинг прогноз кўрсаткичлари 2в-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида Халқ таълими тизимидаги мактабгача таълим муассасалари ва махсус мактаб интернати томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб эҳтиёжларнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида Халқ таълими муасасалари ва махсус мактаб интернати томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб эҳтиёжларнинг прогноз кўрсаткичлари 3а-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида Тиббиёт бирлашмаси ва юқумли касаликлар шифохонаси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб эҳтиёжларнинг прогноз кўрсаткичлари 3б-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб эҳтиёжларнинг муддатлари 4-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фасли учун ғамлаш ишларига жалб этилган тайёрлов корхоналарининг омборхона ва совутиш сиғимлари билан таъминланганлиги параметрлари 5-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслига ғамлаб қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ички истеъмол бозорида сотишнинг тармоқ жадваллари 6, 6а, 6б, 6в ва 6г-иловаларига мувофиқ маъқуллансин.

3. Қуйидагилар:

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Хомидов),шаҳар ҳокимининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (Улуғбеков) зиммасига:

-ушбу қарорнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамлаб қўйиш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан такрорий экинлар экилган ерларда шундай маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш юзасидан;

-ушбу қарорнинг 2, 2а, 2б ва 2в-иловаларига мувофиқ, 2017- 2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига шартномалар ўз вақтида тузилиши ва ғамлаб қўйилиши, талаб-эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда уларнинг сотилиши ва нарх-навонинг ўсишига йўл қўйилмаслиги юзасидан;

-шаҳар ХТМФМТ ва ТЭ бўлими (Мадаминов), шаҳар Тиббиёт бирлашмаси (Тошболтаев) зиммасига – ушбу қарорнинг 3а ва 3б- иловаларига мувофиқ ҳажмларда ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига шартномалар ўз вақтида тузилиши ва ғамлаб қўйилиши ҳамда улардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан;

шаҳар Молия бўлими (Мамасиддиқов) зиммасига - 3, 3а, ва 3б-иловаларида кўрсатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйишга харид қилиш учун ижтимоий соҳа муассасаларини ва улар томонидан жалб этиладиган тайёрлов ташкилотларини ўз вақтида молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

4. Шаҳар Молия бўлими (Мамасиддиқов), Шаҳар Ғазначилик бўлинмаси (Сайфидинов), шаҳар ХТМФМТ ва ТЭ бўлими (Мадаминов), шаҳар Тиббиёт бирлашмаси (Тошболтаев) билан биргаликда 3кун муддатда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйиш учун маҳсулот етказиб берувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилишини таъминласин.

Тузилган шартномаларнинг натижалари юзасидан шаҳар ҳокимлигига маълумот бериб борсин.

5. 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ички бозор ва ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун ғамлаш, шунингдек, сотиш учун етказиб бериш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича шаҳаришчи гуруҳи таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шаҳар ишчи гуруҳи (Хомидов) зиммасига:

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши мониторинги натижаларини шаҳар ва ижтимоий соҳа муассасалари бўйича танқидий кўриб чиқиш, белгиланган топшириқлар бажарилишини таъминламаган масъул шахсларга нисбатан қаттиқ жавобгарлик чораларини кўриш;

маҳсулотни ғамлашга жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжлар учун буюртманомалар ўз вақтида тақдим этилиши ва уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун кредит ресурслари ўз вақтида ажратиб берилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ички истеъмол бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига нарх-наво конъюнктурасини доимий мониторинг қилиб бориш ва қиш-баҳор фаслида нарх-наво кескин ўзгариб туришининг олдини олиш мақсадида шундай маҳсулотларни омборхоналардан чиқариш ҳажмларини тўғрилаб туриш;

маҳсулот сотишнинг тасдиқланган прогноз ҳажмлари ва тармоқ жадваллари бажарилиши мониторинги натижасида аниқланган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш учун харид қилиш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш вазифаси юклансин.

6. Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (Нишанкулов):

2 кун муддатда тайёрлов корхоналарининг омборхоналари ва совутиш сиғимлари ушбу қарорнинг 5-иловасига мувофиқ, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамланиши лозим бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бир вақтнинг ўзида сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимларини хатловдан ўтказсин ва вилоят ҳокимлигига маълумот берсин ҳамда ана шу маҳсулотларнинг бузилиши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун зарур шарт-шароитлар яратсин;

2018 йилнинг 1 январига қадар, тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида, ғамлаб қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо нуқталарини белгиланган тартибда жойлаштириш жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиққа киритсин. Бунда маҳсулотлар шаҳарнинг барча ҳудудлари бўйича бир текис тақсимланиши ҳисобга олинсин;

2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 15 майигача бўлган даврда сақлаб қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо шаҳобчаларига етказиб беришнинг тармоқ жадваллари бажарилиши устидан ҳар ҳафта мониторинг олиб борилсин, унинг натижалари бўйича шаҳар ишчи гуруҳига тегишли ахборот ҳар ўн кунда тақдим этиб турилсин.

7. Қишлоқхўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш бўйича белгиланган ҳажмларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

2-иловасида кўрсатилган шаҳар ҳокимлиги томонидан жалб этилган тайёрлов ташкилотлари учун – хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;

3, 3а ва 3б-иловаларида кўрсатилган шаҳар ХТМФМТ ва ТЭ бўлими (Мадаминов), шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи (Тошболтаев) муассасалари учун – бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар.

8. Шаҳар Молия бўлими мудири (Мамасиддиқов) бир ҳафта муддатда:

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва ғамлаш учун шаҳар молия бўлими томонидан бюджет маблағлари ўз вақтида ажратилиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин.

Бунда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйиш учун ижтимоий соҳа муассасаларига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан қўшимча маблағлар ажратилсин.

Ижтимоий соҳа муассасаларига, истисно тариқасида, ўз эҳтиёжлари учун ўртача бозор нархларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўртта асосий турлари (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) харид қилишда фермер хўжаликлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин, ушбу шартномалар шаҳар молия бўлимида рўйхатга олинсин. Бунда мазкур шартномалар бўйича олдиндан тўланадиган 40 фоизли аванс пули биринчи даражали тўловга тенглаштирилсин.

9. Шаҳардаги барча тижорат банклари бошқарувчиларига (Мадаминов, Юсупов, Махсимов, Бойназаров) 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамлаб қўйиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари харид қилинишини таъминлаш учун тайёрлов ташкилотлари томонидан тақдим этилган буюртманомалар асосида имтиёзли кредит ресурслари ажратиш тавсия қилинсин ва ажратилган маблағларнинг натижалари тўғрисида ҳар ўн кунда шаҳар ҳокимлигига ахборот бериб турилсин.

10. Шаҳар Иқтисодиёт ва ҳудуларни комплекс ривожлантириш бўлими (Нишанкулов) манфаатдор идоралар билан биргаликда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ва параметрларни ҳамда уларни молиялаштириш масалаларини самарали ҳал этиш мақсадида шу йилнинг 1 ноябридан бошлаб ҳар хафталик мониторинг тизимини жорий этсин ва унинг натижалари бўйича вилоят ҳокимлигига тегишли ахборотни тақдим этиб турсин.

11. “Исфайрам” газетаси (Ў.Каримова) мазкур қарорни оммавий ахборт воситаларида эълон қилиш, шаҳар ҳокимлигининг Ахборот коммуникация технологияларига масъул ходими (Ў.Каримов)га шаҳар ҳокимлигининг расмий www.quvasoy.uz веб сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.

12. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

13.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Шаҳар ҳокими: А.Зиявитдинов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қувасой шаҳар ҳокимининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3345-сонли қарори ижроси тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқишшаҳар ҳокимининг қарор лойиҳаси тайёрланиш муҳокамага киритилади ва муҳокамадан сўнг тасдиққа киритилади.15 кунҚувасой шаҳар ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari