Hujjat nomi
"Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартибини белгилаш тўғрисида"
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-06 19:00:40
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартибини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ - 5116-сон “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик ёғига солиқ солиш ҳисобининг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2019 йил 1 августдан корхоналарда ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки, табиий газ ва нефть маҳсулотлари ҳамда ўсимлик ёғи (пахта ёғи) ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларнинг тўлиқ ҳисобини юритиш ва маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этишнинг ягона ахборот тизими жорий этилсин.

2. Корхоналарда ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки, табиий газ ва нефть маҳсулотлари ҳамда ўсимлик ёғи (пахта ёғи) ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби жорий этилишини таъминлаш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби 1‑иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхоналарда ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки, табиий газ ва нефть маҳсулотлари ҳамда ўсимлик ёғи (пахта ёғи) ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартибини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 2‑иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи (пахта ёғи) ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳисоблагичларни ва маҳсулотлар ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақида Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиладиган маълумотларнинг автоматлаштирилган тартибда ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизимини ўрнатиш харажатлари корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан;

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақида Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиладиган маълумотларни қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва зарур техника воситаларини харид қилиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарори доирасида амалга оширилади.

5. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи (пахта ёғи) ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаолиятига махсус рухсатномаларни бериш, ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақида маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилган ҳолдагина амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг2017 йил “__” ______даги

______-сон қарорига

1-ИЛОВА

Корхоналарда ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки, табиий газ ва нефть маҳсулотлари ҳамда ўсимлик ёғи (пахта ёғи) ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби жорий этилишини таъминлаш бўйича Ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

ҚўчкаровЖ.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Хўжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

4.

ПарпиевБ.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Саидова Г.К.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, Ишчи гуруҳ аъзоси

5.

ТохирийМ.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ аъзоси

6.

Давлетов Р.Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, Ишчи гуруҳ аъзоси

7.

Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи, Ишчи гуруҳ аъзоси

8.

Каримов А.Ў.

“Ўзстандарт” агентлиги бош директори, Ишчи гуруҳ аъзоси

9.

Акбарходжаев Л.Т.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи, Ишчи гуруҳ аъзоси

10.

Икрамов А.И.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси, Ишчи гуруҳ аъзоси

11.

Исламов Б.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ аъзоси

12.

Султанов А.С.

“Ўзбекнефтгаз”акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Ишчи гуруҳ аъзоси

13.

Жалилов Т.А.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси, Ишчи гуруҳ аъзоси

14.

Рахимов Ш.Н.

“Ўзвинсаноат-холдинг”акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Ишчи гуруҳ аъзоси

15.

Боқиев Ф.Х.

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси, Ишчи гуруҳ аъзоси

Изоҳ:Ишчи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил “___” _____

_____-сонли қарорига
2-илова

Корхоналарда ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки, табиий газ ва нефть маҳсулотлари ҳамда ўсимлик ёғи (пахта ёғи) ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартибини амалга ошириш бўйича

ЙЎЛ ХАРИТАСИ

Т/Р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи (пахта ёғи) ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳисоблагичларни ва маҳсулотлар ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларининг ягона марказлашган базасига онлайн режимда узатиш имконини берувчи ҳисоблагичлар тури, сони ва уларнинг техник талабларини аниқлаш, корхоналарни зарур ҳисоблагичлар билан таъминлаш.

Ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки, табиий газ ва нефть маҳсулотлари ҳамда ўсимлик ёғи (пахта ёғи) ҳажмининг жисмоний кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни ҳар бир корхона томонидан ишлаб чиқариш жараёни ва турига қараб давлат солиқ хизмати органларининг ягона марказлашган базасига онлайн режимида узатиш имконини берувчи ҳисоблагичлар тури, сони ва уларга қўйиладиган техник талабларни мазкур қарор билан ташкил этилган Ишчи гуруҳда кўриб чиқиш.

Бунда, давлат солиқ хизмати органларининг ягона марказлашган базасига онлайн режимида узатиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва шакли, ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш, ўрганиш графикларини тасдиқлаш.

2018 йил
1 март

“Ўзвинсаноатхолдинг” АЖ (Ш.Рахимов), “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК (Т.Жалилов),

“Ўзбекнефтгаз” АЖ (А.Султонов)

ва ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи барча корхоналар

2.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқаришни, шунингдек табиий газ транспортировкасини назоратга олишнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини белгилаш.

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқаришни, шунингдек табиий газ транпортировкасини назоратга олишнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш.

2019 йил
1 июль

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Парпиев),

Молия вазирлиги
(Б.Ходжаев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г.Саидова),

“Ўзстандарт” агентлиги
(А.Каримов),

“Ўзэлтехсаноат” АК

(Ф.Боқиев),

Адлия вазирлиги

(Р.Давлетов)

3.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик (пахта) ёғи ишлаб чиқаришни, шунингдек табиий газ транспортировкасини назоратга олишни автоматлаштирилган ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш.

1. Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш бўйича бошқа мамлакатларнинг (Россия Федерацияси фойдаланилаётган “ЕГАИС”) дастурий комплекси) иш тажрибаси билан танишиш.

2. Автоматлаштирилган ахборот тизим бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.

3. Автоматлаштирилган ахборот тизимни қарорда назарда тутилган ҳар бир маҳсулот тури бўйича камида биттадан корхона мисолида тест синовидан ўтказиш.

4. Автоматлаштирилган ахборот тизимини тест синовлари натижалари билан, ахборот тизимининг самаралилигидан келиб чиқиб, босқичма-босқич амалиётга жорий этиш.

2018 йил
1 март

2018 йил
1 июнь

2018 йил
1 июнь-1 январь

2019 йил
1 январь-1 август

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Парпиев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов),
Молия вазирлиги

(Б.Ходжаев),

“Ўзстандарт” агентлиги
(А.Каримов)

“Ўзэлтехсаноат” АК

(Ф.Боқиев),

“Ўзвинсаноатхолдинг” АЖ (Ш.Рахимов), “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК (Т.Жалилов),

“Ўзбекнефтгаз” АЖ (А.Султонов)

ва ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи барча корхоналар

4.

Ўрнатилган ҳисоблагичлар ва автоматлаштирилган ахборот тизимнинг стандарт талабларида ишлатиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг жисмоний кўрсаткичларини ўзгартириш ва (ёки) маҳсулотларни ҳисоблагичлардан ўтказмасдан ишлаб чиқарилган ҳолатларда белгиланадиган жавобгарлик чоралари тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш қўшимчалар киритиш.

Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил 1 октябрь

Давлат солиқ қўмитаси (Б.Парпиев),

Молия вазирлиги
(Б.Хўжаев),

Адлия вазирлиги
(Р.Давлетов),

Олий суд

(К.Камилов),

Савдо саноат палатаси (А.Икрамов)

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси25.09.2017Давлат солиқ қўмитаси
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун ягона порталга жойлаштиришЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкмасининг қарори лойиҳасини интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштириш12.10.2017Давлат солиқ қўмитаси
3Норматив-ҳуқуий ҳужжат лойиҳасини муоҳакама қилишЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини муҳокама қилиш12.10.2017-21.11.2017Давлат солиқ қўмитаси ва муҳокама иштирокчилари
4Таклифлар асосида норматив-ҳуқукий ҳужжатлар лойиҳасига ўзгартиришлар киритишМуҳокама иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш ва ягона интерактив хизматлар порталига жойлаштириш21.11.2017Давлат солиқ қўмитаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини тасдиқлаш учун киритишЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш22.11.2017Давлат солиқ қўмитаси

So`rovnoma natijalari