Hujjat nomi
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚЎҚОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Qoqon shahar hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Qoqon shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-09 09:21:11
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-29 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚЎҚОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида шаҳар аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3345-сонли, Фарғона вилояти ҳокимининг 2017 йил 25 октябрдаги 539-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 6,25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3345-сонли, Фарғона вилояти ҳокимининг 2017 йил 25 октябрдаги 539-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида шаҳар аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадида:

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида шаҳар аҳолисини қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан таъминлашнинг прогноз

параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар киш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва

маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари 2-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун

“Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмаси тизимидаги тайёрлов ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари 2а-иловага мувофиқ;

шаҳар ҳокимлиги жалб этган тайёрлов ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари 3-3б- иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун кишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий

турларини ғамлаш ва ушбу мақсадларга бюджет маблағлари талаб-

эҳтиёжларининг прогноз ҳажмлари 4-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида шаҳардаги ҳалк таълими муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва ушбу мақсадларга бюджет маблағлари талаб-эҳтиёжларининг прогноз ҳажмлари 4а-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида шаҳардаги соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва ушбу мақсадларга бюджет маблағлари талаб-эҳтиёжларининг прогноз ҳажмлари 4б-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фасли учун қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш муддатлари 5-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фасли учун ғамлаш ишларига жалб

этилган тайёрлов корхоналарининг омборхона ва совутиш сиғимлари билан

таъминланганлиги параметрлари 6-иловага мувофиқ;

бошқа шаҳар ва туманлар ҳудудларида ишлатилмаётган сиғимларни жалб этиш ҳисобига шаҳарда 2017-2018 йиллар киш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш учун сақлаш қувватлари тақчиллигини таъминлаш параметрлари 6а- иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслига ғамлаб қўйилган қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ички истеъмол бозорида сотишнинг тармоқ жадваллари 7, 7а, 7б, 7в ва 7г -иловаларига мувофик маъқуллансин.

3. Қуйидагилар:

шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Мамажонов зиммасига:

ушбу қарорнинг 1,2,3 ва 4-иловаларига мувофиқ, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамлаб қўйиш учун зарур ҳажмларда кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан такрорий экилган ерларда шундай маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш юзасидан;

2а,3,3а,3б ва 3-в иловаларига мувофик, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун кишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига шартномалар ўз вактида тузилиши ва ғамлаб қўйилиши, талаб-эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда уларнинг сотилиши ва нарх-навонинг ўсишига кўл кўйилмаслиги юзасидан;

шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Р.Расулов, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори К. Сирожиддинов зиммасига:

ушбу қарорнинг 4-а ва 4-б иловаларига мувофиқ ҳажмларда ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига шартномалар ўз вақтида тузилиши ва ғамлаб қўйилиши ҳамда улардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан;

Шаҳар Молия бўлими мудири М.Турдиқулов зиммасига:

4,4а ва 4б иловаларида кўрсатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйишга харид қилиш учун ижтимоий соҳа муассасаларини ва улар томонидан жалб этиладиган тайёрлов ташкилотларини ўз вақтида молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

4. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Мамажонов, шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Р.Расулов, шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори К.Сирожиддиновлар билан биргаликда шу йилнинг 5 ноябрга қадар 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлок хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйиш учун маҳсулот етказиб берувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилишини таъминласин.

Тузилган шартномаларнинг натижалари юзасидан шаҳар ва вилоят ҳокимлигига маълумот берилсин.

5. 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ички бозор ва ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун ғамлаш, шунингдек, сотиш учун етказиб бериш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи (О.Мамажонов) зиммасига:

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши мониторинги натижаларини ҳудудлар (сектор) ва ижтимоий соҳа муассасалари бўйича танқидий кўриб чиқиш, белгиланган топшириқлар бажарилишини таъминламаган масъул шахсларга нисбатан қаттиқ жавобгарлик чораларини кўриш;

аҳолининг маҳаллий шароитда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёжларини қоплаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлашда етишмаётган қисмини бошқа минтақаларда етиштирилган маҳсулот ҳажмлари ҳисобига тўлдириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

маҳсулотни ғамлашга жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан

маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжлар учун буюртманомалар ўз вақтида

тақдим этилиши ва уларга кишлоқ хўжалиги махсулотларини харид қилиш

учун кредит ресурслари ўз вақтида ажратиб берилиши устидан назоратни

амалга ошириш;

ички истеъмол бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига нарх-наво конъюнктурасини доимий мониторинг қилиб бориш ва қиш-баҳор фаслида нарх-наво кескин ўзгариб туришининг олдини олиш мақсадида шундай махсулотларни омборхоналардан чикариш ҳажмларини тўғрилаб туриш;

маҳсулот сотишнинг тасдиқланган прогноз ҳажмлари ва тармоқ жадваллари бажарилиши мониторинги натижасида аниқланган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш учун харид қилиш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш вазифаси юклансин.

6. Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Мамажонов томонидан:

шу йилнинг 5 ноябрига қадар муддатда тайёрлов корхоналарининг омборхоналари ва совутиш сиғимлари ушбу қарорнинг 6-иловасига мувофиқ, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамланиши лозим бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бир вақтнинг ўзида сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимларини хатловдан ўтказган ҳолда шаҳар ва вилоят ҳокимлигига маълумот бериш, ушбу маҳсулотларнинг бузилиши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

2018 йилнинг 1 январига қадар, тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида, ғамлаб қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо нуқталарини белгиланган тартибда жойлаштириш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда маҳсулотлар ҳудудлар (сектор) бўйича бир текис тақсимланишини ҳисобга олиш;

2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 15 майигача бўлган даврда сақлаб қўйилган кишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо шаҳобчаларига етказиб беришнинг тармоқ жадваллари бажарилиши устидан ҳар ҳафта мониторинг олиб бориш, унинг натижалари бўйича ҳар ўн кунда вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳига ахборот тақдим этиб борилиши таъминлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3345-сонли қарорининг 6-бандига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш бўйича белгиланган ҳажмларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

2,2-а ва 3 иловаларда кўрсатилган шаҳар ҳокимлиги томонидан жалб этилган тайёрлов ташкилотлари учун - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;

4,4а ва 4б иловаларида кўрсатилган ҳалқ таълими ва соғлиқни сақлаш муасссасалари учун - бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар.

8. Шаҳар Молия бўлими мудири М.Турдиқуловга:

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва ғамлаш учун бюджет маблағларини ўз вақтида ажратилишини таъминласин ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин.

Бунда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйиш учун ижтимоий соҳа муассасаларига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан қўшимча маблағлар ажратилсин.

Ижтимоий соҳа муассасаларига, истисно тариқасида, ўз эҳтиёжлари

учун ўртача бозор нархларида қишлок хўжалиги маҳсулотларининг тўртта

асосий турлари (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) харид қилишда фермер

хўжаликлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин,

ушбу шартномалар шаҳар Молия бўлимида рўйхатга олинсин. Бунда мазкур шартномалар бўйича олдиндан тўланадиган 40 фоизли аванс пули биринчи даражали тўловга тенглаштирилсин.

9. Шаҳардаги барча тижорат банкларига 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамлаб қўйиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари харид килинишини таъминлаш учун тайёрлов ташкилотлари томонидан тақдим этилган буюртманомалар асосида имтиёзли кредит ресурслари ажратиш тавсия қилинсин ва ажратилган маблағларнинг натижалари тўғрисида ҳар ўн кунда шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳига ахборот бериб борилиши таъминлансин.

10. Шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими (А.Нурматов), шаҳар ҳокимлиги Бозорлар ва савдо департаменти (М.Маматхонов) билан биргаликда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ва параметрларни ҳамда уларни молиялаштириш масалаларини самарали ҳал этиш мақсадида шу йилнинг

1 ноябридан бошлаб ҳар ҳафталик мониторинг тизимини жорий этсин ва унинг натижалари бўйича вилоят Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш Бош бошқармасига тегишли ахборотни тақдим этиб борилишини таъминласинлар.

10. Белгилансинки, ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

11. Ушбу қарор ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.

Шаҳар ҳокими Р.Жалилов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Кукон шахар хокими карори Ахолини асосий турдаги кишлок хужалиги махсулотлари билан арзон нархда таъминлаш.13.11.2017А.Нурматов

So`rovnoma natijalari