Hujjat nomi
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚЎҚОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Qoqon shahar hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Qoqon shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-09 09:47:23
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-28 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚЎҚОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

2018 йилга банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2018 йилга иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2008 й., 7-сон, 353-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда), Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон,
320-модда) асосан

Қ А Р ОР Қ И Л А М А Н :

1. “Қўқон шаҳридаги ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини
2018 йилга банд қилиб қўйиш бўйича комиссия” таркиби 1-иловага мувофиқ, “2018 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларга банд қилинган (квота) иш ўринларини шаҳар худудида фаолият кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасалар бўйича тақсимоти рўйҳати
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қарорнинг 2-иловасига мувофиқ ходимларнинг рўйҳат бўйича ўртача сонидан 1938 нафарини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 5,31 фоиз (103 нафар);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 29 фоиз (562 нафар);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 3,4 фоиз (66 нафар);

ногиронлар учун 39,6 фоиз (769 нафар);

шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,9 фоиз (36 нафар);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 13,7 фоиз (264 нафар);

сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар 2,83 фоиз
(55 нафар);

кичик ёшли болалари бўлган ишламайдиган аёллар 2,0 фоиз (40 нафар);

ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётганлар 0,72 (14 нафар);.

одам савдосидан жабрланганлар учун 1,54 фоиз (29 нафар) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган
санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бор, кўп болали
ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини ( соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

4. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, юрисконсульт, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул белгилаб қўйилганлиги эътиборга олинсин.

5. Шаҳардаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишни таъминлаш;

2018 йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаб, бу тўғрида шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот бериш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаб, бу тўғрида шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш;

ҳар чоракда шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш таъминлансин.

Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳфазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёргарлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

6. Ушбу қарорда кўрсатилган иш ўринлари таъминланмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши кўрсатиб ўтилсин.

7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини шаҳар ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

8. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори М.Мирмақсудов томонидан бир ҳафта муддатда ушбу қарорни корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари эътиборига етказилсин ва қарорнинг ижроси устидан назорати таъминлансин.

9. Кичик бизнес субектлари www. may gov. uz сайтига киритилсин.

10. Ушбу қарор оммавий ахборот воситасида расмий эълон қилинсин ва 2018 йилнинг 1 январдан кучга киритилсин.

11. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2016 йил 22 ноябрдаги 642-сонли қарори 2017 йилнинг 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Мамажонов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими Р.Қ.Жалилов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Кукон шахар хокими карориАхоли бандлигини таъминлаш19.11.2017Шахар бандлик маркази

So`rovnoma natijalari