Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Низом лойиҳалари
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘simliklar karantini bo‘yicha davlat inspeksiyasi
Hujjat muallifiO‘simliklar karantini bo‘yicha davlat inspeksiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-09 17:47:05
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-01 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисида”ги ва бошқа Ўсимликлар карантини соҳасига оид Низом лойиҳаларига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

I. Низом лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг асосланиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил қилиш ҳақида”ги ПФ-5174-сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат хизмати фаолиятини ташкил этиш ҳақида”ги ПҚ-3249-сонли қарори бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган 01-03/1-2171 сонли чора-тадбирлар режасининг тегишли бандларига асосан, соҳага тааллуқли Низом лойиҳалариишлаб чиқилган.

II. Низом лойиҳаларининг мазмуни

Низом лойиҳалари:

ўсимликлар карантини соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштиришга;

карантин чора-тадбирларини қайта кўриб чиқишга;

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бўйича масъул шахсларининг мақоми, ваколатлари ва вазифаларини белгилашга;

ўсимликлар касалликларини кўзғатувчилар, бегона ўтлар ва зараркунандаларни тарқалишини олдини олиш мақсадида импорт ва экспорт қилувчи мамлакатлар тадбиркорлик субъектлари бажариши мажбур бўлган фитосанитар чоралар ва меъёрларни аниқ белгиланиш йўли билан уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси ва маҳсулотлари билан халқаро савдони амалга ошириш жараёнида фитосанитар хавфсизликни таъминлашга қаратилган.

Низом лойиҳалари билан қуйидаги ўзгартишлар назарда тутилмоқда:

1. Ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмоқда.

Ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатини асосий йўналишларини белгилаш, Низомларда назарда тутилган устувор йўналишлар ва вазифалардан келиб чиқиб ўсимликлар карантини соҳасида давлат бошқарувини таъминлаш ва мазкур соҳада давлат органларининг фаолиятини ташкил этишда намоён бўлади.

2. Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ваколатлари кенгайтирилмоқда.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсуниши белгилаб қўйилмоқда. Жумладан, Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, карантин қоидаларини ва ўсимликлар карантини соҳасида бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган карантин объектларини рўйҳатини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан киритилиши мумкин бўлмаган ўсимликларнинг экиш материаллари, маҳсулотлари ва уларнинг ҳудудлари рўйхатини ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетиш мумкин бўлмаган биологик объектларнинг рўйхатини тасдиқлаш каби қўшимча ваколатлар берилмоқда.

3.Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни импорт ва экспортини тартибга солишда рухсат бериш хусусиятига эга карантин рухсатномаси ва фитосанитар сертификатларини бериш тартиби соддалаштирилмоқда ва тадбиркорларга қулайликлар яратилмоқда.

4. Шундан келиб чиқиб, Низомларнинг янги таҳририда Ўсимликлар карантини давлат хизмати органлари ходимларини республика ҳудудини карантиндаги зарарли организмлардан ҳимоя қилишда тегишли қоидалар билан тўлдирилди. Хусусан, ўсимликлар карантини бўйича дала назоратига эътибор қаратилди.

5. Ўсимликлар карантини давлат хизмати тизимини молиялаштириш механизмига аниқлик киритилди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари билан бир қаторда инспекция ва унинг таркибидаги ташкилотлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш натижасида тушган маблағлар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши белгилаб қўйилмоқда.

6. Карантин остидаги маҳсулотларни экспорт қилувчи шахсларнинг ўсимликлар карантини давлат хизмати органларига мурожат қилиш муддати қисқартирилди.

Карантин остидаги маҳсулотларни экспорт қилувчи тадбиркорларни қўллаб-қуватлаш мақсадида, ўсимликлар карантини давлат хизмати органларига юкни жўнатилиши кутилаётган кундан олдин мурожат қилиш муддати 30 кундан
10 кунгача, экспорт қилинаётган маҳсулотни текширув кўригидан ўтказиш учун тақдим қилиш муддати 15 кундан 3 кунгача қисқартирилди.

III. Халқаро тажрибадан фойдаланиш

Халқаро тажрибадан келиб чиққан холда импорт ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари бажариши лозим бўлган карантин талаблар ва меъёрлар қайта кўриб чиқилди, ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг вазифалари аниқлаштирилади, ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланган ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш тартибининг асослари белгиланди.

IV. Соҳага тааллуқли Низомлар лойиҳасини манфаатдор органлар
билан келишиши тўғрисида маълумот

Низомлар лойиҳаларси Ўзбекистон Республикаси “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган ва турли вазирлик ҳамда идоралар билан белгиланган тартибда келишилган.

V. Молиявий ҳужжатларини ўзгартириш

Низомлар лойиҳаларини қабул қилиниши давлат бюджети маблағларидан қўшимча харажатларни талаб этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 декабрдаги
449-сон “Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини Давлат инспекциясини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида”ги,
2003 йил 28 июндаги 290-сон “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2012 йил
13 апрелдаги 109-сон “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги,
2013 йил 15 августдаги 225-сон “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги, 2014 йил 1 августдаги 211-сон “2014-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши талаб қилинади.

Бошлиқ А.Содиқов

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил “____” сентябрдаги _____ -сонли қарорига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

тўғрисида низом

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда “Ўздавкарантин” инспекцияси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. “Ўздавкарантин” инспекцияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалик, ўрмон ва манзарали ўсимликларини ҳамда ўсимлик маҳсулотларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғига, атроф муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, қулай фитосанитар тозаликни ва давлат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишларини назорат қилишда ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

3. “Ўздавкарантин” инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.

4. “Ўздавкарантин” инспекциясининг ягона тизиминиЎсимликлар карантини Илмий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (кейинги ўринларда ҳудудий инспекциялар деб аталади) ўсимликлар карантини инспекциялари ташкил этади.

5. “Ўздавкарантин” инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

6. “Ўздавкарантин” инспекцияси ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, божхона, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

7. “Ўздавкарантин” инспекциясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

8. “Ўздавкарантин” инспекциясиюридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банкда, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларигаэга бўлади, ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар олиши, судда давогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

9. “Ўздавкарантин” инспекцияси жойлашган ери (почта манзили):Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур 1-берк кўчаси, 17 уй, 100100

2-боб.“Ўздавкарантин” инспекциясининг мақсади ва вазифалари

10.“Ўздавкарантин” инспекцияси асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фитосанитар ҳолатини сақлашни назорат қилиш ва тизимдаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

11. “Ўздавкарантин” инспекцияси қуйидаги вазифаларни бажаради:

ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ўсимликлар карантини соҳасини норматив-ҳуқуқий тартибга солишни таъминлашда, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органларини ўзаро мувофиқлаштиришда ягона давлат сиёсатини олиб бориш;

республика ҳудудини четдан кириб келиб катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш;

ўсимликлар карантинидаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилинишини назорат қилиш, шунингдек ушбу зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар республиканинг улардан ҳоли бўлган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш;

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш, бозорлар ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантинига оид қоидалар ва тадбирларга риоя этилиши ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;

тизимда ходимлар вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажаришларини таъминлаш учун ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, раҳбар
ва ходимларни масъулиятини оширишни такомиллаштиришни ташкил этиш;

ўсимликлар карантини соҳасини асосланган илмий-услубий жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш, илмий изланишлар йўналишини аниқлаш, инновацион, фундаментал ва амалий тадқиқот натижалари ҳамда янгиликларини амалиётга тадбиқ этиш;

ўсимликлар карантини соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илғор технологиялар ва амалиётни жорий этиш;

ўсимликлар карантини соҳасида барча тадбирларни сифатли амалга оширилишини назорат этади ва ўз вақтида ўтказилишига масъул ҳисобланади;

ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар, йўриқномалар чиқаради, низом ва қоидалар қабул қилади ва уларни белгиланган тартибда ижрочилар эътиборига етказиш;

республикада ўсимликлар карантинидаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг Рўйхатини, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиб туриб, республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар Рўйхатини уч йилда бир марта қайта кўриб чиқиш;

республика ҳудудига четдан киритилиши мумкин бўлмаган ўсимликларнинг экиш материаллари, маҳсулотлари ва уларнинг ҳудудлари рўйхатини ҳар икки йилда бир марта қайта кўриб чиқиш ватасдиқлаш;

ўсимликлар карантини назоратидаги барча маҳсулотларини ҳамда халқ истеъмоли товарларини (бундан буён ўсимликлар карантин назорати остидаги маҳсулотлар деб юритилади) республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқишнинг карантин қоидаларини ҳамда фойдаланиш шартларини белгилаш;

халқаро ташкилотлар доирасида ўсимликлар карантини бўйича республика манфаатларини ҳимоя қилиш;

ўсимликлар карантиндаги зарарли организмларга қарши кураш олиб боришда юридик ва жисмоний шахсларга ёрдам кўрсатиш учун заруратга қараб махсус фумигация бўлинмаларини тузади ва хизматлар кўрсатиш;

зарарсизлантириш (фумигация) тадбирларини ўтказиш учун зарур бўлган фумигантларни махсус ҳисоб рақами ва жамғарма маблағларидан сотиб олиш;

республикадан экспортга жўнатилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлар билан бирга ўсимликларнинг зарарли организмларини олиб ўтиши мумкин бўлган уруғларни, ўсимликларни, ўсимлик маҳсулотларини ўсимликлар карантин текширувидан
ва лаборатория экспертизасидан ўтказиш;

республикада табиий ҳолда ўсувчи ва етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги
ва ўрмон ўсимликларини вегетация ва тиним даврида, шунингдек тупроқни туман инспекторлари карантин назоратига олади ва белгиланган тартибда уларнинг намуналарини ҳудудий зарур бўлганда эса марказий карантин лабораториясига экспертиза ўтказиш учун юбориш;

республика ҳудудини карантиндаги туманлар ва кичик туманларга бўлиб чиқиш;

ўсимликлар карантинидаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши кураш бобида илм-фан ютуқлари, илғор тажрибалар, воситалар ва янги услубларни ишлаб чиқаришга жорий этишни ҳамда карантин организмлари тўғрисидаги билимларни аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ҳамда мониторинг олиб боришни йўлга қўйиш;

тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида маҳаллий ҳокимиятларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тавсияномалар йўллаш;

ўсимликлар карантини назоратидаги махсулотларини республика ҳудудига олиб киришга карантин рухсатномаларини расмийлаштириб бериш;

ўсимликлар карантини инспекторлари ўсимликлар карантинидаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши кураш олиб бориш қоидаларига риоя этилишини назорат этади, ўсимликлар карантини соҳасида содир этилган қонунбузарликлар учун айбдор шахсларни ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилишини таъминлаш;

ўсимликларнинг карантин зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларига қарши кураш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

12. Темир йўллар, автомобил бекатлари, аэропортлар, ташқи иқтисодий фаолият, дарё портлари, почтамптлар, чегара масканларида, вилоятлараро, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри билан чегарадош ҳудудларда жойлашган йўл патрул хизмати масканлари бўлган жойларда ўсимликлар карантини чегара масканлари ташкил этади.

Ўсимликлар карантини чегара масканлари зиммасига қуйидагилар юклатилади:

импорт ва экспорт қилинаётган ўсимлик карантини назорати остидаги маҳсулотларнинг намуналарини, чет мамлакатлардан келтирилаётган транспорт воситаларини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни, ўсимликлар карантини кўригидан ўтказиш ҳамда ўсимликлар карантинидаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар билан зарарланганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлса, белгиланган тартибда намуналар олиб ҳудудий карантин лабораториясига экспертизадан ўтказиш учун зарур ҳолларда “Ўздавкарантин” инспекциясининг лабораториясига юбориш;

импорт ва экспорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларини зараркунандалардан зарарсизлантириш ёки бегона ўтлар уруғларидан тозалаш тўғрисида юк эгаларига кўрсатмалар бериш;

ўсимликлар карантини чегара маскани фаолият кўрсатадиган ҳудудда ўсимлик ва бегона ўтларнинг ўсимликлар карантинидаги зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларини аниқлаш мақсадида ер майдонлари, экинзорлар, ўсимликлар ва омборхона биноларини текширувдан ўтказиш, шунингдек, аниқланган зарарланиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик бўйича чора- тадбирларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш ҳамда назорат қилиш зарурий ҳолларда жаримага тортиш;

импорт ўсимлик маҳсулотлари ва ушбу маҳсулотлар сақланадиган жойларни ҳамда бўш омборхоналарда ўтказилган зарарсизлантириш тадбирларининг самарадорлигини назорат қилиш;

ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлари учун мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ фитосанитар сертификатини, 1а-иловасига мувофиқ реэкспорт фитосанитар сертификатини, 2-иловасига мувофиқ карантин фитосанитар сертификатини, 3-иловасига мувофиқ карантин кўриги далолатномасини ва 4-иловага мувофиқ раскредитовкани расмийлаштириб бериш;

ўсимликлар карантини бўйича белгиланган тадбирларнинг чегара маскани фаолияти ҳудуддаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш.

3-боб. “Ўздавкарантин” инспекциясининг ҳуқуқлари
ва жавобгарлиги

13. “Ўздавкарантин” инспекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Минтақалараро ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлардан ўсимликлар фитосанитар соҳасига оид масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

ўсимликлар карантини илмий маркази ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг тасдиқланган ташкилий тузилмалари ичида ўзгартириш киритиш, молиявий ва агроҳисоботларини қабул қилиш;

белгиланган тартибда марказий аппарат ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тасарруфидаги ташкилотларнинг йиллик ҳисоботлари ва прогнозларини, сметаларини шунингдек илмий – тадқиқот ишлари режаларини кўриб чиқиш
ва тасдиқлаш;

ўсимликлар карантини илмий маркази ва ҳудудий инспекцияларнинг йиллик иш режалари, илмий тадқиқот иш режалари ҳамда маълум бир масалалар юзасидан чора-тадбирлар дастурларини тасдиқлаш;

“Ўздавкарантин” инспекциясиривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш;

Инспекция ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантиришларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

ўсимликлар карантини илмий марказива ҳудудий инспекцияларнинг қонунга зид бўлган буйруқлари ва фармойишларини бекор қилиш;

махсус тўпламлар, маълумотномалар, қатъий ҳисобот ҳужжатлари ва бошқа материалларни нашр эттириш ҳамда барча ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларини белгиланган ягона шаклдаги ҳужжатлар ҳамда махсус кийимлар билан марказлаштирилган тартибда таъминлаш;

олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига соҳага оид кадрлар захирасини тайёрлаш учун буюртма ва йўлланмалар бериш;

белгиланган тартибда ўсимликлар карантини масалалари бўйича конференциялар, кенгашлар ва семинарлар ўтказиш;

ўсимликлар карантини тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган шахсларга қоида бузарликни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш,кўрсатмалар бажарилмаган ҳолларда жойида жарима қўллаш;

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

республика ҳудудига олиб кириладиган ва транзит бўлиб ўтадиган юкларга ўрнатилган тартибда мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган намунадаги карантин рухсатномасини бериш;

идентификация ва арбитраж экспертизаси олиб бориш ва ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ҳамда тизим ташкилотларни методик қўлланмалар, тавсияномалар билан таъминлаш, ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш, матбуот ва телевиденияда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

ҳудудий инспекциялар ва бошқа ташкилотларга карантин тадбирларини амалга ошириш ва фаолиятни илмий асосда юритиш борасида илмий-услубий ёрдам кўрсатиш;

ўсимликлар карантини соҳасини ривожлантириш учун бошқа илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан амалиётга жорий этишга тавсия қилинаётган ишланмаларни ўрганиш ва хулоса бериш;

ўсимликлар карантини соҳасидаги ташкилотларда илм-фан ютуқларини жорий этилишида муаллифлик назоратини олиб бориш;

“Ўздавкарантин” инспекцияси тизими фаолиятига оид ноширлик фаолиятини амалга ошириш.

“Ўздавкарантин” инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Республиканинг маълум ҳудудида тарқалган ёки чет мамлакатлардан кириб келиб халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган карантин назорати остидаги маҳсулотлар ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтларига қарши курашда уларнинг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш, улар устида илмий изланишлар ва тажриба ишлари “Ўздавкарантин” инспекцияси учун ажратилган ер майдонида амалга оширилади ҳамда карантин интрадукцион питомникларда (кўчатхоналар), илмий муассасаларда, нав синаш майдонларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида илмий кузатувлар олиб боради.

15. “Ўздавкарантин” инспекцияси:

Республикада фитосанитар ҳолатга оид тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига;

“Ўздавкарантин” инспекциясиўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли.

“Ўздавкарантин” инспекцияси, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни чиқаришга ҳақли.

бюджет ва бюджетдан ташқари ҳамда жамғарма маблағларидан мақсадли
ва самарали фойдаланилишига;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан мустақил равишда ўз қарамоғидаги мол-мулк ва бошқа қимматли ашёларни тассарруф этишга;

“Ўздавкарантин” инспекциясива унинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган вазифалар бажармаганлиги ёки етарли даражада самарали бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

4-боб. “Ўздавкарантин” инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш

16. “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишга қабул қилинади ва вазифасидан озод қилинади, ҳамда лавозими вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тенглаштирилади.

17. “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва вазифасидан озод қилинади, ҳамда лавозими вазир ўринбосари лавозимига тенглаштирилади.

18. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини инспекцияси, барча вилоятлар Тошкент шаҳар ва туман Ўсимликлар карантини инспекцияларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқориғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тавсиясига биноан “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқлар раҳбарлик қилади.

19. “Ўздавкарантин” инспекцияси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини илмий марказига “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раҳбар бошчилик қилади.

20. “Ўздавкарантин” инспекциясининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспектори, бошлиқ ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.

21. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳар ҳамда туман Ўсимликлар карантини инспекциялари бошлиқлари тегишли вилоят, шаҳар ва туман Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

22. “Ўздавкарантин” инспекциясининг бошлиғи:

Инспекция фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда инспекцияга юкланган вазифалар ва мақсадларининг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Республика ҳудудида ўсимликлар карантини давлат тадбирларини назоратига олади ва ушбу тадбирлар ўз вақтида ўтказилиши учун масъул ҳисобланади;

белгиланган умумий штатлар сони доирасида инспекциянинг марказий аппарати, ўсимликлар карантини илмий маркази ва ҳудудий инспекциялариининг штат жадвалини, шунингдек инспекциянинг марказий аппарати, унинг ҳудудий инспекциялари ва “Ўздавкарантин” инспекциясининг тизимига кирувчи ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;

“Ўздавкарантин” инспекцияси ва тизимига кирувчи ташкилотларга ажратилган молиявий ва моддий маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этади;

белгиланган тартибда марказий аппарат, “Ўздавкарантин” инспекциясининг тизимига кирувчи республика ташкилотлари намунавий тузилмаси
ва низомларини, шунингдек тизимга кирувчи ташкилотлар уставларини тасдиқлайди;

белгиланган тартибда “Ўздавкарантин” инспекциясининг марказий аппарати ходимларини, ҳудудий инспекциялар, “Ўздавкарантин” инспекциясининг тизимига кирувчи ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

“Ўздавкарантин” инспекциясининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, бошлиқ ўринбосарларининг, “Ўздавкарантин” инспекциясининг, вилоят ҳудудий инспекциялари ва “Ўздавкарантин” инспекциясининг тизимига кирувчи ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

зарур бўлганда марказий аппаратнинг, ҳудудий инспекциялар ва ўсимликлар карантини илмий марказининг тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий штатлар сонига мувофиқ ўзгартиришлар киритади;

“Ўздавкарантин” инспекциясининг, вилоят ҳудудий инспекциялари ва “Ўздавкарантин” инспекциясининг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

“Ўздавкарантин” инспекцияси тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.

шартномалар тузади, банкларда миллий ва чет эл валютасида ҳисоб рақамлари очади;

ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар, низомлар
ва ўсимликлар карантинига оид қоидалар ишлаб чиқаради ҳамда ижрочиларга белгиланган тартибда етказади;

“Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлади.

23. “Ўздавкарантин” инспекциясининг бошлиғи ўринбосари:

“Ўздавкарантин” инспекциясининг назоратидаги бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва “Ўздавкарантин” инспекциясига юкланган вазифалар
ва мақсадларнинг бажарилиши учун масъул ҳисобланади;

“Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи томонидан ўзларига юкланган бошқа вазифаларни амалга оширади.

24. “Ўздавкарантин” инспекциясида унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирадиган, “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек “Ўздавкарантин” инспекцияси марказий аппарати бўлинмалари, вилоятлар худудий инспекция, тизимга кирувчи ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

25. Ҳайъат томонидан қуйидагилар билан боғлиқ бўлган масалалар кўриб чиқилади:

“Ўздавкарантин” инспекциясининг мазкур низомда назарда тутилган фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

кадрларни “Ўздавкарантин” инспекцияси номенклатурасига кирувчи лавозимларга танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

“Ўздавкарантин” инспекцияси ҳудудий инспекциялари ва Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбарларининг ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботларини эшитиш;

“Ўздавкарантин” инспекцияси ва ҳудудий инспекциялари раҳбарлари
ва ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун шахсий масъулиятини ошириш.

Ҳайъат “Ўздавкарантин” инспекцияси ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

26. Ҳайъат мажлисларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, “Ўздавкарантин” инспекцияси ваколатларига кирувчи масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.

Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат мажлиси ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

27. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар “Ўздавкарантин” инспекцияси қарорлари ва бошлиқнинг буйруқлари билан амалга оширилади. “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда бошлиқ мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига маълум қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.

Ҳайъат мажлислари, қоида тариқасида, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

28. “Ўздавкарантин” инспекциясининг Ўсимликлар карантини илмий маркази ҳузурида илмий-техник Кенгаш тузилади. Илмий-техник Кенгаш тўғрисида низом ва унинг шахсий таркиби инспекция Ҳайъати томонидан тасдиқланади.

29. “Ўздавкарантин” инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар томонидан ўсимликлар карантинига оид ҳужжатларни расмийлаштириб берилганлиги ва хизматлар кўрсатганлиги учун олинадиган тўловлар, 6- иловага асосан ундирилади.

30. Ўсимликлар карантинига оид ҳужжатларни расмийлаштириб берилганлиги ва хизматлар кўрсатганлиги учун олинадиган маблағнинг қонун ҳужжатларида белгиланган қисми “Ўздавкарантин” инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади
ва қонунчиликда белгиланган тартибда соҳани ривожлантириш учун сарфланади, қолган қисми давлат бюджетига йўналтирилади.

31. Ҳудудий инспекцияларнинг туман, шаҳар ва ўсимликлар карантини чегара маскани инспекторлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан хизмат хоналари билан таъминланади. Ушбу хоналарни жиҳозлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5-боб. “Ўздавкарантин” инспекцияси тизимини молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш

32. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети томонидан ажратиладиган маблағлар, “Ўздавкарантин” инспекцияси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини тизими ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва хизматларидан тушадиган махсус хисоб рақамдаги ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар маблағлари “Ўздавкарантин” инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларини ҳамда ўсимликлар карантини илмий марказини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

33. “Ўздавкарантин” инспекциясининг, ўсимликлар карантини илмий маркази ва ҳудудий инспекциялар ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

34. “Ўздавкарантин” инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларининг раҳбарлари ва давлат инспекторлари “Ўздавкарантин” инспекцияси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 7-иловага асосан махсус кийим бош билан таъминланади.

35.“Ўздавкарантин” инспекцияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.

36. Ходимларнинг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловлари, шунингдек қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

37.”Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

38. “Ўздавкарантин” инспекцияси фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил
“___”сентябрдаги __-сонли қарорига 2-Илова

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш
ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1 - боб. Умумий қоидалар

1. тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма алоҳида юридик ша

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил “____” сентябрдаги _____ -сонли қарорига

1-илова

2017 йил “___”сентябрдаги __-сонли қарорига

2-Илова

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш
ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1 - боб. Умумий қоидалар

1. тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тизимини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Жамғарма алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясида тузилади.

3. Жамғарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи томонидан шахсий таркиби тасдиқланадиган7 нафар аъзодан иборат Жамғарма кенгаши томонидан ташкил қилинади, бошқарилади ва назорат қилинади.

2 - боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш

4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

-бошқа давлатлардан келаётган уруғлик, кўчатлар ва карантин назорати остидаги бошқа ўсимлик маҳсулотларини, шунингдек республика ҳудуди орқали транзит ўтаётган карантин остидаги юкларни импорт қилишга карантин руҳсатномаси расмийлаштирганлиги учун олинган маблағнинг 75 фоизи;

-карантин остидаги маҳсулотларни республикадан экспорт қилишда ўсимликлар карантини инспекциялари томонидан фитосанитар сертификати расмийлаштирганлиги учун олинган маблағнинг 75 фоизи;

-республика ҳудудида ташиладиган карантин ости юкларига фитосанитар сертификати расмийлаштирганлиги учун олинган маблағнинг 75 фоизи;

-республика ҳудуди орқали транзит бўлиб ўтаётган карантин остидаги юкларнии очмасдан транспорт бирликларига ўсимликлар карантини чегара масканларида хужжатларини (далолатнома) расмийлаштирганлиги учун олинган маблағнинг 75 фоизи;

-импорт юкларни раскредитовка қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштирганлиги (ҳар бир транспорт бирлигига, жумладан:самолёт, вагон, контейнер, автотранспорт, кема борти ва бошқа транспорт воситалари) учун олинган маблағнинг 75 фоизи;

-инспекторлар томонидан ўсимликлар карантин тизимида содир этилган қонунбузарликлар учун айбдор шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортишдан ундирилган жарималардан тушган маблағларнинг
75 фоизи;

-импорт ва экспорт қилинадиган ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларнинг намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказганлиги учун олинган тўловлардан тушган маблағнинг 100 фоизи;

-карантиндаги материалларни зарарсизлантириш ишларини бажарганлиги учун келган тушган маблағнинг 100 фоизи;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаалар.

5. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг жамғарма учун алоҳида очиладиган шахсий ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади.

3 - боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш

6. Жамғарманинг маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

Ўсимликлар карантини чегара маскан инспекторлари, маҳсус фумигация бўлимлари ҳамда худудий лаборатория ходимларининг иш ҳаққи ва унга тенглаштирилган тўловларни молиялаштириш;

Ўсимликлар фитосанитар соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

ўсимликлар карантини инспекциясининг кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида малака оширишни ташкил қилиш;

ўсимликлар карантини инспекцияси ходимларини махсус кийим билан таъминлашни ташкил қилиш;

ўсимликлар карантиндаги материалларни зарарсизлантириш ишларини бажариш учун махсус зарарсизлантириш фумигантлари билан таъминлаш;

ўсимликлар карантини инспекцияси ходимларини хизмат сафар харажатларини молиялаштириш;

ўсимликлар карантини инспекцияси ходимларини моддий ва ижтимоий
қўллаб-қувватлаш.

7. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан фойдаланилиши мумкин.

Алоҳида ҳолларда (ҳукумат топшириғига асосан давлат тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда ҳолатларда олдини олиш ва бартараф этиш ва бошқа шу каби ҳолларда) Жамғарма кенгашининг қарорига мувофиқ фойдаланиш ҳамда худудий инспекцияларнинг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказиб берилиши мумкин.

8. Жамғарма маблағлари ҳисобидан мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ишларни амалга ошириш учун ташаббускорлар томонидан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан ўрнатиладиган шаклдаги буюртманомалар тақдим этилиши лозим.

9. Буюртманомаларни қабул қилиш ва умумлаштириш ишларини ташкил этиш, Жамғарма кенгашининг қарорига асосан даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш Жамғарма маблағларини бошқариш бўйича мутахассис томонидан амалга оширилади.

10. Жамғарма кенгаши:

ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши юзасидан буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради;

қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг долзарблари
ва асосланганларини танлаб олади ҳамда маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилади;

ушбу низомнинг 6-бандига мувофиқ белгиланган йўналишлар доирасида маблағлардан фойдаланиш учун энг устуворларини танлайди;

ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;

жамғармага оид бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.

11. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади. Даромадлар ва харажатлар сметаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.

12. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар келиб тушишининг кутилаётган прогнози ва амалга оширилиши белгиланган тадбирларни ўтказишдан келиб чиққан ҳолда тузилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, Ўсимликлар карантини илмий маркази ва худудий инспекциялари жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун буюртманома тақдим этадилар. Бунда, харажатни амалга ошириш заруриятининг асослари, зарур маблағлар миқдори, шунингдек уларни бажариш учун бошқа маблағларнинг йўқлиги кўрсатилади.

Буюртманомалар келгуси молия йили учун жорий йилнинг 1 июнигача Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига тақдим этилади.

Буюртманома ёзма шаклда, электрон почта ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ташкилотнинг тўлиқ номи ва аниқ реквизитлари;

мавжуд муаммолар ва уларнинг (тўлиқ ёки қисман ва белгиланган муддатларда) ҳал қилиш имконияти, маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, шунингдек кутилаётган натижалар кўрсатилган тушунтириш хати;

сўралаётган маблағларнинг ҳисоб-китоби.

Зарурат бўлганда буюртманомага уни асословчи тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинади.

14.Тақдим этилган буюртманомалар ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва маблағлардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгиланади ҳамда унинг асосида маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

15.Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Жамғарма маблағларининг тасдиқланган сметага мувофиқ тасарруф этувчиси ҳисобланади.

16.Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси жамғармасининг шахсий ғазначилик ҳисоб рақамида сақланади.

4 - боб. Жамғарма маблағлариданфойдаланилиши юзасидан ҳисоботлар тақдим этиш, назорат ва жавобгарлик

17. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

18. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади
ва тақдим этилади.

19. Ҳудудий инспекциялар Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисоботларни қонун ҳужжатларда белгиланган шакл ва муддатларда тақдим этади.

20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил “____” сентябрдаги _____ -сонли қарорига

3-илова

Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг
ҳудудий инспекциялари тўғрисида
намунавий низом

1- боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантин инспекцияси, вилоятлар ваТошкент шахар Ўсимликлар карантин инспекциялари (кейинги ўринларда ҳудудий инспекциялар деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ҳудудий инспекциялар тегишли ҳудудда қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва манзарали ўсимликларини ҳамда ўсимлик маҳсулотларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон саломатлигига зарарли таъсирининг олдини олиш, қулай фитосанитар тозаликни ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишларини ташкил этишда ягона давлат карантин хизмати сиёсатни амалга оширувчи ҳудудий бошқарув органи ҳисобланади.

3. Ҳудудий инспекциялар Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг таркибий қисми бўлиб унинг буйруқларига ва кўрсатмаларига бўйсунади ҳамда ҳисобот беради

4. Ҳудудий инспекциялар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари
ва фармойишларига,Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

5. Ҳудудий инспекциялар ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, божхона, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

6. Ҳудудий инспекциялар, қонун ҳужжатларда белгиланган ўз ваколатлари доирасида қабул қилган, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

7. Ҳудудий инспекцияларюридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр
ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилик бошқармаларида ҳисоб рақамларига, ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар олиши, судда давогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

8. Ҳудудий инспекциялар жойлашган ери (почта манзили):

2-боб.Ҳудудий инспекцияларнинг мақсади ва вазифалари

9. Ҳудудий инспекцияларнинг асосий мақсади ўз ҳудудини фитосанитар ҳолатини сақлашни назорат қилиш ва тизимдаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

10. Ҳудудий инспекциялар қуйидаги вазифаларни бажаради:

ўсимликлар карантини соҳасини норматив-ҳуқуқий хужжатларни тартибга солишни таъминлашда, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органларини ўзаро мувофиқлаштиришда ягона давлат карантин хизмати сиёсатини олиб бориш;

худудий инспекциялар ўз худудини четдан кириб келиб катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш;

ўсимликлар карантин остидаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда йўқ қилинишини назорат қилиш, шунингдек ушбу зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар тегишли ҳудуднинг улардан ҳоли бўлган ҳудудларига кириб боришининг олдини олиш;

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда, улар сотиладиган бозорларда ўсимликлар карантинига оид қоидалар ва тадбирларга риоя этилиши ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;

ўсимликлар карантини тизимини асосланган илмий-услубий жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш ва амалий тадқиқот натижалари ҳамда янгиликларини амалиётга тадбиқ этиш;

ўсимликлар карантини тизимида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илғор технологиялар ва амалиётни жорий этиш;

ўсимликлар карантини соҳасида барча тадбирларни сифатли амалга оширилишини назорат этади ва ўз вақтида ўтказилишига масъул ҳисобланади;

ўз ваколатлари доирасида барча идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар, йўриқномалар чиқаради ва қоидалар қабул қилади ва уларни белгиланган тартибда ижрочилар эътиборига етказади ҳамда бажарилишини назорат қилади;

карантинидаги зарарли организмларга қарши кураш олиб боришда юридик
ва жисмоний шахсларга ёрдам кўрсатиш учун заруратга қараб махсус фумигация бўлинмаларини тузади ва хизматлар кўрсатади;

зарарсизлантириш (фумигация) тадбирларини ўтказиш учун зарур бўлганда фумигантларни махсус ҳисоб рақами маблағларидан сотиб олади;

республикадан экспортга жўнатилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлар билан бирга ўсимликларнинг зарарли организмларини олиб ўтиши мумкин бўлган уруғларни, ўсимликларни, ўсимлик маҳсулотларини ўсимликлар карантини текширувидан
ва лаборатория экспертизасидан ўтказади;

республикада табиий ҳолда ўсувчи ва етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги
ва ўрмон хўжалиги ўсимликларини вегетация ва тиним даврида улар етиштирилаётган ер майдонларини туман инспекторлари карантин назоратига олади ва белгиланган тартибда уларнинг намуналарини ҳудудий карантин лабораторияларга зарур бўлганда эса марказий карантин лабораториясига экспертиза ўтказиш учун юборади;

ўз ҳудудини карантин бўйича туманлар ва кичик туманларга бўлиб чиқади;

ўсимликлар карантинидаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашда илғор тажрибалар, янги услубларни амлиётга жорий этишни ҳамда карантин организмлари тўғрисидаги билимларни аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ҳамда мониторинг олиб боришни йўлга қўяди;

тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида маҳаллий ҳокимиятларга, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига тавсияномалар йўллайди;

ўсимликлар карантини инспекторлари ўсимликлар карантини остидаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар билан кураш олиб бориш қоидаларига риоя этилишини назорат этади, ўсимликлар карантини соҳасида содир этилган қонунбузарликлар учун айбдор шахсларни ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортади;

ўсимликларнинг карантин зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлари билан кураш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

11. Темир йўллар, автомобил бекатлари, аэропортлар, ташқи иқтисодий фаолият божхона масканлари, дарё портлари, почтамптлар, чегара масканларида, вилоятлараро, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри билан чегарадош ҳудудларда жойлашган йўл патрул хизмати масканлари бўлган жойларда ўсимликлар карантини чегара масканлари ташкил этади.

Ўсимликлар карантини чегара масканлари зиммасига қуйидагилар юклатилади:

импорт ва экспорт қилинаётган ўсимлик карантини назорати остидаги маҳсулотларни, чет мамлакатлардан келтирилаётган транспорт воситаларини, шунингдек, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни, ўсимликлар карантини кўригидан ўтказиш ҳамда ўсимликлар карантинидаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар билан зарарланганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлса, белгиланган тартибда намуналар олиб ҳудудий ўсимликлар карантин лабораториясига экспертизадан ўтказиш учун юбориш;

импорт ва экспорт қилинаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларини зарурат бўлганда зараркунандалардан зарарсизлантириш ёки бегона ўтлар уруғларидан тозалаш тўғрисида юк эгаларига кўрсатмалар бериш;

ўсимликлар карантини чегара маскани фаолият кўрсатадиган ҳудудда ўсимлик ва бегона ўтларнинг ўсимликлар карантинидаги зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларини аниқлаш мақсадида ер майдонлари, экинзорлар, ўсимликлар ва омборхона биноларини текширувдан ўтказиш, шунингдек, аниқланган зарарланиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик бўйича чора- тадбирларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш ҳамда назорат қилиш зарурий ҳолларда жаримага тортиш;

импорт ўсимлик маҳсулотларини, ушбу маҳсулотлар сақланадиган жойларни ҳамда бўш омборхоналарни зарарсизлантириш тадбирларининг самарадорлигини назорат қилиш;

ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлар учун фитосанитар сертификати, реэкспорт фитосанитар сертификати ва карантин фитосанитар сертификатларини, карантин кўриги далолатномасини ҳамда раскредитовкани расмийлаштириб бериш;

ўсимликлар карантини бўйича белгиланган тадбирларнинг, чегара маскани фаолияти ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш.

3-боб. Ҳудудий инспекцияларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

12. Ҳудудий инспекциялар ўзига юкланган вазифалар ва функциялардан келиб чиқиб, қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тегишли идоралар ва бошқа ташкилотлардан ўсимликлар карантини соҳасига оид масалалар бўйича маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;

белгиланган тартибда ўз даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим қилиш;

ҳудудий инспекцияларнинг йиллик иш режалари, маълум бир масалалар юзасидан чора-тадбирлар дастурларини таёрлаш ва тасдиқлашга тақдим этиш;

ҳудудий инспекцияларнинг ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантиришларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

махсус тўпламлар, маълумотномалар, қатъий ҳисобот ҳужжатлари ва бошқа материалларни нашр эттириш, белгиланган ягона шаклдаги ҳужжатлар ҳамда махсус кийимлар билан марказлаштирилган тартибда таъминлаш;

олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига соҳага оид кадрлар захирасини тайёрлаш учун буюртма ва йўлланмалар бериш тўғрисида таклиф киритиш;

белгиланган тартибда ўсимликлар карантини масалалари бўйича конференциялар, кенгашлар ва семинарларга қатнашиш;

ўсимликлар карантини тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар талабларини бузган шахсларга нисбатан қоида бузарликни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш,кўрсатмалар бажарилмаган ҳолларда қонун доирасида жарима қўллаш;

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш, матбуот ва телевиденияда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

13. Маълум ҳудудда тарқалган ёки чет мамлакатлардан кириб келиб халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган карантин назорати остидаги маҳсулотлар ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтларга қарши курашда уларнинг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш, улар устида илмий изланишлар ва тажриба ишларини, карантин интрадукцион питомникларда (кўчатхоналар), илмий муассасаларда, нав синаш майдонларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида илмий кузатувлар олиб боради.

14. Ҳудудий инспекцияларнинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган хуқуқи ва вазифаларининг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.

4-боб. Ҳудудий инспекциялар фаолиятини ташкил қилиш

15. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини инспекцияси, барча вилоятлар Тошкент шаҳар ва туман Ўсимликлар карантини инспекцияларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқориғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тавсиясига биноан “Ўздавкарантин” инспекцияси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқлар раҳбарлик қилади.

16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳар ҳамда туман Ўсимликлар карантини инспекциялари бошлиқлари тегишли вилоят, шаҳар ва туман Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

17. Ҳудудий инспекциялар бошлиқлари мазкур намунавий низомга асосан иш кўради ҳамда ўзларига қарашли инспекция фаолиятига раҳбарлик қилади.

Ҳудудий инспекцияларнинг бошлиқлари:

Инспекция фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда инспекцияга юкланган вазифалар ва мақсадларининг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли ҳудудда ўсимликлар карантини давлат тадбирларини назоратига олади ва ушбу тадбирлар ўз вақтида ўтказилиши учун масъул ҳисобланади;

белгиланган умумий штатлар сони доирасида инспекцияларнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тайёрлайди;

инспекцияга ажратилган молиявий ва моддий маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этади;

белгиланган тартибда ҳудудий инспекциянинг ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади ҳамда ходимларнинг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлик даражасини белгилайди;

зарур бўлганда ходимларнинг чекланган умумий штатлар сонига мувофиқ ўзгартиришлар киритишга тавсиялар йўллайди;

ҳудудий инспекция ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

ҳудудий инспекциялар тизимда фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни, фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади.

ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар ва ўсимликлар карантинига оид қоидалар ишлаб чиқариш учун таклифлар киритади ҳамда ижрочиларга белгиланган тартибда етказишга кўмаклашади;

ҳудудий инспекциялар бошлиқлари ҳар чорак якунида ҳайъат раисига вазифаларини бажариш юзасидан ҳисобот беради;

ҳудудий инспекциялар бошлиқлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлади.

18 . Ҳудудий инспекцияларнинг бошлиқ ўринбосари:

Ҳудудий инспекцияларнинг назоратидаги бўлинмаларга бевосита раҳбарлик қиладилар ва ҳудудий инспекцияга юкланган вазифаларни бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;

ҳудудий инспекция бошлиғи томонидан ўзларига юкланган бошқа вазифаларни амалга оширадилар.

19. Ҳудудий инспекциялар томонидан ўсимликлар карантинига оид ҳужжатларни расмийлаштириб берилганлиги ва хизматлар кўрсатганлиги учун олинадиган тўловлар, белгиланган нархларга асосан ундирилади.

20. Ўсимликлар карантинига оид ҳужжатларни расмийлаштириб берилганлиги ва хизматлар кўрсатганлиги учун олинадиган маблағнинг 100 фоизи “Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси”га йўналтирилади.

21. Ҳудудий инспекцияларнинг туман, шаҳар ва ўсимликлар карантини чегара маскани инспекторлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан хизмат хоналари билан таъминланади. Ушбу хоналарни жиҳозлаш Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

5-боб. Ҳудудий инспекциялар тизимини молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш

22. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети томонидан ажратиладиган маблағлар, “Ўсимликлар карантини тизими ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ва хизматларидан тушадиган махсус хисоб рақамдаги маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар маблағлари, ҳудудий инспекцияларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

23. Ҳудудий инспекциялар ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

24. Ҳудудий инспекцияларининг раҳбарлари ва давлат инспекторлари “Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган намунадаги кийим-бош билан таъминланадилар.

25.Ҳудудий инспекциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда соҳа ходимларининг ҳаётини суғурталаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширади.

26. Ходимларнинг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловлари, шунингдек қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

27.”Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

37. “Ҳудудий инспекциялар фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилиши ва қайта ташкил этилиши мумкин.

ВазирларМаҳкамасининг

2017 йил“___”даги ____-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

Ўсимликлар карантини илмий маркази тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини илмий маркази (кейинги ўринларда Илмий марказ деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ўсимликлар карантини илмий маркази “Ўздавкарантин” Инспекциясига бўйсунади ва бажарилган ишлар бўйича ҳар чоракда ҳисобот бериб боради.

Ўсимликлар карантини илмий марказининг номи:

Ўзбек тилида – “Ўсимликлар карантини илмий маркази”.

5. Илмий марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси қарор ва буйруқларига,ушбу низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

3. Илмий марказ ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Ўзбекистон Фанлар Академияси, илмий-тадқиқот институтлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.

6. Илмий марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига, банк, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.

7. Илмий марказнинг жойлашганманзили:Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур 1-берк кўчаси, 17 уй.(почта манзили)100100

2-боб. Илмий марказнинг асосий вазифалари ва функциялари

8. Қуйидагилар, Илмий марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Илмий маркази Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекциси таркибидаги илмий ишлаб-чиқариш маркази бўлиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва соҳа бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган магистрлар, таянч докторант (PhD) ва доктор (DSe)лар ҳамда мустақил тадқиқотчиларига тегишли илмий раҳбарликни амалга оширади шунингдек, тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга қуйидаги йўналишлар бўйича раҳбарлик қилади:

а) Ўзбекистон Республикасида карантин организмларининг мамлакат ҳудудига кириб келиши,тарқалиши ва зарар келтиришини олдини олиш, илмий-амалий тажрибаларга асосланган ҳолда биоэкологик хусусиятлар ҳамда уларга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

б) илмий маркази идентификация ва арбитраж экспертизаси олиб боради ва ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ҳамда тизим ташкилотларни методик қўлланмалар, тавсияномалар билан таъминлайди, ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларини ташкил этади, матбуот ва телевиденияда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этади;

в) карантин организмлар - ҳашаротлар, касалликлар, бегона ўтлар, фитопатоген микроорганизмлар ва бошқа зараркунандаларга қарши кимёвий, биологик, микробиологик воситаларининг лаборатория ҳамда ишлаб чиқариш синовларини ўтказади ва хулосалар беради;

г) таҳлил ўтказиш учун карантин остидаги маҳсулотлардаги хавфли карантин организмларини аниқлаш учун намуналар олади;

д) карантин интрадукцион питомникларда (кўчатхоналар), илмий муассасаларда, нав синаш майдонларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида илмий кузатувлар олиб боради.

3-боб. Илмий марказнингҳуқуқлари ва жавобгарлиги

9.Илмий марказ ўзига юкланган вазифа ва функцияларини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

минтақалараро ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш;

тузилган шартномаларга мувофиқ материал-техник ва бошқа маҳсулотлар реализациясини таъминлаш;

мутахассисларнинг малакасини ошириш ва тайёрлаш;

мустақил ҳамдўстлик мамлакатлари ва хорижий мамлакатларнинг инспекциялари ва илмий ташкилотлари билан ўзаро фойдали ҳамкорликларни ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат, тижорат, юридик ва жисмоний шахслар билан ҳар хил турдаги битимлар ҳамда бошқа юридик актларни амалга ошириш;

уюшма, акционерлик компаниялари, бирлашмалар ва бошқа идораларга аъзо бўлиш;

белгиланган тартибда банкларда турли, шунингдек валюта ҳисоб рақамларини очиш, банк кредитлари ва ссудаларини олиш, амалдаги қонунчилик асосида ҳар қандай тўлов шаклларини бериш ва маблағларини ўрнатилган тартибда ваколатли банклар орқали конвертация қилиш;

тендер Синовларида қатнашиш;

ўзининг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини ҳамда ижтимоий ривожлантириш жамғармаларини мустақил режалаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан мустақил равишда ўз қарамоғидаги мол-мулк ва бошқа қимматли ашёларни тассарруф этиш.

таянч докторант (PhD) ва доктор (DSe)лар ҳамда мустақил мустақил тадқиқотчиларнинг илмий-тадқиқот ишларининг мавзуси, иш режалари, дастурлари ва бажариш усулларини ҳамда илмий ҳисоботларини муҳокама қилиш мақсадида илмий кенгаш ташкил этиш;

илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш юзасидан тавсияномалар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш учун Инспекцияга тақдим этиш;

ўсимликлар карантини ва бошқа ташкилотларга карантин тадбирларини амалга ошириш ва фаолиятни илмий асосда юритиш борасида илмий-услубий ёрдам кўрсатиш;

ўсимликлар карантини соҳасини ривожлантириш учунбошқа илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан амалиётга жорий этишга тавсия қилинаётган ишланмаларни ўрганиш ва хулоса бериш;

ўсимликлар карантини соҳасидаги ташкилотларда илм-фан ютуқларини жорий этилишида муаллифлик назоратини олиб бориш;

илмий марказ фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисобидан тушган пул маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;

жойларда ўсимликлар карантини соҳасининг илм-фан, илмий-тадқиқот йўналишларини ривожлантириш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг бошқа илмий бўлимларини ёки филиалларини ташкил этиш;

шартнома асосида илмий-тадқиқот ишларини бажариш, илмий-услубий хизматлар кўрсатиш;

илмий марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;

илмий марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

10. Илмий марказ, зарур ҳолларда, бошқа институтлар, бошқа идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа турдаги ҳужжатларни чиқаришга ҳақли.

11. Илмий марказ ва унинг мансабдор шахслари ўзларига юкланган асосий вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.

4-боб. Илмий марказ фаолиятини ташкил этиш

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Инспекция бошлиғи томонидан – Ўсимликлар карантини илмий маркази раҳбари(кейинги ўринларда Илмий марказ раҳбари деб аталади) лавозимига тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

13. Илмий марказ ҳисобчиси Инспекция билан келишилган ҳолда илмий марказ раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

14. Илмий марказ раҳбари;

илмий марказ номидан шартномалар ва битимлар тузади, ушбу операцияларни бажариш учун ишончномалар беради;

илмий марказ номидан ишончномасиз иш юритади;

ишга қабул қилинаётган фуқаролар билан меҳнат шартномалари тузади;

амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган ҳолда илмий марказ фаолияти масалаларига тегишли бўлган буйруқлар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;

ходимларнинг лавозими мажбуриятларини ва ички тартиб қоидаларини қонунда белгиланган тартибда тасдиқлайди, Ўсимликлар карантини илмий маркази ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

илмий марказда фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тавсия этади;

мутахассислар ва штатдан ташқари ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорини аниқлайди;

илмий марказ номидан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ташкилотлар ва фуқароларга талаб ва даъволар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

низомда белгиланмаган бошқа масалаларни кўриб чиқади ва қонун доирасида ҳал қилади;

илмий марказраҳбари ташкилот фаолияти натижалари учун жавоб беради;

раҳбар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

15.Илмий марказда, Илмий марказ раҳбаритавсияси асосидатаркиби ва низоми Инспекциябошлиғи тасдиқлайдиган Илмий кенгаш тузилади.

Илмий кенгаш таркибига Илмий марказнинг соҳада етук ва юқори малакага эга катта илмий ходимлар, илмий ходимлар, кичик илмий ходимлар, касаба уюшмасининг вакиллари, шунингдек юқори ташкилот, илмий муассасалар вакиллари киритилади.

16. Илмий марказ раҳбари бир вақтнинг ўзида Илмий кенгаш раиси, илмий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари Илмий кенгаш раисининг ўринбосари, Илмий марказ катта илмий ходими эса Илмий кенгаш котиби ҳисобланади.

17. Илмий кенгаш:

илмий марказни илмий фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилади;

илмий марказнинг илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш учун тавсиялар бериш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади ва тегишли қарорлар қабул қилади;

илмий-тадқиқот ва тажриба ишларининг режа лойиҳаларини, илмий-тадқиқотларнинг дастур ва услубиётларини, илмий кадрларни тайёрлаш,илмий ишларни чоп этиш лойиҳаларини, мажлислар ва конференцияларнинг дастурларини кўриб чиқади;

илмий марказ ходимларнинг ҳисоботларини, илмий марказнинг илмий ва илмий-ташкилий фаолиятининг натижалари бўйича ҳисоботларини эшитади ва муҳокама қилади;

илмий марказ таркибига киритиладиган ўзгартиришлар, шунингдек илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун ажратилган молиявий маблағлардан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади;

муҳим илмий муаммолар, илмий маърузалар, диссертацияларни муҳокама қилади ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун илмий марказ олимлари томонидан берилган тавсия ва таклифларни кўриб чиқади;

бошқа илмий муассасалар билан ижодий ҳамкорлик олиб бориш
ва мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилади;

катта илмий ходим-изланувчиларни тайёрлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар, диссертация ишларининг мавзулари ва иш дастурларини, ўқув режаларини кўриб чиқади;

илмий марказ илмий ходимлари ва бошқа илмий ташкилотларнинг ходимларига илмий унвон бериш масаласини муҳокама қилади ва белгиланган тартибда Инспекцияга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим этиш бўйича тавсия беради;

илмий кенгаш йиғилишда кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади;

илмий даража бериш масалалари билан шуғулланиш учун илмий марказ ҳузурида қонун ҳужжатларига мувофиқ ихтисослашган Илмий кенгаш ташкил этилади.

6-боб.Илмий марказни молиялаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш

18. Илмий марказнинг махсус хисоб рақамига тушган маблағларни марказни моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш, илмий ходимларни тайёрлаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларга сарфланади.

19. Илмий марказ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, махсус хисобга тушган маблағ, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

7-боб.Якунловчи қоидалар

20. Илмий марказ қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

ВазирларМаҳкамасининг

2017 йил “__” сентябрдаги _____-сонли қарорига

5-илова

Ўсимликлар, уруғлар, ўсимлик хом ашёси ва ўсимликларга оид бошқа

маҳсулотлар ва халқ истеъмоли товарларини республикага олиб кириш,

мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқиш ҳамда улардан

фойдаланиш шартларининг карантин қоидалари тўғрисидаги Низом

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил
15 июлдаги ПҚ–2003-сонли “Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси
ва ўсимликларга оид бошқа маҳсулотлар ва халқ истеъмоли товарларини (бундан буён матнда ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлар деб юритилади) республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш шартларининг карантин қоидаларини белгилайди.

2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

бегона ўтлар – маданий ўсимликлар орасида ўсиб кўпайишга мослашган ҳамда уларнинг ўсиб ривожланишига салбий таъсир этувчи ўт ўсимликлар;

вилоятлараро ўсимликлар карантини масканлари - вилоятлараро чегарарларда жойлашган ўсимликлар карантини назорат маскани;

дегазация - фумигация муддати тугагандан кейин ушбу герметик ёпилган объектдан заҳарли газ ҳолидаги моддаларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар;

зараркунандалар –ўсимлик дунёсига ва уларнинг ҳосилига зарар етказадиган жониворлар ва ҳашаротлар;

зарарсизлантириш далолатномаси –ўсимликлар карантинидаги ва бошқа зарарли организмларни йўқотиш мақсадида карантин назоратидаги маҳсулотлар, ўров, қоплов воситалари, омборхоналар ва транспорт воситаларини фумигантлар билан зарарсизлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

интродукция-карантин кўчатхонаси – хориждан олиб келинаётган кўчатлар, уруғлар ва бошқа экиш маҳсулотларини карантиндаги зарарли организмлар билан яширин зарарланган ёки зарарланмаганлигини аниқлашга мўлжалланган махсус кўчатхона;

карантин рухсатномаси–карантин назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудига Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси (бундан буён Инспекция деб юритилади) томонидан белгиланган тартибда олиб кирилишига ёки республика ҳудудидан транзит ҳолатида олиб ўтилишига рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

карантин лабораторияси – ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолатини аниқлаш мақсадида улардан олинган намуналарни экспертиза текширувидан ўтказадиган махсус лаборатория;

карантин назорати остидаги маҳсулотларнинг экспертизаси – карантин назоратидагимаҳсулотлар намуналарини карантин ҳолатини таҳлил қилиш учун лаборатория текширувидан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш;

карантин назоратидаги маҳсулот – ўсимликлар, уларнинг қисмлари ва маҳсулотлари, карантиндаги зарарли организмларини ташувчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган тупроқ, транспорт, тара, қадоқлаш маҳсулотлари ва бошқа ҳар қандай юклар;

карантин назоратидаги объектлар – карантиндаги зарарли организмлар кўпайиши ва тарқалиши мумкин бўлган ҳар қандай мақсадда фойдаланиладиган ўсимликлар, уларнинг маҳсулотлари, бино-иншоотлар, қурилиш объектлари, резервуарлар, омборхоналар, жиҳозлар, транспорт воситалари, контейнерлар ва бошқа объектлар;

карантин объекти ўчоғи - карантин объекти тарқалган ҳудуд;

карантин организмига қарши кураш – карантин организми ўчоғини ва популяциясини йўқотишган қаратилган чора-тадбирлар;

карантин организмининг акклиматизацияси - карантин организмининг маълум бир ҳудудда кириб келиб популяция ҳосил қилиб мослашиши;

карантин организмлари рўйхати - Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятига эга бўлган ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг рўйхати;

карантин остидаги зарарланганмаҳсулот– карантиндаги зарарли организмлар билан зарарланган карантин назоратидаги юклар;

карантин остидаги ҳудуд – карантин объекти аниқланган ва унинг ёйилишига йўл қўймаслик юзасидан тадбирлар ўтказилаётган ҳудуд;

карантин текшируви – ўсимлик ва маҳсулотларини тайёрлайдиган, жамғарадиган, қайта ишлайдиган ва реализация қиладиган корхоналар ҳамда ташкилотларнинг ҳудудлари ва бинолари, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари, томорқа, ҳамда дала ҳовлилар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ер майдонлари, қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланилмайдиган ерларга (йўллар, электр ўтказгичлар атрофидаги муҳофаза жойларига), алоҳида муҳофаза қилинадиган ва давлат чегараси ҳудудлариникарантин ҳолатини аниқлаш учун ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан текширувдан ўтказилиши;

карантин ўрнатиш карантиндаги зарарли организмлар аниқланган аҳоли яшаш масканлари ёки муайян минтақалардан ўсимлик маҳсулотларини олиб чиқиш, улардан фойдаланишга карантин чеклашларни эълон қилиш ва зарарланиш ўчоқларининг ёйилишига йўл қўймаслик ҳамда уларни йўқ қилишга қаратилган чора-тадбирлар;

карантин чекланишлар - карантин зарарли организмлари тарқалишини олдини олиш мақсадида, карантин остидаги аҳоли яшаш масканлари, туманлар, вилоятлар, Республика ҳудудидан карантин назоратидаги маҳсулотларни олиб чиқиш ва улардан фойдаланишни чеклаш;

карантиндаги зарарли организмлар – ўсимликларнинг ўсиб ривожланишига ва ўсимлик маҳсулотларига сезиларли зарар етказадиган, уларга қарши кураш чоралари қийин бўлган зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар;

карантинни бекор қилиш - карантин тадбирлари ўтказиб бўлинганидан ҳамда зарарланиш ўчоқлари батамом йўқ қилинганидан кейин карантин остида деб эълон қилинган ҳудудда карантин чеклашлари амал қилишини тўхтатиш;

лаборатория экспертиза баённомаси - ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар ҳолатини аниқлаш мақсадида уларнинг намуналарини лаборатория текширувидан ўтказилгандан кейин бериладиган ҳужжат;

нематодалар – юмалоқ (тўгарак) чувалчанглар типига мансуб бўлган, ҳамда ўсимликларни турли қисмларига зарар етқазувчи зарарли организм турлари;

республикадан четга олиб чиқиб кетилиши тақиқлаб қўйилган биологик объектлар рўйхати – Ўзбекистон Республикасидан четга олиб чиқиб кетилиши тақиқланган биологик объектлар (ўсимликлар) рўйхати;

рефрежерация қилиш – меваларни яширин зарарланиши мумкин бўлган зарарли организмларини биологик фаол ҳолатга ўтишини тўлиқ олдини олиш учун маълум бир муддатда паст ҳароратда сақлаб туриш;

ўсимликлар карантини – Республика ҳудудини ўсимликлар ва уларнинг маҳсулотларига зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларданмуҳофазаэтишга қаратилган давлат тадбирлари тизими;

ўсимликлар карантини ички назорат маскани– карантин остидаги республикага олиб кириладиган, унинг ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган ва транзитда бўлган юкларнинг карантин текшируви, чет элдан келаётган транспорт воситаларининг текшируви амалга ошириладиган, шунингдек уларнизарарсизлантириладиган махсус жиҳозланган жой;

ўсимликлар карантини чегара назорат маскани – дарё портлари, аэропортлар, темир йўл бекатлари, ““Ўзбекистон почтаси” АЖ тизимидаги почта алоқаси корхоналарида”, шосселар ва бошқа чегара ҳудудларидаги махсус жиҳозланган ўсимликлар карантини назорат маскани;

ўсимликларнинг ички карантини – республиканинг айрим ҳудудларида тарқалган карантиндаги зарарли организмларни ўчоқларини вақтида аниқлаш, уларни тоза ҳудудларга тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишга қаратилган давлат тадбирлари тизими;

ўсимликларнинг карантин касалликлари - ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларининг табиий физиологик ҳолатининг ўсимликлар карантинидаги замбуруғлар, нематодалар, бактериялар, вируслар ва бошқа микроорганизмлар томонидан ўзгариши;

ўсимликларнинг ташқи карантини – карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, бегона ўтлар, турли хил ўсимликлар касалликларининг Республикага четдан кириб келиши ва чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган карантин тадбирлари;

фитосанитар назорати – зарарли организмлар ва уларнинг табиий кушандаларини ривожланиши, тарқалиши ва зарарлилик даражасини кузатиб бориш, аниқлаш ҳамда республикага олиб кирилаётган карантин назоратидаги маҳсулотлар ва транспорт воситаларида карантиндаги зарарли организмлар бор-йўқлигини аниқлаш;

фитосанитар сертификати – карантин назоратидаги маҳсулотнинг карантиндаги зарарли организмлар билан зарарланмаганлигини тасдиқлайдиган экспортёр давлат ўсимликлар карантини миллий давлат хизмати томонидан бериладиган халқаро андозадаги ҳужжат;

фумигация – карантин назоратидаги маҳсулотлар, омборхоналар ва транспорт воситаларини зарарли организмлардан тозалаш мақсадида, заҳарловчи моддалар газлари билан зарарсизлантириш;

3. Ўсимликлар карантини тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

4. Карантин назоратидаги маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш, реализация қилиш, ҳамда республикага олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ўсимликлар карантини профилактик чора-тадбирларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш бўйича масъул ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган карантин назоратидаги маҳсулотлар ва юклар (товарлар) рўйхати (1-илова) ушбу Низомга илова қилинади ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

2-боб. Ўзбекистон Республикасига карантин назоратидаги маҳсулотларни

олиб кириш бўйича карантин қоидалари

6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонун ва ушбу қоидаларга асосан тартибга солинади.

7.Ўзбекистон Республикасига чет мамлакатлардан қуйидаги карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга истисно тариқасида рухсат берилади:

илмий мақсадлар учун уруғлик ва кўчат намуналарини улар етиштирилган мамлакат ҳудудидаги карантин ҳолатидан қатъий назар, интродукцион-карантин кўчатхоналари ва оранжеяларда текширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган ҳолларда;

қишлоқ хўжалик экинларининг уруғ ва кўчатлари махсус ажратилган интродукцион-карантин кўчатхоналарда давлат нав синаш майдончаларида илмий-тадқиқотлар ўтказиш учун;

карантин назорати остидаги маҳсулотларнинг, янги мева ва сабзавотларнинг товар партиялари қайта ишланган ҳолда озуқа ва ем-хашак мақсадларида фойдаланиш учун;

бегона ўтларнинг карантин турлари, шу жумладан уларнинг ягона навларини озуқа, ем-хашак ва илмий мақсадлар учун олиб келишга.

8.Чет мамлакатлардан республикага карантин назоратидаги маҳсулотларни олиб киришга:

Инспекция томонидан берилган карантин рухсатномаси ҳамда экспорт қилаётган мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари берадиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирдагина рухсат берилди. Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари бўлмаган чет мамлакатлардан карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб киришга Инспекция томонидан ҳар бир партияга алоҳида ҳолда бериладиган карантин рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.

9. Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига карантин рухсатномаларисиз олиб кирилишига юк жўнатаётган мамлакатнинг ўсимликлар карантини муҳофазаси давлат органлари томонидан берилган фитосанитар сертификатлари мавжуд бўлса, ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспектори ва республика карантин лабораторияси томонидан текширувдан ўтказилиб ижобий хулоса берилгандан кейин рухсат этилади.

10. Тегишли халқаро кўргазмалар учун юборилган карантин остидаги маҳсулотлар кўргазмалар ўтказиладиган жойлардаги ўсимликлар карантини бўйича чегара масканларида фитосанитар назоратидан ўтказилиши лозим.

Агар кўргазма экспонатлари орасида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган ёки карантиндаги зарарли организмлар билан зарарланган маҳсулотлар мавжудлиги аниқланса, бундай маҳсулотлар “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан зудлик билан қайтариб юборилиши ёки олиб қўйиб зарарсизлантирилиши лозим.

11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган ёки фитосанитар назоратидан ўтказилмаган кўргазма экспонатлари, карантин назорати остидаги маҳсулотлар, тирик организмларни (ҳужайра, плангтон, булдурут, парранда ва сут эмизувчилар тухумлари) урчитиш манбалари ҳамда сув ости ўсимликларини четдан олиб кириш аниқланган тақдирда ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан ушбу юк тўхтатиб қолинади ва мутахассислар иштирокида зарарсизлантирилиб, бу ҳақда алоҳида далолатнома тузилади ҳамда манфаатдор тарафларга маълум қилинади.

12. Чет мамлакатлардан республикага олиб кирилаётган карантин назоратидаги маҳсулотлар ўсимликлар карантини чегара масканларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан карантин назоратидан ўтказилиши шарт.

13. Республика ҳудудидан олиб ўтилаётган ўсимликлар карантин назоратидаги транзит юклар ўсимликлар карантини чегара масканларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан карантин назоратидан ўтказилади.

14. Карантин назоратидаги маҳсулотлар келтирилган жойда ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан фитосанитар назоратидан ўтказилгандан кейин фойдаланишга рухсат этилади.

15. Карантин назорати остидаги маҳсулотларни олиб кириш, транзит қилиш ва улардан фойдаланиш карантин рухсатномаларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади. Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг розилигисиз жойларда карантин остидаги импорт маҳсулотларни бошқа ташкилотларга бериб юборилиши, бошқа ҳудуд ва бошқа минтақаларга жўнатилиши тақиқланади.

16. Почта жўнатмаларида шунингдек, йўловчиларнинг ёки кемалар, самолётлар экипажларининг аъзолари ёхуд поезд бригадаси аъзоларининг багажда, қўл юкида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш таъқиқланган карантин остидаги маҳсулотлар мавжуд эканлиги аниқланса, ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан мазкур маҳсулотлар олиб қўйилиши ва юк эгалари иштирокида зарарсизлантирилиши ёки йўқ қилиб ташланиши лозим.

17. Йўловчилардан карантиндаги ва бошқа зарарли организмлар билан зарарланган маҳсулотлари (қўл юки ва багажидан) олиб қўйилганда, бу ҳақда ўсимликлар карантини давлат инспектори икки нусхада далолатнома тузади ва унинг бир нусхаси маҳсулот эгасига топширади.

3-боб. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган карантин назоратидаги маҳсулотлар ва транспорт воситаларини карантин назоратидан

ўтказиш тартиби

18. Республика ҳудудига олиб кирилаётган карантин назоратидаги маҳсулотлар ва транспорт воситаларини карантинназоратидан ўтказиш чегарадан ўтиш жойларида ташкил этилган ўсимликлар карантини чегара масканлари томонидан амалга оширилади.

19. Республика ҳудудига олиб кирилаётган карантин назоратидаги маҳсулотларни биринчи марта (бирламчи) карантин кўригидан ўтказиш ўсимликлар карантини чегара масканлари давлат инспекторлари томонидан юкларини туширишга қадар шунингдек, тушириш ва ортиш жараёнида амалга оширилади. Ушбу юкларни иккинчи марта (иккиламчи) карантин кўригидан ўтказиш эса юкни божхона ҳужжатлари расмийлаштириладиган ҳудуддаги ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан амалга оширилади ва лаборатория текшируви учун белгиланган тартибда (тегишли давлат стандарти асосида) намуналар олинади.

20. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторлари бошқа мамлакатлардан республика ҳудудига кемалар, поездлар, самолётлар ва автотранспортлари орқали олиб кирилаётган карантин назоратидаги маҳсулотларни ҳамда почта жўнатмаларини қабул қилиб олишда бевосита иштирок этадилар.

21. Ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларни юзасида карантиндаги зарарли организмлар мавжуд бўлмаса, ўсимлик маҳсулотларининг фитосанитар ҳолатини аниқлаш учун ўсимликлар карантини чегара маскани давлат инспектори юк партияларидан белгиланган тартибда намуналарни танлаб олади ва назоратдан ўтказади.

22. Юк ва транспорт воситаларида карантиндаги зарарли организмлар борлиги аниқланса, уларнинг намуналари тасдиқлаш учун карантин лабораториясига юборилади. Ушбу зарарланган карантин назорати остидаги маҳсулотларни белгиланган тартибда зарарсизлантириш ва юк жўнатувчига қайтариб юборишни имконияти мавжуд бўлмаса йўқ қилиш лозим.

23. Ўзбекистон Республикасининг чегара масканига етиб келган йўловчилар, кема экипажларининг аъзолари, самолёт, поезд бригадалари ва автотранспорт бошқарувчилари божхона декларациясини тўлдириш вақтида қўл юки ёки багаж(юк хона)да карантин назоратидаги маҳсулотлари бор-йўқлигини кўрсатишлари ва агар мавжуд бўлса, уларни карантин назоратидан ўтказишлари шарт.

24. Транспорт воситалари ва юк қўйиладиган жойларни (юк хонани) очиб кўриш ўсимликлар карантини чегара маскани давлат инспектори талабига биноан транспорт ташкилотларининг вакиллари, ҳайдовчилар ёки юк хона эгалари билан биргаликда амалга оширилади.

25. Чет мамлакатлардан келган транспорт воситалари юклардан бўшатилганидан кейин транспорт эгалари томонидан, юк олиб бориш мўлжалланган жойда эса юкни қабул қилиб олувчи томонидан тозаланиши лозим.

26. Юк бўшатилган транспорт воситаларида карантиндаги зарарли организмлар борлиги аниқланса ўсимликлар карантини давлат инспектори ушбу транспорт воситаларини зарарсизлантириш учун кўрсатмалар беради ва бажарилишини назорат этади.

27. Транспорт воситаларидаги карантиндаги ёки бошқа хавфли зарарли организмлар билан зарарланган озиқ-овқат захиралари давлат инспекторининг кўрсатмаларига биноан зарарсизлантирилиши ёки транспорт воситалари тўлиқ зарарсизлантирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши, омборхоналарда сақланиб пломба босиб қўйилиши лозим.

28. Иккинчи марта фитосанитар назоратидан ўтказилганидан кейин, лаборатория экспертизаси учун зарурият бўлмаса карантин назоратидаги маҳсулотлар келиб тушган жойдаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан мазкур маҳсулотдан фойдаланиш шартлари тўғрисида хулоса чиқарилади ва ижро этилиши зарур бўлган фитосанитар тадбирлари белгиланади.

29. Карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланган карантин остидаги маҳсулотларга нисбатан зарарсизлантириш ва тозалашнинг самарали тадбирларини қўллашнинг имкони бўлмаса, улар белгиланган тартибда экспортёрга қайтарилиши ёки йўқ қилиниши (махсус жойда ёқиб юбориш ёки чуқур қазиб кўмиб ташлаш йўли билан) лозим.

30. Уруғликлар ва кўчатлар солинган почта жўнатмалари ва бандероллар Ўзбекистон Республикасига етиб келганидан кейин карантин назорати ва лаборатория текширувидан ўтказилиши лозим.

4-боб. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва савдо ваколатхоналари томонидан карантин назоратидаги маҳсулотларни олиб кириш тартиби

31. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва савдо ваколатхоналарининг номига келиб тушган карантин назоратидаги маҳсулотларнинг намуналари умумий асосларда фитосанитар назоратидан ўтказилиши лозим.

32. Ўсимликлар карантини чегара масканларининг давлат инспекторлари Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва савдо ваколатхоналари вакилларига давлат чегарасидан ўтиш вақтида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ўсимликлар карантинига доир қонун ҳужжатларини ҳамда карантин назоратидаги маҳсулотларни карантин назоратидан ўтказилиш тартибини тушунтиради.

33. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва савдо ваколатхоналари номига юборилган карантин назоратидаги маҳсулотлар ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан унинг эгаси ёки вакили ва юк келиб тушган жойдаги божхона органи ходими назоратида лаборатория текшируви учун намуналар олган ҳолда, карантин назоратидан ўтказилади. Мазкур юкларга экспортёр мамлакатнинг ўсимликлар карантини хизмати томонидан берилган фитосанитар сертификати илова қилинган бўлиши лозим.

34. Ўсимликлар карантин назоратидаги маҳсулотнинг намуналарида ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлар билан зарарланиш белгилари мавжуд бўлса, улар экспертиза учун карантин лабораториясига топширилади. Ушбу намуналарда карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ҳамда бегона ўтлар мавжудлиги аниқланса, уларни зарарсизлантириш ёки юк жўнатувчига қайтариб юбориш шарт.

Бу ҳақда алоҳида далолатнома тузилиб, ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори манфаатдор тарафларга маълум қилади.

35. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва савдо ваколатхоналари номига озиқ-овқат сифатида фойдаланиш мақсадида келиб тушган ўсимлик маҳсулотлари учун фитосанитар сертификати мавжуд бўлса, лаборатория текширувидан ўтказилгандан кейин карантиндаги зарарли организмлар мавжуд бўлмаса, зарарсизлантирилмаган ҳолда улардан озиқ-овқат сифатида фойдаланишга рухсат этилади.

5-боб. Карантин назоратидаги маҳсулотлар транзитининг карантин тартиби

36. Карантин назоратидаги маҳсулотлар транзит тарзида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ёпиқ ёки изотермик, ташишга яроқли ва пломбаланган вагонларда, автофургонларда, авторефрежератор ёки контейнерларда «Божхона транзит режими тўғрисида»ги Низом (1998 йил 23 декабрь, рўйхат рақами 577) талабларини инобатга олган ҳолда ташиб ўтилади.

Ушбу қоидалар бузилган тақдирда ўсимликлар карантин назоратидаги маҳсулотнинг республика ҳудудидан олиб ўтишга рухсат этилмайди.

37. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транзит тарзда олиб ўтиладиган карантин назоратидаги маҳсулотлар Ўзбекистон чегара масканларида фитосанитар назоратидан ўтказилади.

38. Карантин назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

уруғликлар, кўчатлар, мевалар, сабзавотлар, ёғоч маҳсулотлари карантин назоратидаги бошқа маҳсулотларнинг товар партиялари Инспекция томонидан транзит учун бериладиган рухсатномаларда белгиланадиган шартлар асосида (транзит юкларига экспортёр мамлакатнинг фитосанитар сертификати илова қилинган бўлиши лозим);

почта орқали, йўловчиларнинг багаж (юк хона) ва қўл юки ичида келтирилган уруғликлар, янги мевалар, сабзавотлар ва карантин назоратидаги бошқа маҳсулотлар ўсимликлар карантини бўйича чегара маскани давлат инспекторининг фитосанитар назоратидан ўтказилганидан кейин транзит тарзида олиб ўтишга рухсат этилади.

6-боб. Карантиндаги ва бошқа зарарли организмлар билан зарарланган транспорт воситаларини зарарсизлантириш ҳамда тозалаш тартиби

39. Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида карантиндаги ва бошқа хавфли ўсимлик зарарли организмлари билан зарарланганлиги аниқланса чегара масканларида зарарсизлантирилади, қайтариб юборилади ёки йўқ қилинади ва бу ҳақда алоҳида далолатнома расмийлаштирилиб, манфаатдор тарафларга маълум қилинади.

40. Карантин назорати остидаги маҳсулотлар ташиб бўлинганидан кейин барча турдаги транспорт воситалари тозаланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилиши шарт.

41. Транспорт воситаларини чегарада ёки реализация масканида карантиндаги зарарли организмларга қарши зарарсизлантириш зарурияти ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан аниқланади.

Юк қабул қилиб олувчилар ёки транспорт ташкилотлари чегара масканидаги давлат инспекторининг кўрсатмаси асосида ўсимликлар карантини бўйича тегишли давлат инспекцияларининг махсус фумигация бўлинмаларига зарарсизлантириш тадбирлари ўтказиш учун талабнома берадилар.

42. Чегара масканларида транспорт воситаларининг барча турларида карантин назорати остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг махсус фумигация бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

43. Транспорт ташкилотлари ва юк қабул қилиб олувчилар томонидан транспорт воситалари ҳамда юкларни зарарсизлантириш учун зарарсизлантириш талаблари ва техника хавфсизлигига жавоб берадиган махсус жиҳозланган бандаргоҳлар, майдонлар ва бинолар ажратилади. Транспорт воситалари ва юкларни фумигация ҳамда дегазация қилиш ишлари махсус фумигация бўлинмаларининг мутахассислари томонидан амалга оширилади.

44. Карантин назоратидаги маҳсулотлар чет мамлакатлардан транспорт воситаларида зарарсизлантирилган ҳолда жўнатилганда, улар Ўзбекистон Республикаси чегара масканларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан дегазация сифати текширилади.

45. Цитрус ўсимликлари меваларини рефрежерация қилиш ва уларни музлатгич камераларда зарарсизлантириш юкни қабул қилиб олувчилар томонидан ўсимликлар карантини давлат инспектори назорати остида амалга оширилади.

46. Зарарланган карантин остидаги маҳсулотларни фумигация, дегазация, рефрежерация қилиш ёки бошқа усулларда зарарсизлантириш (тозалаш, қайтариб юбориш ёки бошқа манзилга жўнатиш, йўқ қилиб ташлаш), юкларни, багаж(юк хона)ларни почта жўнатмаларини очиш ёки қадоқлаш, уларни зарарсизлантириш жойларига олиб бориш ва у ердан қайтариб олиб келиш билан боғлиқ харажатлар юкни қабул қилиб олувчилар ҳисобидан қопланади.

7-боб. Ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлардан
фойдаланиш шартлари

47. Ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлардан уларнинг фитосанитар тозалигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолларда фойдаланишга рухсат этилади.

48. Ҳудудларда етиштирилган ва тайёрланган ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларни Республика ичкарисида ташиш ва фойдаланишга ҳудудий инспекциялар томонидан берилган фитосанитар сертификати мавжуд бўлганда рухсат этилади.

49. Ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотлар тайёрловчи, қайта ишловчи корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорлар жойлашган ҳудудлар, шунингдек импорт маҳсулотлари сақланадиган омборхоналар ҳар ойда бир марта ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан карантин назоратидан ўтказилади.

50. Зарурат бўлган ҳолларда, ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига асосан, хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш, тозалаш, ва бошқа тадбирлар амалга оширилади.

51. Ўсимликлар карантини назорати остидаги маҳсулотларни тайёрлаш, қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар, ташкилотлар, ўрмон, деҳқон-фермер хўжаликлари ва бошқа юридик ҳамда жисмоний шахслар худудларининг фитосанитар тозалигини сақлаш учун ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари билан келишиб масъул ходим ажратишлари шарт. Ушбу ходим ҳудуддаги ўсимликлар ва сақланаётган ўсимлик маҳсулотларининг фитосанитар ҳолати бўйича кузатув олиб бориши зарарланиш ёки зарарли организмлар аниқланган ҳолатда зудлик билан ўсимликлар карантини давлат инспекциясига хабар етказиши шарт.

52. Транспорт воситалари ва карантин назоратидаги маҳсулотлар сақланиб турган жойлар Ўсимликлар карантини чегара маскани давлат инспектори талабига биноан юк ортилган транспорт ташкилотларининг вакиллари, юк хона (багаж) эгалари иштирокида ўсимликлар карантини кўригидан ўтказилади.

53. Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг рухсатисиз жойларда карантин назорати остидаги импорт маҳсулотларни бошқа ташкилотларга бериб юбориш ёки бошқа минтақаларга жўнатишга йўл қўйилмайди.

54. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетиладиган карантин назоратидаги маҳсулотлар ўсимликлар карантини бўйича тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига шунингдек, савдо шартномалари ва импорт қилаётган мамлакатнинг фитосанитар талабларига жавоб бериши лозим.

55. Экспорт қилинаётган юклар дастлаб жўнатилаётган жойларда, сўнгра қайта юклаш (экспорт партиясини шакллантириш) вақтида дарё портлари, темир йўл бекатлари ва бошқа чегара масканларида фитосанитар назоратидан ўтказилади.

56. Республика ҳудудида аниқланган карантин организмларига қарши қуйидаги кураш усуллари амалга оширилади:

ўсимликларнинг ўсув даврида учрайдиган карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтларга қарши кимёвий, механик ҳамда бошқа қирувчи кураш чора- тадбирлари амалга оширилади;

омборхоналар, ёпиқ бино ва иншоотларда ўсимликларни карантиндаги ҳашарот ва касалликларига қарши зарарсизлантириш ишлари (фумигация) ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади;

омборхоналарда сақланаётган ўсимлик карантин назоратидаги маҳсулотларда карантиндаги ёки заҳарли бегона ўт-уруғлари аниқланса, улар тозаланади ҳамда чиқиндилари ёқиб юбориш йўли билан йўқотилади;

карантин остидаги донларда бегона ўт тури аниқланиб у заҳарли бўлмаса, уларни тозалаш натижасида чиққан чиқинди тегирмонда карантин бегона ўт-уруғларининг униш қобилиятини йўқотиш ҳолатига келгунча майдаланиб чорва молларини озиқлантириш учун фойдаланилиши мумкин;

уруғ, кўчат ёки ўсимлик махсулотлари карантин зараркунанда, касаллик ёки бегона ўт уруғи билан зарарланганлиги аниқланса, уларни белгиланган тартибда зарарсиз ҳолатга келтириш учун барча харажатлар юк эгасининг ҳисобидан амалга оширилади.

10-боб. Якуний қоидалар

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил “_” сентябрдаги -сонли қарорига

6-Илова

Ўсимликлар, уруғлар ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш

ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб ўтилаётган ичида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар учун Карантин рухсатномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунларига мувофиқ ўсимликлар, уруғлар ва ўсимлик маҳсулотларини (кейинги ўринларда карантин назоратидаги маҳсулотлар деб аталади) импорт қилинаётган ва ичида карантин назоратидаги маҳсулотлар бўлган транзит юкларга карантин рухсатномасини бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

экспортёр мамлакат – карантин назоратидаги ўсимлик маҳсулотларини республика ҳудудига олиб кириш ёки республика ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтилиши учун халқаро фитосанитар талаблар асосида юбораётган мамлакат;

карантин рухсатномаси – карантин назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудига белгиланган тартибда олиб кирилишига ёки республика ҳудудидан транзит ҳолатида олиб ўтилишига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат.

3. Юридик ва жисмоний шахсларга Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. Карантин рухсатномасида белгиланган талабларга юридик
ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши Инспекция ва ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан назорат этилади.

5. Карантин рухсатномасини бериш тартиботи республика ҳудудини чет мамлакатлардан кириб келиб, республика ўсимликлар оламига зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалардан, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этиш мақсадида қўлланилади.

6. Карантин рухсатномаси талаб этиладиган карантин назоратидаги маҳсулотларнинг рўйхати “Уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик хом ашёси ва ўсимликларга оид бошқа маҳсулотлар ва халқ истемоли товарларини республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисига ташиш, экспортга олиб чиқиш ҳамда улардан фойдаланиш шартларининг карантин қоидалари” билан белгиланади.

7. Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

8. Юридик ва жисмоний шахсларга Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш “бир дарча” тамойили асосида ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳам амалга оширилади.

9. Юридик ва жисмоний шахслар Карантин рухсатномаси олиш учун зарур бўлган маълумотларни Инспекция расмий веб-сайтига жойлаштиради.

10. Карантин рухсатномаси махсус рақамланган, ҳимояланган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисида Низомда белгиланган шаклда расмийлаштирилади ва у тўғрисидаги маълумотлар берилган Карантин рухсатномалар реестрига киритилади.

2. Карантин рухсатномасини беришга доир талаблар ва шартлар

11. Юридик ва жисмоний шахслар карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб киришда Карантин рухсатномасини Инспекциядан олишлари учун Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этишлари шарт.

12. Қўшни мамлакатлардан карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлар республика ҳудудига кириб келиб тарқалиши хавфи пайдо бўлган тақдирда, Инспекция қарорига биноан хавф остидаги чегара масканларидан карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш вақтинча тўхтатиб қўйилади.

Хавф остидаги чегара масканларидан карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш вақтинча тўхтатиб қўйилган чегара масканлари тўғрисидаги маълумот Инспекция расмий веб-сайтида эълон қилинади.

13. Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг фитосанитар талабларга жавоб берадиган (ўсимликларнинг зарарли организмлари ташқи муҳитга тарқалиши мумкин бўлмаган) ўз омборхоналари бўлиши шарт.

3. Карантин рухсатномасини олиш тартиби

14. Карантин рухсатномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш учун камида 30 кун қолганида ёзма ёки электрон шаклда Инспекцияга “бир дарча” тамойили асосида мурожаат этилади.

15. Инспекция мазкур Карантин рухсатномасини расмийлаштиришда бошқа давлат органлари ва ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олиш орқали амалга оширади.

16. Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш ёки рад этиш карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг Инспекция номига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризага асосан амалга оширилади.

17. Юридик ва жисмоний шахсларнинг карантин рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси Инспекция томонидан кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нарх (таъриф)ларга мувофиқ белгиланган миқдоридаги йиғим амалга оширилгандан сўнг кўриб чиқилади.

4. Аризани кўриб чиқиш ва карантин рухсатномани расмийлаштириб бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилиш

18. Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш ёки рад этиш юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари рўйхатга олинган санадан бошлаб етти иш куни давомида амалга оширилади.

19. Инспекция карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш учун Карантин рухсатномасини берганлик учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нарх (таъриф)ларга мувофиқ йиғимни ундиради.

20. Ушбу тартибга асосан расмийлаштирилган Карантин рухсатномаси берилган кундан бошлаб муддати кўрсатилган кунгача амал қилади.

21. Карантин рухсатномаси аризачига карантин рухсатномасини рўйхатга олиш дафтарига имзо қўйдирилгандан сўнг берилади.

22.Карантин рухсатномасининг амал қилиш муддати тугагач, у юридик ёки жисмоний шахснинг аризасига кўра узайтирилади. Карантин рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза Инспекцияга мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар топширилиши керак. Карантин рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш Карантин рухсатномасини бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

23. Ариза кўриб чиқилгандан сўнг карантин рухсатномани расмийлаштириб беришни рад этган ҳолатларда аризани кўриб чиққанлик учун амалга оширилган йиғим пули қайтарилмайди.

24. Инспекция қуйидаги ҳолатларда Карантин рухсатномаси расмийлаштириб беришни рад этади:

зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;

тақдим этилган аризада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

аризачининг Карантин рухсатномаси беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

экспортёр мамлакат ҳудудида карантин эълон қилинганда;

экспортёр мамлакат ҳудудидан республика ҳудудига карантиндаги зарарли организмлар кириб келиш хавфи мавжуд бўлганда;

юридик ва жисмоний шахслар ўсимликлар карантини қоидаларини бузганда ёки Инспекция томонидан кўрсатилган карантин фитосанитар тадбирлар ижросини бажармаганда;

аризачи томонидан аризани кўриб чиқиш ва Карантин рухсатномасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган нарх (таъриф)ларга мувофиқ белгиланган миқдордаги йиғимлар тўланмаганда.

25.Карантин рухсатномасини бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома юридик ёки жисмоний шахсга ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда, рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг нормалари аниқ ва тадбиркорлик субъекти кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

26. Юридик ёки жисмоний шахс рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни Инспекция такроран кўриб чиқиши учун Карантин рухсатномасини бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олган кундан эътиборан ўн иш кунида тақдим этиши шарт.

27. Юридик ёки жисмоний шахс Карантин рухсатномасини бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки уни беришни рад этиш юридик ёки жисмоний шахснинг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси
ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн иш кунида Инспекция томонидан амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

28. Экспортёр мамлакат ҳудудидан республика ҳудудига карантиндаги зарарли организмлар кириб келиб катта иқтисодий зарар етказиш хавфи мавжуд бўлганлиги учун рад этиладиган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар Инспекция расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

5. Карантин рухсатномасини қайта расмийлаштириш
ва уларнинг дубликатларини бериш

29. Карантин рухсатномасини олган юридик шахс қайта рўйхатдан ўтганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда, етти иш куни давомида Инспекцияга карантин рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилган ҳолда топшириши шарт.

30. Карантин рухсатномасини олган жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда етти иш куни давомида Инспекцияга карантин рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

31. Карантин рухсатномаси қайта расмийлаштирилгунига қадар, Карантин рухсатномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган юридик, жисмоний шахс ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (меросхўр) Карантин рухсатномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида Инспекциянинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни бажаради ёки амалга оширади.

32. Карантин рухсатномаси қайта расмийлаштирилганда Инспекция томонидан берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Карантин рухсатномани қайта расмийлаштириб бериш аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Инспекция томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш куни давомида амалга оширилади.

33. Карантин рухсатномани қайта расмийлаштириш учун юридик
ва жисмоний шахсларнинг карантин рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризаси Инспекция томонидан кўриб чиқилганда ва карантин рухсатномаси қайта расмийлаштириб берилганда Инспекция карантин рухсатномаси бланкасининг қиймати миқдордаги йиғимни амалга оширади.

34. Инспекция томонидан Карантин рухсатномасининг дубликатини берганлик учун юридик ва жисмоний шахснинг карантин рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризаси Инспекция томонидан кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан декларация қилинган (дубликатни бериш ҳақидаги ариза топширилган санадаги ҳолатига кўра) нарх (таъриф)лар асосида тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Инспекция ҳисобварағига ўтказилади.

Инспекция Карантин рухсатномаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда Карантин рухсатномасининг дубликатини бериши шарт.

6. Карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш

35. Карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

36. Қуйидаги ҳолларда Карантин рухсатномасидаги талаблар
ва шартларни бир марта бузганлик учун рухсатноманинг амал қилиши тўхтатилади:

Инспекциянинг рухсат беришга доир талаблар ва шартларининг бажарилишини белгиланган тартибда ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан текширилишига йўл қўйилмаса;

Карантин рухсатномаси бериш натижасида ҳаракатларни бажариш
ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлиғига ёки ўсимлик дунёси объектларига ҳамда уларнинг яшаш муҳитига ҳақиқатда хавф солса;

ўсимликлар карантини қонунчилиги меъёрлари ва Карантин рухсатномаси талаблари бузилса;

Карантин рухсатномаси олиш учун қалбаки ҳужжатлар тақдим этилса ёки ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни сақлаш имконияти мавжуд бўлмаса.

7. Берилган Карантин рухсатномалари реестри

37. Инспекция берилган Карантин рухсатномаларининг реестрини юритади ва уларни расмий веб-сайтига жойлаштиради.

38. Берилган Карантин рухсатномалар реестрида юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

Карантин рухсатномасидан фойдаланувчи юридик шахслар тўғрисидаги асосий маълумотлар: номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;

Карантин рухсатномасидан фойдаланувчи жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, телефон рақами;

Карантин рухсатномасининг берилган санаси ва рақами;

Карантин рухсатномасининг амал қилиш муддати;

Карантин рухсатномасини қайта расмийлаштиришнинг, амал қилиш муддатини узайтиришнинг асоси ва санаси, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш;

Карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ва сана;

Карантин рухсатномасини бекор қилишнинг асоси ва санаси;

Карантин рухсатномасини тўхтатиб туриш, тугатиш, қайта расмийлаштиришҳамдабекор қилишнинг асослари ва санаси;

Карантин рухсатномаси дубликатиниберишнинг асослари ва санаси.

39. Берилган Карантин рухсатномалари реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Рухсатнома ҳужжатлари” автоматлаштирилган ахборот тизимига “реал вақт” миқёсида икки иш кунидан кечиктирилмаган муддатда жойлаштириб борилади.

8. Якуний қоида

40. Мазкур Низом талабларини бажармаган ёки бузган шахслар қонун ҳужжатларига асосан жавобгар бўлади.

Ўсимликлар, уруғлар, ва ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб ўтилаётган ичида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар учун Карантин рухсатномасини расмийлаштириб бериш тартиби тўғрисида Низомга 1-Илова

Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикага олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб ўтишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Бажариладиган тадбирлар Муддати

1-босқич

Юридик ва жисмоний шахслар-аризачилар

Юридик ва жисмоний шахсларга “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ҳудудий ягона марказига ариза бериш.

Карантин назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудига кириши режалаштирилган кундан ўттиз кун олдин

2 босқич

“бир дарча” маркази

1. Юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасини зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда “Ўзбошдавкарантин” инспекциясига юбориш.

Ариза қабул қилинган иш куни давомида

3 босқич

“Ўзбошдавкарантин” инспекцияси

1. Карантин рухсатномасини расмийлаштириш ёки рад этиш юзасидан аризалар кўриб чиқиш.

2. Юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасига асосан расмийлаштирилган Карантин рухсатномасини ёки рад этилганлиги тўғрисидаги асосланган сабаблар кўрсатилган ёзма шаклдаги жавобни “бир дарча” марказига бериш;

3) Юридик ва жисмоний шахслар номига расмийлаштириб берилган Карантин рухсатномаларидаги тегишли маълумотларни “Берилган Карантин рухсатномалар реестрига”га ҳамда бир дарча маркази оркали “Товарларнинг божхона экспертизаси автоматлаштирилган ахборот тизими”га жойлаштириш.

1) Ариза тушган кундан бошлабетти иш куни давомида

2)Карантин рухсатномаси “бир дарча” марказига юборилган кундан бошлаб икки иш куни давомида

Ўсимликлар, уруғлар ва ўсимлик маҳсулотларини

импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси

ҳудудидан олиб ўтилаётган ичида уруғлар,

ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган

транзит юклар учун Карантин рухсатномасини

расмийлаштириб бериш тартиби тўғрисида Низомга

2-Илова

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни

республика ҳудудига киритиш учун Карантин Рухсатномаси бериш тўғрисида

АРИЗА

Олиб кирилаётган махсулот тўғрисидаги қўшимча маълумотлар

1. Юридик ва тадбиркорлик субъекти бўлган жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказилганли тўғрисидаги гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар (кераклисини белгиланг þ):

юридик шахс;

жисмоний шахс – тадбиркорлик субъекти бўлган;

Рақами

берилган:

кун

ой

йил

Гувоҳнома берган орган номи:_____________________________________________.

2. Маҳсулот номи ва миқдори:

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

(кг., тонна, литр, дона, метр/куб...)

Миқдори

1.

2.

...

3. Маҳсулот импорт шартномаси тўғрисидаги маълумотлар:

а) рақами

Санаси:

кун

ой

йил

б) маҳсулот ишлаб чиқарувчи мамлакат ва ҳудуди: ___________________________

_______________________________________________________________________.

в) экспортёр давлат:_____________________________________________________.

г) транспорт воситасининг тури: ___________________________________________.

4. Ўз омборхонасини зарарсизлантириш далолатномаси тўғрисидаги маълумотлар:

Рақами

Санаси:

кун

ой

йил

5. Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасигача юк кириб келиши тўғрисидаги маълумотлар:

а) йўналиши: ___________________________________________________________.

б) чегара масканлари номлари:

1. ____________________;

2. ____________________;

n. ____________________.

в) Юк келиб карантин ҳужжатлари расмийлаштириладиган божхона масканининг номи: _______________________________________________________________________.

6. Маҳсулотдан фойдаланиш мақсадлари:

1. ____________________;

2. ____________________;

n. ____________________.

7. Маҳсулот етиб келиши кутиладиган муддат:

Кун

ой

йил

дан

Кун

ой

йил

гача

Муҳр имзо ФИО

Ўсимликлар, уруғлар ва ўсимлик маҳсулотларини

экспорт қилишда Фитосанитар сертификатини

расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низомга

1-ИЛОВА

Карантин назоратидаги маҳсулотларни республикадан олиб чиқишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Бажариладиган тадбирлар Муддати

1-босқич

Юридик ва жисмоний шахслар-аризачилар -

Юридик ва жисмоний шахсларга “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ҳудудий ягона марказига ариза бериш.

Карантин назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудидан олиб чиқиш режалаштирилган кундан ўттиз кун олдин

2 -босқич

“бир дарча” маркази

1. Юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасини зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли ҳудудий инспекцияга юбориш.

1) Ариза қабул қилинган иш куни давомида

3 -босқич

Ҳудудий инспекциялар

1.Фитосанитар сертификатини расмийлаштириш ёки рад этиш юзасидан аризалар кўриб чиқиш.

2.Экспортга юборилиши режалаштирилган карантин назоратидаги маҳсулотларни жойига бориб карантин назоратидан ўтказиш.

3. Карантин назорат ўтказиш натижасида экспорт қилишга рад этилмаган ҳолатлар учун белгиланган карантин тадбирларини ўтказилишини назорат этиш.

4. Юридик ёки жисмоний шахсларнинг номига расмийлаштирилган ва фитосанитар сертификати маълумотларини “бир дарча” марказига юбориш ҳамда “Фитосанитар сертификати”ни асл нусхасини юридик ёки жисмоний шахсга бериш.

5.Аризачининг талабини рад этиш бўйича қарор қилинганда, асосланган сабаблар кўрсатилган ёзма шаклдаги жавобни “бир дарча” марказига

6. Юридик ва жисмоний шахслар номига расмийлаштириб берилган “Фитосанитар сертификати”ларидаги тегишли маълумотларни “Фитосанитар сертификатилари ягона давлат реестри”га ҳамда “Товарларнинг божхона экспертизаси автоматлаштирилган ахборот тизими”га жойлаштириш

1) Ариза қабул қилинган иш куни давомида

2) Икки иш куни давомида

3) Белгиланган тадбирлар бажарилиш муддати давомида.(Уч иш кунигача).

4) Бир иш куни давомида

5) Ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни давомида

6) “Фитосанитар сертификати” “бир дарча” марказига юборилган кундан бошлаб икки иш куни давомида

Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини

экспорт қилишда Фитосанитар сертификатини

расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низомга

2-Илова

Фитосанитар сертификатини бериш тўғрисида

АРИЗА

Олиб чиқилаётган махсулот тўғрисидаги қўшимча маълумотлар

1. Юридик ва тадбиркорлик субъекти бўлган жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказилганли тўғрисидаги гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар (кераклисини белгиланг þ):

юридик шахс;

жисмоний шахс – тадбиркорлик субъекти бўлган;

Рақами

берилган:

кун

ой

йил

Гувоҳнома берган орган номи:_____________________________________________.

2. Маҳсулот (юк) тўғрисидаги маълумотлар:

а) Маҳсулот:

Маҳсулот

Ўлчов бирлиги

(кг., тонна, литр, дона, метр/куб...)

Миқдори

ботаник (лотинча) номи

ишлаб чиқарилган ҳудуд

1.

2.

...

б) Маҳсулот экспорт шартномаси:

рақами

Санаси:

кун

ой

йил

в) Юкнинг қадоқланиш тури: __________________;

г) Юк қадоқланган идишларнинг сони: _________________дона;

д) Юкнинг маркировкаси (кераклисини белгиланг þ):

Бор ______________________________________;

Йўқ.

3. Маҳсулот импорт қилувчи тўғрисидаги маълумотлар:

а) импорт қилувчининг юридик манзили:

Кўча:

Уй №:

Шаҳар (ҳудуд):

Давлат:

Почта индекси:

Электрон почта манзили:

Интернетдаги веб-сайт манзили:

4. Транспорт воситасининг тури (кераклисини белгилангва тўлдиринг þ):

Автомобил транспорти_______________________________________________________;

Темир йўл транспорти ________________________________________________________;

Дарё ва денгиз транспорти (кема баржа ва шу кабилар) ____________________________;

Ҳаво транспорти _____________________________________________________________;

Бошқа ______________________________________________________________________;

5. Юкни олиб чиқиш чегара масканининг номи:__________________________.

6. Юкни импортер мамлакатида карантин кўригидан ўтказиш жойининг манзили: ____________________________________________________________________.

7. Юкни жўнатиш санаси:

Кун

ой

йил

Вазирлар Махкамасининг

«___»__________ 20___ йил

№ ___Қарорига 8-илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва унинг таркибидаги корхоналар ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2-боб. Ишчи-хизматчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари ва уни амалга ошириш

2. Ишчи-хизматчиларни моддий рағбатлантириш мақсадида ходимларнинг ҳар ойлик иш ҳаққига қуйидагича қўшимча иш ҳаққи белгиланади :

Ходимнинг кўп йиллик меҳнат фаолиятини ҳисобга олган ҳолда соҳадаги хизмати учун устама;

Ой, чорак , йил якуни ва байрам кунлари учун мукофотлар;

Давлат хизмати ходими сифатида ходимнинг ойлик иш ҳаққига қўшимча меҳнат стимули коэффициенти;

Юқори малакали ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳаққига меҳнат малакаси ва берилган топшириқларни виждонан бажарганлиги учун;

Ходимлар соғлигини тиклаш ва социал ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган моддий ёрдам;

Ходимлар ҳаётини суғурталаш ва бошқа турдаги тўловлар;

Бошқа алоҳида категорияли ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибдаги қўшимча ва устамалар

3-боб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясиходимларини моддий рағбатлантириш шарт шароитлари

3. Лавозимдаги ходимларнинг ойлик иш ҳаққига соҳада кўп йиллик хизмати учун устама, лавозимдаги ходимларнинг умумий меҳнат фаолияти (стажи) учун устама, Ўзбекистон Республикаси Президент қарори ва Вазирлар Махкамаси қарорига асосан лавозимга тайинланганлар учун устама, қишлоқ хўжалиги ва ўсимликлар карантини соҳасида кўп йиллик меҳнат фаолияти(стажи) учун устама ҳар ойлик иш ҳаққига штатлар жадвали ва белгиланган таърифлар асосида қуйидаги ҳажмда белгиланди:

1-3 йилгача - 10%; 3-5 йилгача-20 %; 5-8 йилгача -30%; 8-10 йилгача-40 %;

10-15 йилгача-50%; 15-20 йилгача - 60 %; 20-25 йилгача - 70 %; 25 йилдан ортиқ -80 %.

4. ҳар ой ва чорак якуни бўйича мехнат кўрсаткичлари асосида ходимларга бир ойлик маоши миқдорида, йил якуни бўйича уч ойлик маоши миқдорида мукофотлаш белгиланди.

5. Байрам кунлари Ўзбекистон Республикаси Мустаққиллиги, Конституция куни, Наврўз, Янги йил ва Ҳайит шунингдек касб байрамларида ходимлар бир ойлик маоши миқдорида мукофотлаш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ходимлари Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан икки ойлик маоши миқдорида мукофотлаш ва бир ойлик миқдорида моддий ёрдам пули белгиланди.

6. Ходим иш жараёнида тан жарохати, травма ёки мажрух ёйинки вафот этса унинг оила аъзоларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўртача йиллик иш ҳаққининг олти баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам белгиланади.

7. Ходимларни социал ҳимоя қилиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида (Жамоа шартномаси асосида) ҳар ойда энг кам иш ҳаққининг бир баравари миқдорида йул-транспорт харажатлари, шунингдек ёрдам тариқасида энг кам иш ҳаққининг икки баравари миқдорида овқат пули белгиланди.

8. Лозим бўлган ҳолларда касаба уюшмаси билан келишган ҳолда қўшимча моддий ёрдам ойлик маоши миқдоридан келиб чиқиб (кам таъминланган оилаларга, ходимнинг даволанишига, тўй маросимларга ва бошқаларга) ажратилиши белгиланди.

9. Инспекция ходимларига энг кам иш ҳаққининг ўн барвари миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилига бир марта маблағ ажратилади, шунингдек ҳудудий инспекциялар ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириши белгиланади.

4-боб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекциясиходимларини молиявий рағбатлантириш

10. Ходимларини молиявий рағбатлантиришманбаалари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари инновацион-технологияларни жорий қилиш, ходимларини молиявий рағбатлантиришдавлат бюджети ва Ўсимликлар карантини материал-техник базасини ривожлантириш фонди ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

11. Молиявий таъминлаш ҳажми ва манбаалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган даромад ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.

5-боб. Якуний қоидалар

12. Ушбу низом талабларини бузган ходимлар амалдаги қонун хужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Низом лойиҳалариНизом лойиҳалари20 кун"Ўздавкаратин" инспекцияси

So`rovnoma natijalari