Hujjat nomi
Олтинкўл туманида Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati Andijon shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-10 15:29:56
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ОЛТИНКЎЛ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

Қ А Р О Р И___

__ ______ 2017 йил Олтинкўл тумани

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва

иш топишда қийналаётган

шахсларни ишга жойлаштириш

учун иш ўринларини банд қилиш

тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 543-модда)Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 186-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й.34-сон, 333-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 25-моддалари (Олий Кенгаш ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) га асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман ахоли бандликка кўмаклашиш қилиш марказининг 2017 йил 18 сентябрдаги 456-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш ва банд этилган иш жойларини назорат қилиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш 2-иловада кўрсатилган тумандаги корхона муассаса ва ташкилотларда ишлаётган жами ишчи ходимлар сонининг 7 фоизи 460 та миқдорида белгилансин.

Жумладан :

ногиронлар учун – 220,5 та;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун – 109,5 та;

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун -42 та;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун -31 та;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун -18 та;

пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар учун - 18 та;

«Одам савдоси»дан жабрланганлар ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари учун учун – 21 та.

5. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун ажратилган иш жойларида ҳодимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажарилишини таъминлайдиган меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат қонунчилиги бўйича қисқартирилган иш соатлари ва қўшимча меҳнат таътилларини ташкил қилиш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомдабелгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминлаш вазифалари юклатилсин.

6.Туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ш.Паттаев)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларга банд қилиб қўйилиши лозим бўлган иш ўринлари сони юзасидан туман ҳокимлигига ахборот такдим этиш вазифаси юклатилсин.

7. Туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ш.Паттаев)га тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш жойларининг меҳнат шароитларига мос келиши устидан назорат олиб бориш вазифаси юклатилсин.

8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 02ноябрдаги 1371-қ-сонли қарори 2018 йил 01январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор«Олтинкўл» газетаси (З.Парпиева) ва туман ҳокимлиги веб-сайтида эълон қилинсин хамда 2018 йил 01 январдан бошлаб кучга киритилсин.

10. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман туман ҳокимининг ўринбосари А.Шариповлар ва туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ш.Паттаев зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Б.Каримов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш тўғрисида 3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.1 йил6.Туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ш.Паттаев), ташкилот, корхона ва муассасалар

So`rovnoma natijalari