Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага мухтож ва топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati Andijon shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-10 15:38:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ АСАКА ТУМАН ХОКИМИНИНГ

КАРОРИ № _________

«__» ________ 2017 йил Асака туман

Ижтимоий муҳофазага мухтож ва топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6 сон, 97-модда) 17-моддаси,” Ногиронларни ижтимоий химоя килиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлар тўплами. 2008 йил 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда) асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун, Ўзбекистон Республикасининг “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Тумандаги ижтимоий химояга мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофик, 2018 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам микдори белгиланган корхона ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 20843 нафарини ташкил этадиган 1263 нафар ( 6,1) фоизгача миқдорида, шу жумладан:

Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлгиз ота, ёлгиз она ва кўп болали ота-оналар учун 0,8 (171 киши);

Таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 2,3 фоиз (415 киши);

Муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,4 фоиз (83 киши);

Ногиронлар учун 2.4 фоиз (497 нафар юкорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гурух ногиронлар ишга жойлашиш бўйича талаб 20 та бўлганлиги сабабли, келгусида 477 та иш ўрни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0.1 фоиз (9.5 киши);

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0.2 фоиз (51 киши);

Ижтимоий муҳофазага мухтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0.2 фоиз (39,5 киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2.Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг мехнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

Ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

Таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг ахволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобига олинган холда) берадиган иш ўринлари;

Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобига олинган холдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарига, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар;

Мухандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, хисобчи-тафтишчи, хукукшунос, зоотехник, агроном, шифокор, хамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача хайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, ЭХМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4.Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг рахбарларига; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186 сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳхофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофик ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини ташкил этилишини таъминлаш;

Йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш кидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25(йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот ҳамда хисоботини бериш;

Ташкилотлар ҳар чоракда туман бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу низомга 2 иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот такдим этиш;

Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони хисобига ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш кидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи карорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги кайд этилсин.

5.Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокимлиги томонидан белгиланган миқдордан ортикча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаш хуқуқига эгадир белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд килиб қўйилишини) таъминлаш вазифалари юклатилсин;

7.Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ғ.Абдуллаев) бир хафта муддатда ушбу карорни 1-бандида кўрсатилган вазифаларни ташкилот рахбарлари эътиборига етказсин ва ушбу карорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу карор 2018 йил 1-январидан кучга киритилсин.

9.Мазкур қарор “Асака хаёти” газетасида (М.Азимова) расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.

10.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 24-октябрдаги 2605-К сонли ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11.Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари О.Зайнобитдинов ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори в.б. Ғ.Абдуллаев зиммаларига юклатилсин.

Асака туман хокими: Э.Якубов

Асака туманида ижтимоий муҳофазага мухтож ва топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага мухтож ва топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш2-иловага мувофиқ 1 йилТуман Бандликка кўмаклашиш маркази, ташкилот, корхона ва муассасалар

So`rovnoma natijalari