Hujjat nomi
АНДИЖОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ Қ А Р О Р И Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шаҳслар- ни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati Andijon shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-11 13:19:26
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

АНДИЖОН ТУМАНИҲОКИМИНИНГ

Қ А Р О Р И

«____»_________201__ йил №_____ Куйганёр шаҳарчаси

Ижтимоий муҳофазага мухтож ва

иш топишда қийналаётган шаҳслар-

ни ишга жойлаштириш учун иш

ўринларини 2018 йил учун банд

қилиб қўйиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 й.,
29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20-августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда), Ўзбекистон Республикаси Махаллий давлат хокимяти тўғрисидаги Қонунинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил., 9-сон,
320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда;
2007 й., 15-сон, 153-модда; 39-сон, 399-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2013 й., 52-сон, 686-модда; 2014 й., 16-сон, 177-модда, 20-сон, 222-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда)6-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш, “Махаллий давлат хокимяти тўғрисида”ги Қонунинг 6-моддига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорида белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2018 йилда мазкур тоифадаги шаҳслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 1022 нафарини ташкил этадиган 5.4 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун 0.3 фоиз (85 нафар);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 0.4 фоиз (116 нафар);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0.2 фоиз (61 нафар);

ногиронлар учун 3.6 фоиз (540 нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда 3-гуруҳ ногиронлари ишга жойлашиш бўйича талаб 92 та бўлганлиги сабабли, келгусида 448 та иш ўринни битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

пенсия ёшига яқинлашиб қолган шаҳслар учун 0.3 фоиз (62 нафар);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шаҳслар учун
0.1 фоиз (20 нафар);

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларнинг бошқа тоифалари учун 0.4 фоиз (138 нафар) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шаҳслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шаҳслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

пенсия ёшига яқинлашиб қолган шаҳслар учун махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий харатекрдаги мажбурий чоралар кўрилган шаҳслар, одам савдосидан жабарланганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобга олинган холдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарга, малакага эга бўлмаган шаҳслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар: муҳандис, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача хайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоравул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 20 августдаги
186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

Йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шаҳслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шаҳсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисидаги ушбу низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимяти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шаҳсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ белгиланган тартибда жарима солинади.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва қидиришда қийналаётган шаҳслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман хокими томонидан белгиланган миқдордан ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари хисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Р.Расулов) бир хафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилиши Бандликка кўмаклашиш маркази директори Р.Расулов зиммасига топширилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари Д.Саримсақов зиммасига юклатилсин.

Тумани ҳокими: У.Исамидинов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шаҳслар- ни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш 2018 йилда мазкур тоифадаги шаҳслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.1 йилБандликка кумаклашиш маркази, ташкилот, корхона ва муассасалар.

So`rovnoma natijalari