Hujjat nomi
Хўжаобод тумани Ҳокимининг ҚАРОРИ Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлараштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati Andijon shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-11 13:24:47
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Хўжаобод тумани Ҳокимининг

ҚАРОРИ дан

КЎЧИРМА

« ____ » __________ 2017 йил № _____- қ

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлараштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил 5-6-сон, 97-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда; 5-сон, 124-модда; 9-сон, 229-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда; 2001 йил, 5-сон, 89-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2006 йил 25-26-сон, 225-модда; 2009 йил 52-сон, 553-модда; 2013 йил, 41-сон, 543-модда; 4-сон, 45-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 277-модда; 2010 йил, 35-36-сон, 30-модда; 2013 йил, 18-сон, 213-модда; 41-сон, 543-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда; 2010 йил, 13-сон, 96-модда; 2011 йил, 1-2-сон, 4-модда; 2012 йил, 44-сон, 507-модда) маҳаллий Давлат хокимияти тўғрисидаги Қонуннинг 6, 25 моддаларига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2018 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 521 нафарни ташкил этадиган 7% миқдорида, шу жумладан:

- ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун - 67 та;

-таълим муассасаларини тугатган ёшларучун-124 та;

- муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун - 36 та;

- ногиронлар учун 3% (221 нафар юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронларини ишга жойлаштириш бўйича талаб 6 та бўлганлиги сабабли, келгусида 215 та иш ўринлари битирувчилар учун банд этиб қўйилсин);

- Пенсия ёшига яқинлашиб қолган фуқаролар учун - 27 та;

- жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чора кўрилган шахслар учун - 12 та;

- Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларнинг бошқа тоифалари учун - 35 та миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак,

шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оанлар учун болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилга шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигини аҳволига меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

Жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлик ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

Мухандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электрик ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, ЭХМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон,қоровул.
4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига қуйидаги вазифалар топширилсин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида“ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

2018 йил бошлангунга қадар 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини тайёр бўлиши таъминлансин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш марказига 1 чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомнинг 2- иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этиш;

банд қилиб қўйилган иш ўринларнинг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлиги ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслиги ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15 бандига мувофиқ жарима солиниши уқтириб ўтилсин.

6. Ижтимойи муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилсин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (А. Мамасолиев) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор 2018 йил 1 январдан кучга киритилсин.

9. Туман “Ҳақиқат”газетаси муҳаррири (Т. Шерматов)га қарорни расмий эълон қилиш тавсия этилсин ва ҳокимликнинг veb-сайтига жойлаштирилсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 20 декабр 1390-қ сонли қарори 2018 йил 1 январдан ўз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Бабаев ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Мамасолиев зиммаларига юклатилсин.

Хўжаобод тумани ҳокими: Қ.Қирғизбоев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлараштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш 2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 521 нафарни ташкил этадиган 7% миқдорида1 йилБандликка кумаклашиш маркази, ташкилот, корхона ва муассасалар.

So`rovnoma natijalari