Hujjat nomi
Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-11 16:54:57
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-26 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони ҳамда “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган:

“Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини самарали юритилишини таъминлаш, мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом 1-иловага мувофиқ;

“2018-2022 йилларда чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури” 2-иловага мувофиқ;

2018-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўрдоқичилик йўналишларида янгидан ташкил этиладиган хўжалик юритувчи субъектлари прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фермер хўжаликларида чорвачилик ва паррандачилик тармоқлари ривожланишини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш ишларини ташкил этиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси деб аталади) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Республика комиссияси (З.Т.Мирзаев), Давлат статистика қўмитаси, Ергеодезкадастр қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

уч ой муддат ичида озуқа экинлари учун ажратилган ер майдонларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказишни якунлаш;

ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланганлиги, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва истеъмол бозорига етказиб берилишини статистик ва банк ҳисоботлари билан солиштирилган ҳолда ўрганиш орқали ҳақиқий ҳолатини аниқлашни;

аниқланган ҳолатлар бўйича ажратилган озуқа майдонидан олинган ҳосилга нисбатан маҳсулотлар ишлаб чиқармаган чорвачилик субъектларининг озуқа ерларини давлат захирасига қайтариш бўйича таклифлар тайёрлаш ва уни белгиланган тартибда амалга оширишни;

чорвачилик субъектлари томонидан ҳар чоракда мавжуд чорвачилик мол бош сонлари, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаб ҳажмларини ва ажратилган озуқа ерларидан олинган ҳосил бўйича ҳисоботларини Давлат статистика қўмитасига бериш тизимини ташкил этишни;

экин экиш, парваришлаш ва йиғиб олиш ишларини мақбул агротехник муддатларда уюшқоқлик билан ташкил этиш, бунинг учун талаб этиладиган моддий-техника ресурслари ва хизматларни ўз вақтида етказиб берилишини, ушбу мақсадда шартномалар тузиш ва шартномавий мажбуриятларини тўлақонли бажарилишини;

озуқабоп экинларнинг юқори ҳосилли, янги навларини экиш, тегишли илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, маҳсулот етиштиришда замонавий ва ресурстежамкор технологиялардан фойдаланишни;

озуқабоп экинлар уруғини экадиган, қатор орасига ишлов берадиган агрегат ва ускуналарни лизинг ва бошқа шартлар асосида харид қилишни;

ажратиб берилган майдонлардан йилига камида 2 марта ҳосил олиш ҳамда маҳсулот сотишдан тушган тушумларни ўз муддатларида хизмат кўрсатувчи банклардаги ҳисоб-варағига келиб тушишини;

чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни кўпайтиришда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширилишини таъминласин.

4. Белгилансинки, озуқа экинлари экиш учун белгиланган суғориладиган ерларда давлат эхтиёжлари учун пахта ҳамда донли экинлар экишда фойдаланилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, “Ўздонмахсулот” АЖ билан биргаликда бўрдоқичиликка ихтисослашган хўжалик субъектларига пахта шроти, шелуха ва омухта емни етказиб беришнинг соддалаштирилган тартибини;

Марказий банк билан биргаликда бўрдоқичилик хўжаликларига аҳолидан чорва моллари, шунингдек, концентрат озуқа ва бошқа ресурсларни харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун имтиёзли фоиз ставкаларида қисқа муддатли кредитлар ажратиш, шунингдек, аҳолидан чорва молларини харид қилиш учун зарур бўладиган нақд пул билан таъминлаш тўғрисида тартиб ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, республикада чорвачиликни ривожлантириш, наслчилик ишини такомиллаштириш ва янги замонавий технологияларни жорий этиш мақсадида хорижий давлатлардан шартнома асосида олиб келинадиган наслли моллар, паррандалар, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш линиялари, технологик асбоб-ускуналар учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида камида 5-7 йил муддатга ажратилсин.

7. “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда чорвачилик фермер хўжаликларига минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари, шунингдек махаллий ва хорижий селекцияга мансуб наслли чорва моллари ва бошқа наслли маҳсулотларни тизимли етказиб бериш тартибини ишлаб чиқсинлар ва ўрнатилган тартибда жорий қилсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти, “Ўзагролизинг” акциядорлик лизинг компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда 2018-2022 йилларда чорвачилик субьектларида фойдаланиладиган махсус техника воситалари ва мини техникалар билан имтиёзли шартларда, шу жумладан лизинг асосида таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ва дастур параметрларини сўзсиз бажариш чораларини кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзавтосаноат” акцидорлик компанияси, “Ўзэлтехсаноат” акцидорлик компанияси, давлат ветеринария қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда республикада наслчилик ишларини яхшилаш мақсадида четдан олиб келинадиган дьюар ва криоген идишлари ҳамда суюлтирилган азотни ташишга ихтисослашган махсус автотранспортларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги

“2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли қарорининг 8, 9-банди билан жорий қилинган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилсин.

11. Манфаатдор вазирлик ва идораларга мазкур қарор асосида ўзлари қабул қилган меъёрий ҳужжатларига тегишли ўзгартиришларни киритсинлар.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н.Арипов):

мазкур қарорда кўзда тутилган чора-тадбирлар ва мақсадли параметрларнинг белгиланган муддатларда ва тўлиқ ижро қилиниши бўйича вазирликлар, идоралар, бошқа хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштирилишини таъминласин;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисларида уларнинг ижросининг боришини кўриб чиқсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А.Голишев зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил “___”_________даги

_____-сонли қарорига 1-илова

Чорвачилик билан шуғулланувчи фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг чорвачилик сохаларида фаолиятини самарали юритилишини таъминлаш меъзонлари

Мазкур меъзонлойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли Фармонининг 7 - банди ижросинитаъминлаш ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, чорвачилик фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг бошқа субъектлар билан ўзаро муносабатлари тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур меъзон талаблари чорвачиликка ихтисослаштирилганфермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига татбиқ этилади.

2. Ушбу мезонда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

чорвачилик– инсон истеъмоли ва қайта ишлаш саноати эҳтиёжлари учун тегишли турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб берувчи соҳа;

фермер хўжалиги - ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъект;

наслчилик — селекция мақсадида наслдор ҳайвонларни урчитиш ва кўпайтириш, наслли маҳсулот (материал) етиштириш ва ундан фойдаланиш;

наслдор чорва ҳайвони — келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;

озуқа бирлиги–1 кг сулининг тўйимлилик қиймати асос қилиб олинган ўлчов бирлиги.

3. Туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари амалдаги қонунчилик талаблари доирасида ҳамда мазкур мезонга мувофиқ чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари фаолиятини самарали юритишга кўмаклашадилар.

2-боб. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятига қўйиладиган талаблар

4. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг чорвачилик йўналиши сохалари (сут, сут-гўшт,гўшт) туман ҳокимининг қарорида аниқ кўрсатилиши шарт.

5. Фермер хўжаликлари маҳсулот етиштириш учун наслдор чорва ҳайвонларини ихтисослашган наслчилик хўжаликлари, шу жумладан, хорижий компаниялардан ва илмий-тадқиқот муассасалардан сотиб оладилар.

6. Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ бош сонидан келиб чиққан ҳолда хар бир фермер хўжалиги камида битта чорвадор мутахассисни ишга қабул қилади ҳамда улар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлайди.

7. Фермер хўжаликларига озуқа экинлари учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланади ва ўз эхтиёжи учун асосий, такрорий ва оралиқ озуқабоп экинлар экиб етиштиради.

8. Белгиланган ишлаб чиқариш талабига кўра чорвачилик маҳсулотлари етиштиради ва шартнома асосида келишилган нархда сотади. Тузилган шартномалар белгиланган тартибда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилади.

9. Фермер хўжалиги чорва моллари маҳсулдорлигини сақлаш ва ошириб бориш, чорва моллари наслини яхшилаш,касалликларнинг олдини олиш мақсадида сифатли ветеринария хизматларини кўрсатишни ташкил этиш учун мол бош сонидан келиб чиққан ҳолда туман ветеринария бўлими билан шартнома асосида фаолият юритиши ёки ветеринар штатини очиши зарур.

11. Наслчилик тоифасидаги, шунингдек, замонавий, илғор технологияларга асосланган маҳсулотларни қайта ишлайдиган корхоналари мавжуд фермер хўжаликларини мустаҳкам озуқа базаси билан таъминлаш ва кўп тармоқли фаолиятини рағбатлантириш мақсадида уларга қўшимча ер майдонлари ажратилишида устунлик берилади.

3-боб. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятинингасосий мезонлари

12. Қуйидагилар чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган фермер хўжаликлари, шунингдек фаолиятда чорвачиликни ривожлантираётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш ва юритишнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

а) қорамолчилик, эчкичилик, паррандачилик ва қуёнчилик, тармоқларида чорва хайвонларини доимий наслини яхшилаб махсулдорлигини оширишни ташкил этиш.

Камида битта чорвадор мутахасис бўлишини таъминлаш

Подадаги сигирлар салмоғини камида 40 фоизга етказиш

Сунъий уруғлантириш пункитини ташкил этиш ва тўлиқ жихозлаш.

Подадаги сигирлар ва қочириш ёшидаги таналарни хўжаликдаги мавжуд зотга мансуб, пода учун яхшиловчи бўлган наслдор буқа уруғ билан 100 фоиз сунъий уруғлантириш.

Пода таркибидаги сигирлар подасини хар йили камида 20 фоиз янгилаб бориш.

Хар 100 бош сигир хисобига камида 80 бошдан бузоқ олиш.

Сигирларни соғиш аппаратида соғишни ташкил этиш.

Чорва хайвонларини зоти, жинси,ёши, вазнига қараб гурухларга ажратган холда сақлаш.

Озуқаларни қайта ишлаб бериш.

Махсулдорлигига қараб рацион асосида озиқлантириш.

Чорва хайвонларини тўлиқ идентификациялаш.

Чорва хайвонларини субектнинг даромад журналига тўлиқ даромадга олиш.

Даромадга олинмаган чорва хайвони хўжаликнинг мулки хисобланмайди.

Чорва хайвонлари пода харакати хисоботини юритиш.

б) хўжаликларни устувор вазифалари этиб наслли молларни кўпайтириш ва етиштирилган наслли ғуножинларни 20 фоизинишартнома асосида чорвачилик билан шуғулланувчи субъектларга етказиб бериш.

ахоли қаромоғидаги сигирларни юқори маҳсулдор наслли буқа уруғлари билан сунъий уруғлантиришни ташкиллаштириш;

Чорва биноларини зооветеринария талаблари асосида қуриш.

Етказиб берилган чорва махсулотини сифатини кафолатлаш.

в) фаолиятида қуёнчиликни ривожлантириш бўлган хўжаликларда қуёнларни кўпайтириш ва ахолига зотли қуёнларни сотиш, шунингдек қуён гўшти ва териларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришни касаначилик усулида йўлга қўйиш;

г) фаолиятида паррандачиликни ривожлантиришни йўлга қўйган фермер хўжаликлари парранда гўшти етиштириш бўйича йиллик қуввати 50 минг бош бройлер боқишга;

тухум йўналишида ривожланишда йиллик қуввати 1 млн дона тухум етиштиришга мўлжалланган паррандахоналарни ташкил этиш;

- 90 кунлик жўжаларни аҳоли хонадонларига сотилишини ташкил этиш;

д) балиқчилик йўналиши бўйича балиқ етиштиришни интенсив усулларида ташкил этиш, кўлларни табиий озуқа базасини кўпайтириб бориш ҳисобига ҳосилдорлигини ошириш ва таннархини тушириш;

балиқ чавоқлари билан сунъий кўлларда 5000 дона, табиий кўлларда 100 донадан баликлантириш;

ж) ижарага олинган ер участкасидан самарали фойдаланиб, ҳар бир гектар суғориладиган экин майдони ҳисобига 10 тоннадан ортиқ озуқа бирлиги етиштирилишини таъминлаш;

бу етиштирилган 10 тонна озуқа бирлиги ҳисобидан бир йилда хар гектар озуқа майдони хисобига:

- сут йўналишидаги хўжаликларда 8,3 тонна сут;

-гўшт йўналишидаги хўжаликларда 0,83 тонна орттирилган вазн;

- сут-гўшт йўналишидаги хўжаликларда 4,15 тонна сут ва 0,415 тонна орттирилган вазн олиш;

е) озуқа экинларини етиштиришда агротехник тадбирлар ва хўжалик фаолиятини ривожлантиришдаги тадбирлар учун моддий-техника ресурслари олиш мақсадида таъминотчи ташкилотлар билан шартнома тузиш;

и) етиштириладиган чорвачилик маҳсулотларини белгиланган стандартлар талабига жавоб беришини таъминлаш;

й) фермаларда ҳамда озуқа етиштириладиган майдонларда махсус ҳамда универсал техника воситаларидан (сут соғиш ускуналари, озуқа комбайнлари, озуқа тайёрлаш агрегатлари ва ҳ.к.) фойдаланиш;

к) етиштирилган маҳсулотларни шартномаларга мувофиқ тайёрлов, қайта ишлаш ва бошқа корхоналарга пул ўтказиш йўли билан ёки нақд пулга сотиш;

л) маҳсулотларни сотишдан олинган нақд пул маблағларини уларга хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб-рақамларига кирим қилиш;

м) фермер хўжаликларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб-рақамларига келиб тушган маблағларни биринчи навбатда уларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўловларни тўлашга йўналтириш;

н) фаолият юритишида тузилган барча шартномаларни туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказиш.

13. Йил якуни бўйича фермер хўжалиги томонидан юқорида белгиланган мезонларнинг бажарилиши ҳамда ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар миқдори уни фаолиятига баҳо беришда асос бўлиб ҳисобланади ва ушбу мезонга қараб фермер хўжалигининг кейинги фаолияти белгиланади.

4-боб. Якуний қоидалар

14. Фермер хўжалиги мазкур мезон талабларини бажармаганлиги натижасида самарасиз фаолият юритган ҳолатларда белгиланган тартибда ер участкасини узоқ муддатли ижара олиш шартномаси бекор қилиниши ёҳуд ер участкаси мақбуллаштирилиши мумкин.

14. Фермер хўжалиги мазкур мезон талабларини бажармаганлиги ва самарасиз фаолият юритган ҳолатда ер участкасини узоқ муддатли ижара олиш шартномаси бекор қилинишига асос бўлади ёки ёхуд ер участкаси мақбуллаштирилиши мумкин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси06.11.2017Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва аквакультурани ривожлантириш бош бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш11.11.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш11.11.2017-26.11.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш28.11.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишҚарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш30.11.2017Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва аквакультурани ривожлантириш бош бошқармаси

So`rovnoma natijalari