Hujjat nomi
Туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Beshariq tumani hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Beshariq tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-14 11:28:17
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-11-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда)га ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 5-6-сон, 46-модда)га асосан, туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиш шартларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низом маълумот ва ижро учун қабул килинсин.

2.Туманда 2018 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш иловага мувофиқ корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига юклатилсин.

3.Тегишлича корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари:

ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;

Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;

Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, давлат тасаруфидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоиз маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;

бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

4. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш.Азизова) ишсиз фуқароларни жамоат ишларига юбориш «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низомнинг 2-иловасида келтирилган рўйхат асосида амалга оширилсин.

5. 2018 йил давомида туманда банд бўлмаган аҳолига корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этиш манзиллий рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш.Азизова) бир ҳафта мобайнида иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан катъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

7. Белгилансинки, ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Ушбу карорни бажарилишни назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ж.Бегматов зиммасига юклатилсин.

Туманҳокими Р.Жураев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида Туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида 15Туман ҳокими ўринбосари Ж.Бегматов

So`rovnoma natijalari