Hujjat nomi
Хоразм вилояти ҳокимининг 2010 йил 5 мартдаги “Вилоят худудида ташқи рекламаларни жойлаштирилишини тартибга келтириш тўғрисида”ги 68к - сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotХorazm viloyati hokimligi
Hujjat muallifiХorazm viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-17 16:51:41
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-15 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Хоразм вилояти ҳокимининг 2010 йил 5 мартдаги “Вилоят худудида ташқи рекламаларни жойлаштирилишини тартибга келтириш тўғрисида”ги 68к - сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 июндаги “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора - тадбирлари ҳақидаги 243 - сонли, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2001 йил 26 мартдаги 4 - сонли қарори билан тасдиқланган “Рекламани жойлаштириш тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича навбатдаги чора - тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5177 - сонли фармони талабларидан келиб чиқиб, вилоят худудида ташқи реклама воситаларини тайёрлаш, тарқатишни тартибга келтириш, нарх(тариф)ларини миллий валютада белгилаш ҳамда ушбу йўналишда назорат тизимини шаффофлигини таьминлаш мақсадида

Қарор қиламан:

1. Хоразм вилоят ҳокимлигининг реклама - ахборот фаолияти бўйича комиссия аьзоларининг таркиби 1 - иловага мувофик;

- вилоят ҳудудида ташки реклама воситаларини жойлаштиришни миллий валютада белгиланган тарифи 2 - иловага мувофик;

- вилоят ҳудудида ташқи реклама воситаларини жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 3 - иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Реклама берувчилар, тарқатувчилар, ягона дарча марказлари билан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги реклама - ахборот фаолияти бўйича комиссия ўртасидаги алоқани шаффофлигини таьминлаш, ташқи реклама воситаларини ҳисобини юритиш, паспортлаштириш, реклама берувчилар ва тарқатувчилар томонидан миллий валютада тузилган нарх(тариф)лар бўйича тўланадиган тўловларни белгиланган тартибда, муддатларда ва миқдорда ўтказилиши юзасидан мониторинг олиб бориш вилоят ҳокимлиги реклама - ахборот фаолияти бўйича комиссиянинг ишчи органи “Тасвирий Ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси (У.Исмаилов) зиммасига юклатилсин.

3. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси (Ж.Назаров), “Тасвирий Ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда, вилоят ҳудудида ташқи реклама воситаларини жойлаштириш юзасидан тадбиркорларга хулосалар берилишида шаффофликни таьминлаш ҳамда “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилишини олдини олиш йўналишида тизимли чора - тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

4. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги реклама - ахборот фаолияти бўйича комиссияси (Т.Давлетов) вилоят ҳудудидаги мавжуд ташқи реклама воситаларини белгиланган тартиб асосида жойлаштирилганлигини, мазмундорлиги, эстетик бадиий савияда бажарилганлигини ўрганиб чиқсин ва худудларда маьнавий - маьрифий, тасвирий - тарғибот ишларини такомиллаштириш йўналишида чора - тадбирларни белгилаш билан бир қаторда, бажарилиши юзасидан ҳар ярим йиллик якун бўйича вилоят ҳокимлигига ахборот берсин.

5. Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Ш.Атажанов) реклама қурилмаси ўрнатиш учун ажратиладиган жой ландшафтни ва архитектура қурилиш биноларини тўсиб қўймаслиги, ер ости коммуникациясига шикаст етказмасдан ўрнатиш шарти билан рухсат беришни амалга оширилишини назорат қилсин.

6. Вилоят ИИБ ЙХХБ бошлиғи (Р.Юнусметов) чоррохаларда ва йўл чеккаларида ўрнатиладиган ташқи реклама воситалари хайдовчиларнинг эътиборини тортмайдиган, харакат йўналишида халақит бермайдиган ва тўсиб қўймайдиган қилиб ўрнатилишини, вилоят автомобиль йўллари худудий бош бошқармаси бошлиғи (Ф.Салаев) кўчаларга ўрнатиладиган транспорантларнинг кўчанинг транспорт юрадиган қисми устидан 5,5 метрдан кам бўлмаган баландликда жойлаштирилишини ва йўл чеккаларига ўрнатиладиган алохида турувчи реклама воситаларининг оралиги 150 метрдан кам бўлмаслигини назоратга олсинлар.

7. Вилоят телерадиокомпаниясининг эфир дастурларидан ташқари, вилоят худидида электрон табло ва экран ўрнатган рекламачи тадбиркорлар билан ҳамкорликда умумхалқ байрамларига ҳамда сайлов тадбирларига бағишланган чақириқ ва чорловларни белгиланган тартибда, эфирга бериб боришни назорат қилиш вилоят телерадиокомпаниясига (Ў.Матқурбонов) юклансин.

8. Вилоят маънавият - тарғибот маркази (Б.Абдураимов) вилоят “Тасвирий Ойина” ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда ташқи реклама матнларида учраб турадиган имловий ва грамматик хатоларга бархам бериш чора - тадбирларини ишлаб чиқсин.

9. Турли стандарт ва ностандарт хажмдаги вилоят ҳудудида ўрнатиладиган ташқи реклама воситаларини зарурат туғилганда аъзо ташкилотлар мурожаатига асосан ўрганиб, вилоят ҳокимлигининг реклама ва ахборот комиссиясига хулоса бериш Хоразм синов сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси (А.Худойберганов) зиммасига юклансин.

10. Вилоятда ўтказиладиган концерт тадбирлари ташқи реклама воситалари эскизларини амалдаги қонунчилик талабларига мос ҳолда ишлаб чиқиш юзасидан “Ўзбекконцерт Давлат муассасаси” Хоразм вилоят бўлими (С.Бобожонов) амалий ёрдам кўрсатсин.

11. “Тасвирий Ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими ва Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (Х.Худойберганов) тегишли органлар билан биргаликда, вилоят ҳудудида ўзбошимчалик билан ташқи реклама воситаларини ўрнатаётган субъектларни аниқлаш йўналишида мунтазам иш олиб борсинлар.

12. Белгилансинки, вилоят ҳудудида ташқи реклама воситаларини жойлаштирганлик учун тўланадиган хақлар “Тасвирий Ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳисоб рақамига туширилиб, ҳар чоракда кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай ҳисоб ишлари миллий валютада тузилган янги тарифга мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси умумхалқ ва халқаро байрам тадбирлари бундан мустасно.

Вилоятда ўтказиладиган ижтимоий, маьнавий - маьрифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш мақсадида, “Тасвирий Ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан бадий безак ишларини амалга ошириш ҳамда бўлимнинг харажатларини қоплаш шарти билан, ташқи рекламадан тушган маблағ, тўлиқ ташқи рекламани жойлаштирувчи ташкилотда қолдирилсин.

Эркин муомаладаги валюта маблағлари билан фаолият юритиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябридаги
ПФ-5177 - сонли фармонига мувофиқ тақиқланади.

13. Постер, брандмауэр, билборд, сити формат, бино, том реклама қурилмалари ва х.к нинг эгалари, тадбиркорлар томонидан ушбу қарорни 1, 2, 3 - сонли иловалари талаблари бажарилиши мониторингини олиб бориш, вилоят ҳокимлиги реклама - ахборот фаолияти бўйича комиссия ишчи органи “Тасвирий Ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими (У.Исмаилов) зиммасига юклансин.

14. Вилоят адлия бошқармаси (О.Машарипов) зиммасига мазкур қарорни адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтказиш масаласи юклансин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Т.Давлетов зиммасига юклансин.

Вилоят хокими: И.Сабиров

Вилоят ҳокимининг

"___"_______ _______ йил

_____ -сонли қарорига

1-илова

Хоразм вилояти ҳокимининг реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссия аъзоларининг

ТАРКИБИ

1

Т.Давлетов

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси

2

Ж.Назаров

Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари

3

М.Давлатов

Вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи

4

Ш.Атажанов

Вилоят Архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи

5

Р.Юнусметов

Вилоят Ички ишлар бошқармаси, йўл харакати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи

6

Ф.Салаев

Хоразм вилояти автомобил йўллари худудий бош бошқармаси бошлиғи

7

У.Исмаилов

“Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси, комиссия ишчи органи раҳбари

8

Ў.Матқурбонов

Хоразм вилояти телерадиокомпанияси директори

9

Б.Абдиримов

Вилоят Маънавият-маърифат маркази раҳбари

10

С.Бобожонов

“Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси Хоразм вилоят бўлими директори

11

Х.Худайберганов

Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи

12

А.Худайберганов

“Ўзстандарт” агентлиги Хоразм синов сертифиқатлаштириш маркази давлат корхонаси

директори

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар киритилади.

Вилоят хокимининг

"___"________ 20__ йилдаги

№ ____-сон карорига 2- илова

Хоразм вилоят худудларида ташқи реклама воситаларини жойлаштириш

Т А Р И Ф Л А Р И

(1 кв метр учун 1 ойга тўлов миллий валюта сўмда кўрсатилган)

Реклама турлари

Хорижий сармояли

Кушма сармояли

Миллий сармояли

1

Алохида турадиган тўсиқли қурилмалар

1 кв.м учун (биллборд)

20 630

13 475

12 982

2

Бинонинг деворлари сирти ва томонларида жойлаштирилган қурилмалар 1 кв.м учун (брандмауэр)

15 580

11 790

9 987

3

Йўл ёқасида ва йўл қатнови қисмининг тепасида осиладиган тортиб боғловчи

ускуналар 1 кв.м учун

14 977,5

11 982

11 982

4

Бинолар томига ўрнатиладиган қурилмалар

1 кв.м учун

11 982

8 987

8 987

5

Хажмли реклама кўринишидаги қурилмалар

1 кв.м учун

14 735

12 630

5 475

6

Қурилиш майдончаларини вақтинчалик тўсиқларига осиладиган реклама 1 кв.м учун

8 987

6 991

5 991

7

Икки томонининг майдони 5 кв.м дан ошмайдиган бинонинг ён қисмига осиладиган ва алохида турадиган чироқли қутилар ва кронштейнлар 1 донаси учун

14 735

12 630

11 982

8

Икки томонининг майдони 5 кв.м дан ортиқ бўлган бинонинг ён қисмига осиладиган ва алохида турадиган чирокли қутилар ва кронштейнлар 1 кв.м учун

14 735

8 987

8 987

9

Савдо шахобчалари витриналарини, дукон,чойхона, кахвахона, ахолига хизмат кўрсатиш муассасалари,савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини рекламали безаш

1 донаси учун

89 865

67 399

37 444

10

Реклама максадида ўз махсулотларини ва улар хакидаги маълумотларини тарқатиш (семплинг ва пром акция) тадбирларини ўтказиш

хар бир жой учун

29 955

24 466

22 466

11

Бекатлари ва турли хил павильонларни, хиёбонларни, ер ости ўтиш жойларини реклама билан безаш 1 донаси учун

29 955

24 466

22 466

Изох: 1. Ушбу тарифга йилига бир марта вилоят молия бош бошқармасининг хулосасига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

2.Реклама воситаларини жойлаштириш учун тўловлар "Шартнома" хужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб, 10 банк иш куни ичида амалга оширилади. Вактида тўловлар амалга оширилмаган тақдирда қонунда белгиланган тартибда хар бир кечиктирилган кун учун шартномада белгиланган сумманинг 0.5 % микдорида пеня ундириб олинади ва реклама махсулоти муддатидан олдин туширилади..

Реклама воситаларини меъёрий хужжатларини тайёрлаш, реклама жойи паспортини расмийлаштириш йиғими биллборд учун бир марталик бир ойига 215 676 сўм микдорида тўлов амалга оширилади.

Доимий равишда реклама махсулотларини жойлаштирадиган буюртмачилар ва реклама тарқатувчиларга нисбатан вакил орган юқоридаги тарифлардан имтиёз беришга хақлидир. Бериладиган имтиёзлар белгиланган тарифларни 50 фоизи миқдоридан ошмаслиги керак.

"Тасвирий Ойина" ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими рахбарияти. реклама махсулотларини жойлаштирадиган буюртмачилардан керакли хужжатларни талаб қилишга хақлидир.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
10000

So`rovnoma natijalari