Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-20 14:49:23
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“ЛОЙИҲА”

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ
ҚАРОРИ

2017 йил “____” __________ №________ Тўрткўл тумани

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 йил 5-6-сон, 97-модда)нинг 17 моддаси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил
28-30-сон, 277-модда)нинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 34-сон, 333-модда)га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш
учун туманда 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш
учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва хўжаликлар
учун ишчиларнинг рўйхати бўйича ўртача сонининг 150 кишини ташкил қиладиган 7 фоизи миқдорида, шу ҳисобдан:

а) ёлғиз ота, оналар ҳамда 14 ёшгача ва ногирон ногирон болалар
учун 30,7 фоиз 46 киши;

б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 32 фоиз - 48 киши;

в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 14 фоиз - 21 киши;

г) ногиронлар учун 4 фоиз - 6 киши;

д) Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенция ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 2 фоиз
- 3 киши;

е) Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган
ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 12 фоиз - 18 киши;

ё) сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар
учун 1,33 фоиз – 2 киши;

ж) кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар учун 2 фоиз
- 3 киши;

з) одам савдосидан жабрланганларни иш билан таъминлаш
учун 0,67 фоиз - 2 киши;

и) ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётганлар
учун 1,33 фоиз - 1 киши миқдорида иш ўринлар захираси белгилансин.

2. Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини уларга қўйиладиган талабларни белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби 1-иловага, туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг 2017 йил учун қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2017 йил тугашидан 10 кун олдин, квота иш ўринлари жами миқдорининг камида 25 фоизи учун 2018 йил 10 апрелидан кечиктирмасдан иш ўринларининг қолган 75 фоизини ташкил этиш (ажратиш ёки банд этиб қўйиш) ҳақидаги яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд этиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар кўрсатилган маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини туман бандликка кўмаклашиш марказига тақдим қилиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва белгиланган тартибда яратилишини (ажратилиши ёки банд этиб қўйилиши) ҳамда иш ўринлари санитария гигиена нормаларига ва ишчи ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

5. Ушбу қарор бажарилиши таъминланмаган тақдирда корхона, ташкилот муассаса ва хўжаликларнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш
учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд этиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этилган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканлиги ҳисобга олинсин.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (М.Бекчанов) ушбу қарорни тегишли корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликлар раҳбарларига етказсин ва бажарилиши устидан қатъий назорат қилишни таъминласин.

8. “Тўрткўлнома” газетасида ёритилган Тўрткўл тумани ҳокимининг 2016 йил 28 ноябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 1386-сонли қарори 2017 йил
31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор “Тўрткўлнома” газетасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Шамуратов зиммасига юклатилсин.

Тўрткўл тумани Ҳокими: Г.Хаджиев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақидаТуман бўйича коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш01.01.2018 йилТуман ҳокимлиги ва бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari