Hujjat nomi
Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-20 15:04:40
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“ЛОЙИҲА”

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ

2017 йил “____” __________№________Тўрткўл тумани

Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 йил 5-6-сон, 97-модда)нинг 17, 22, 23-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами 1999 йил, 7-сон, 40-модда)га асосан

Қ А Р О РҚ И Л А М А Н:

1.Туманда иш билан банд бўлмаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида:

а) туман бўйича 2018 йилда фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш ва касбга тайёрлаш бўйича назорат кўрсаткичлари
1-иловага мувофиқ;

б) туман ҳудудида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун 2018 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил бўйича корхона ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

в) Тўрткўл Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида 2018 йилда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш режаси 3-иловага мувофиқ;

г) Туман бўйича 2018 йилда “Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури”нинг назорат кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

д) Фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни ташкиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи (Р.Шамуратов) туман ҳудудида иш изловчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона ва ташкилот раҳбарлари ишсиз деб топилган фуқаролар учун белгилаб қўйилган иш ўринларининг санитария-гигиена қоидаларига ҳамда ўз вазифаларини тўлиқ бажарилишини таъминловчи меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

3. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоатишларини молиялаштириш;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича – 100 фоизи иш берувчилар ҳисобидан амалга оширилиши;

б) Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ ишсиз деб топилган фуқароларни 2018 йилда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкиллаштириш маблағлари иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат фонди ҳисобидан амалга оширилиши ҳисобга олинсин.

4. Туман ишчи гуруҳи (Р.Шамуратов) ва Бандликка кўмаклашиш маркази директори (М.Бекчанов) ушбу қарорни тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига етказилишини таъминласин.

5. Туман ҳокимининг 2017 йил 16 февралдаги “Иш билан банд бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори 2017 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор “Тўрткўлнома” газетасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Шамуратов ва туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори (М.Бекчанов) зиммаларига юклатилсин.

Тўрткўл тумани Ҳокими:Г.Хаджиев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Аҳолини ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳақидаТуман бўйича коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш01.01.2018 йилТуман Ҳокимлиги ва Бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari