Hujjat nomi
Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҚОИДАЛАРИ
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiNizom
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQimmatli qog’ozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi
Hujjat muallifiQimmatli qog’ozlar bozorini muvofiqlashtirish va rivojlantirish markazi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-21 17:19:14
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-06 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1.Қоидаларда:

1)1-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

корпоратив ва инфратузилма облигациялари(бундан буён матнда облигациялар деб юритилади) муомала муддатларининг тугаши тўғрисидаги билдиришнома —эмитентнинг облигацияларни сўндириш даврида номинал қийматини тўловини амалга оширганлиги ёки облигацияларни муддатидан олдин қайтариб сотиб олганлиги тўғрисидаги ҳисоботи;”;

йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қимматли қоғозларнинг янги чиқарилиши — акциядорлик жамиятининг илгари чиқарилган қимматли қоғозлари тўлиқ жойлаштирилгандан сўнг номинал қийматининг ўзгариши, ҳуқуқларнинг ўзгариши, йириклаштириш ва майдалашда амалга ошириладиган айирбошлаш йўли билан қимматли қоғозларни пайдо бўлишига қаратилган ҳаракатлари;”;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“айирбошланадиган қимматли қоғозлар (бундан буён-АҚҚ)- оддий акцияларига айлантирилиши мумкин бўлган эмитентнинг имтиёзли акциялари, корпоратив облигациялари.”;

2) 35-банддаги “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3)74-банднинг “в” кичик бандидаги “айирбошланаётган қимматли қоғозларни” деган сўзлар “АҚҚ” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

шиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4) 851-банд қуйидаги мазмундаги “д” кичик банд билан тўлдирилсин:

“д) битта чиқарилишдаги АҚҚ қисман айирбошланганда.”;

5) 91-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Агарда:

ушбу банднинг«а» кичик бандидакўрсатилган қарор ягона акциядор томонидан қабул қилинган бўлса, тегишли акциядор қарорининг нусхаси тақдим этилади;

ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш аввал чиқарилган АҚҚни айирбошлаш билан боғлиқ бўлса, қўшимча акциялар чиқарилувини давлат рўйхатидан ўтказиш учун топшириладиган хужжатлар билан бир вақтда мазкур банднинг “б” ва “в” кичик бандларида кўрсатилган хужжатлар, шунингдек айирбошлаш амалга оширилаётган АҚҚ эгаларининг эмитент томонидан тасдиқланган аризалари нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда).”;

6)100-банд қуйидаги мазмундаги “е” кичик банд билан тўлдирилсин:

“е) битта чиқарилишдаги барча АҚҚ айирбошланганда.”;

си қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Агарда:

ушбу банднинг«а» кичик бандидакўрсатилган қарор ягона акциядор томонидан қабул қилинган бўлса, тегишли акциядор қарорининг нусхаси тақдим этилади;

ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш аввал чиқарилган АҚҚни айирбошлаш билан боғлиқ бўлса, қўшимча акциялар чиқарилувини давлат рўйхатидан ўтказиш учун топшириладиган хужжатлар билан бир вақтда мазкур банднинг “б” ва “в” кичик бандларида кўрсатилган хужжатлар, шунингдек айирбошлаш амалга оширилаётган АҚҚ эгаларининг эмитент томонидан тасдиқланган аризалари нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда).”;

7) 102-бандда:

“а” кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «акциялар» деган сўз чиқариб ташлансин;

“а” кичик банднинг тўртинчи хатбошиси, «б» кичик банднинг бешинчи хатбошиси ва «г» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «эмиссия» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги “ё” кичик банд билан тўлдирилсин:

“ё) АҚҚни айирбошлаш амалга оширилган тақдирда:

қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (қарорлар) ва рисола (рисолалар), шунингдек уларга киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг (ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган тақдирда) асли (асллари). Кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг асллари йўқотилган тақдирда йўқотиш тўғрисидаги эълоннинг оммавий ахборот воситаларидаги ва Корпоратив ахборот ягона порталидаги нусхаси тақдим этилади;

барча АҚҚ эгаларининг уларга тегишли бўлган АҚҚни айирбошлаш тўғрисидаги эмитент томонидан тасдиқланган аризалари нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда).

8) 7-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Қимматлиқоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА

Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига

7-ИЛОВА


____________________________________

____________________________________

(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

Облигацияларнинг муомала муддати тугаганлиги тўғрисидаги

БИЛДИРИШНОМА

_____________________________________________________манзил бўйича

жойлашган: ______________________________________, қимматли қоғозлар

(эмитентнинг тўлиқ номи)

чиқарилиши тўғрисидаги қарор (_________ йил, рўйхат рақами ___) асосида чиқарилган _________________________облигацияларнинг_______дона ёки

(ҳақиқатда жойлаштириш тугаган сана)

_____фоизи тўлиқ (қисман) жамият томонидан томонидан сўндирилганлигини(сотиб олинганлигини) маълум қилади.

1.Облигацияларни тўлиқ сўндиришда номинал қийматини тўловини амалга ошириш санаси:_______

2.Харид қилинган облигациялар (муддатидан олдин қайтариб сотиб олинганда) бўйича амалга оширилган охирги тўловнинг санаси: ______________

3. Эмитент депо ҳисобварағига облигацияларни охирги ўтказиш санаси: ____.


Облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (______ йил, рўйхат рақами ___) кўра _______________________________________________ чиқарилган.

(эмитентнинг номи) (қимматли қоғозларнинг тури, кўриниши, номинал қиймати ва сони)

Облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (______ йил, рўйхат рақами ___) кўра облигацияларни сўндириш тугаган сана (муддат): _______________.


Кузатув кенгашининг раиси



__________



________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Эмитент раҳбари

__________

________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Бош бухгалтер

__________

________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Муҳр

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив ҳуқуқий хужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Марказ буйруғини тайёрлашАдлия вазирлигидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш10.12.2017 йилМарказнинг Қонунчиликни такомиллаштириш ва қимматли қоғозлар бозори таҳлили бошқармаси

So`rovnoma natijalari