Hujjat nomi
Хонобод шаҳар ҳокими ҚАРОРИ Шаҳарда ижтимоий ҳимояга мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati Andijon shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-23 11:01:28
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

«Лойиха»

Хонобод шаҳар ҳокими

Қ А Р О Р И

“___”___________2017 йил Хонобод шаҳри.

Шаҳарда ижтимоий ҳимояга мухтож ва иш топишда қийналаётган

шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун

банд қилиб қўйиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й.
5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2008 й., 29-30-сон,
277-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги
186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлар тўплами, 2008 й., 34-сон 333- модда ) асосан ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун, асосан шаҳарда 2018 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-25- моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Шаҳардаги ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2018 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорида белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати
2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 4844 нафарини ташкил этадиган 7 фоизи миқдорида, шу жумладан:

Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота оналар учун 0,9 фоиз (41,5 киши);

Таълим муасасаларини тамомлаган ёшлар учун 1,3 фоиз (61 киши);

Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,9 фоиз (41,5 киши);

Ногиронлар учун 3,1 фоиз (149,5 киши, ногиронлар учун банд қилинган иш ўринларининг ортган қисми келгусида эхтиёж юқори бўлган тоифалар билан тўлдирилади);

Шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидиривчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,2 фоиз (9 киши);

Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,5 фоиз (24 киши);

Ижтимоий муҳофазага мухтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 0,3 фоиз
(13,5 киши). Жумладан;

“Одам савдоси”дан жабрланганлар учун 5 киши, атрофдагилар учун хавфли бўлган ижтимоий ахамиятили касалликлар билан оғриётган шахслар учун 0,0 киши миқдорида иш ўринлари заҳирасига белгиланган.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шарномаларига мувофиқ бўлиши керак шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота –оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шартлари бўйича аттестатсия ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўскинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олиган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида иш кидирувчи сифатида рўйҳатда турган пенсия ёшига якинлашиб қолган шахслар учун махсус малакани талаб килмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд карорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб хунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб килмайдиган иш ўринлари;

3.Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар мухандис, иқтисодчи, хисобчи, хисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, хамшмра, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, фаррош, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭХМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4. Шаҳардаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги
186-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таьминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб кўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи хажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таьминласин, ушбу тўғрисида шахар Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошлангунга қадар ахборот берилсин;

ижтимоий мухофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб кўйиш ташкилот ( иш берувчи) томонидан календар йилнинг биринчи чораги мобайнида таьминлансин, бу тўғрсида шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин ўн кундан кийин кечикмай ахборот бериш;

ташкилотлар хар чоракда шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу қарорнинг
2-иловага мувофиқ шаклда ахборот тақдим этиши;

банд қилиб кўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам амалда уларнинг тайёр эмаслиги ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги кайд этилсин.

5.Ушбу қарор бажарилмаган такдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларга “Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофик жарима солинади.

6.Ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун банд килиб кўйиладиган иш ўринларини шахар ҳокимлиги томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини шахар Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

7.Шахар Бандликка кўмаклашиш маркази (Ё.Михманов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таьминласин.

8.Мазкур шаҳар ҳокимининг қарори 2018 йил 1 январдан кучга киритилсин.

9.“Хонобод садоси” газетаси (Х.Мўминова) қарорни газетада расмий эълон қилсин ва қарор шахар хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10.Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2016 йил
29 ноябрдаги 235-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

11.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Тўйчиев ҳамда шахар Бандликка кўмаклашиш маркази директори Ё.Михманов зиммаларига юклатилсин.

Шахар хокими: М.Мамадалиев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Шаҳарда ижтимоий ҳимояга мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 4844 нафарини ташкил этадиган 7 фоизи миқдорида1 йилБандликка кўмаклашиш маркази, ташкилот, корхона ва муассасалар

So`rovnoma natijalari