Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори "Нақд пуллар билан ҳисоб-китобни амалга оширишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-23 19:05:58
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-08 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

Нақд пуллар билан ҳисоб-китобни амалга оширишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда уларнинг кассасига келиб тушган нақд пуллар билан ҳисоб-китобни амалга оширишни ва нақд пулларни харажат қилишни янада эркинлаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5116-сонли Фармонига мувофиқ юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кассасига келиб тушган нақд пуллар биланҳисоб-китоб қилиш ва нақд пулларни харажат қилишнинг чекланган миқдорини белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг кассасига келиб тушган нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш ва нақд пулларни харажат қилишнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

2018 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда, уларнинг кассасига келиб тушган нақд пуллар билан ҳисоб-китоб қилишва хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун нақд пулларни харажат қилишнинг қуйидаги чекланган миқдорлари жорий этилади:

чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ўтган ойда кассасига келиб тушган нақд пул тушумининг 2 фоизигача;

якка тартибдаги тадбиркорлар ва умумий овқатланиш корхоналари ўтган ойда кассасига келиб тушган нақд пул тушумининг 20 фоизигача;

пуллик ва маиший хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ўтган ойда кассасига келиб тушган нақд пул тушумининг 10 фоизигача бўлган миқдорда.

4. Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор вазирликва идоралар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида мазкур қарорнинг мақсади, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.

5. Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирлик ва идоралар қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Бош вазир ўринбосари Д.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш23.11.2017Давлат солиқ қўмитаси
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштиришИнтерактив давлат хизматлари ягона порталига Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини, хабарнома сўровномани жойлаштириш23.11.2017Давлат солиқ қўмитаси
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокамадан ўтказишЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш23.11.2017 дан 08.12.2017 гачаДавлат солиқ қўмитаси ва муҳокама иштирокчилари
4Таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасига ўзгартиришлар киритишБилдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш ҳамда ягона интерактив хизматлар порталига жойлаштириш08.12.2017Давлат солиқ қўмитаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишишЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш08.12.2017Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар
6Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш09.12.2017Давлат солиқ қўмитаси

So`rovnoma natijalari