Hujjat nomi
2017-2018 йил қиш ва баҳор фаслида туман аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Farg'ona tumani hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Farg'ona tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-11-27 20:37:59
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-12 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

2017-2018 йил қиш ва баҳор фаслида туман аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги "2017-2018 йил қиш ва баҳор фаслида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3345-сонли қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.10.2017 й.,07/17/3345/0150-сон) белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш хамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 25 октябрдаги 539-сонли қарорини бажариш юзасидан туманда қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага ғамлаш ишларини ташкил қилиш, ички истеъмол бозорида бу турдаги маҳсулотларнинг нарх-наволарини барқарорлигини сақлаб туриш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан:

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 25 октябрдаги 539-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги “2017 - 2018 йиллар қиш-баҳор фаслида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3345-сонли қарори ҳақида”ги қарори рахбарлик ва ижро этиш учун қабул қилинсин.

2. 2017- 2018 йиллар қиш-баҳор фаслида туман аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш юзасидан:

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида туман аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан таъминлашнинг прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари 2-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб- эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари 2а иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида дехқон ва фермер хўжаликлари хамда агрофирмалар томонидан ўз эхтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва маблағларига бўлган талаб-эхтиёжнинг прогноз хажмлари 3-3в иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш ва ушбу мақсадларга бюджет маблағлари талаб-эҳтиёжларининг прогноз ҳажмлари 4- 4б иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фасли учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш муддатлари 5-иловага мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фасли учун ғамлаш ишларига жалб этилган тайёрлов корхоналарининг омборхона ва совутиш сиғимлари билан таъминланганлиги параметрлари 6-иловага

мувофиқ;

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслига ғамлаб қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ички истеъмол бозорида сотишнинг тармоқ жадваллари 7, 7а, 7б, 7в ва 7г-иловаларига мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар:

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (А,Рўзматов) ушбу қарорнинг 1, 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамлаб қўйиш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан такрорий экилган ерларда шундай маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш;

ушбу қарорнинг 2а 3, 3а ва 3в иловаларига мувофиқ, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига шартномалар ўз вақтида тузилиши ва ғамлаб қўйилиши, талаб-эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда уларнинг сотилиши ва нарх-навонинг ўсишига қўл қўйилмаслиги юзасидан;

туман халқ таълими бўлими (Р.Турғунов), туман тиббиёт бирлашмаси (М.Мамажонов) зиммасига ушбу қарорнинг 4-а ва 4-б иловаларига

мувофиқ ҳажмларда ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига шартномалар ўз вақтида тузилиши ва ғамлаб қўйилиши ҳамда улардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан;

туман молия бўлими (Қ.Мамуров) зиммасига 4, 4-а, ва 4-б иловаларида кўрсатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйишга харид қилиш учун ижтимоий соҳа муассасаларини ва улар томонидан жалб этиладиган тайёрлов ташкилотларини ўз вақтида молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

4. Туман тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими бўлими билан биргаликда белгиланган муддатларда 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаб қўйиш учун маҳсулот етказиб берувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузишга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

Тузилган шартномаларнинг натижалари юзасидан туман ҳокимлигига маълумот берилсин.

5. 2017-2018 йиллар киш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ички бозор ва ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун ғамлаш, шунингдек, сотиш учун етказиб бериш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман ишчи гуруҳи зиммасига:

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши мониторинги натижаларини корхоналар ва ижтимоий соҳа муассасалари бўйича танқидий кўриб чиқиш, белгиланган топшириқлар бажарилишини таъминламаган масъул шахсларга нисбатан қаттиқ жавобгарлик чораларини кўриш;

маҳсулотни ғамлашга жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан маблағларга бўлган талаб-эҳтиёжлар учун буюртманомалар ўз вақтида тақдим этилиши ва уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун кредит ресурслари ўз вақтида ажратиб берилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ички истеъмол бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига нарх-наво конъюнктурасини доимий мониторинг қилиб бориш ва қиш-баҳор фаслида нарх-наво кескин ўзгариб туришининг олдини олиш мақсадида шундай маҳсулотларни омборхоналардан чиқариш ҳажмларини тўғрилаб туриш;

маҳсулот сотишнинг тасдиқланган прогноз ҳажмлари ва тармоқ жадваллари бажарилиши мониторинги натижасида аниқланган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш учун харид қилиш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш вазифаси юклансин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Рўзматов)га:

шу йилнинг 1 ноябрига қадар муддатда тайёрлов корхоналарининг омборхоналари ва совутиш сиғимлари ушбу қарорнинг 6 иловасига мувофиқ, 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамланиши лозим бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бир вақтнинг ўзида сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимларини хатловдан ўтказсин ва Фарғона вилоят ҳокимлигига маълумот берсин ҳамда ана шу маҳсулотларнинг бузилиши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун зарур шарт-шароитлар яратсин;

2018 йилнинг 1 январига қадар, тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида, ғамлаб қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо нуқталарини белгиланган тартибда жойлаштириш жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда маҳсулотлар туманнинг барча худудлари бўйича бир текис тақсимланиши ҳисобга олинсин;

2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 15 майигача бўлган даврда сақлаб қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо шаҳобчаларига етказиб беришнинг тармоқ жадваллари бажарилиши устидан ҳар ҳафта мониторинг олиб борилсин, унинг натижалари бўйича вилоят ишчи гуруҳига тегишли ахборот ҳар ўн кунда тақдим этиб турсин.

7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш бўйича белгиланган ҳажмларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

3, 3-а ва 3-б иловаларда кўрсатилган тайёрлов ташкилотлари учун - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;

4, 4-а ва 4-б иловаларида кўрсатилган туман халқ таълими бўлими ва туман тиббиёт бирлашмаси муассасалари учун-бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар.

8.Туман молия бўлими (Қ.Мамуров) бир ҳафта муддатда:

2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва ғамлаш учун бюджет маблағлари ўз вақтида ажратилиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин.

9. Тумандаги тижорат банкларига 2017-2018 йиллар қиш-баҳор фаслида ғамлаб қўйиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари харид қилинишини таъминлаш учун тайёрлов ташкилотлари томонидан тақдим этилган буюртманомалар асосида имтиёзли кредит ресурслари ажратиш тавсия қилинсин ва ажратилган маблағларнинг натижалари тўғрисида ҳар ўн кунда туман ҳокимлигига ахборот бериб борсин.

10. Иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш туман бўлими тегишли корхона ва идоралар билан биргаликда 2017-2018 йиллар қиш-бахор фаслида қишлоқ хўжалиги махсулотларини ғамлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ва параметрларни хамда уларни молиялаштириш масалаларини самарали ҳал этиш мақсадида ҳар ҳафталик мониторинг тизимини жорий этсин ва унинг натижалари бўйича туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиб борсин.

11. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2016 йил 30 августдаги 701-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

12. Мазкур қарор “Водил ёғдуси” газетаси сахифаларида расмий эълон қилинсин хамда туман хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

13. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиб боришни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими С.Имомалиев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
12017-2018 йил қиш ва баҳор фаслида туман аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаОзик овкат захирасини жамгариш12.12.2017Ишчи гурух

So`rovnoma natijalari