Hujjat nomi
Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-05 16:42:53
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-20 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИХА

Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, уларни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 339-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л АМ А Н:

1. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари таклифлари асосида, қуйидагилар:

вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, вилоят ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхати 1-иловага;

вилоят давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаси (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда) 2 -11-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи (Аслонов), вилоят компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда уч кун мобайнида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхати, шунингдек кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларини (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда) тегишли туман (шаҳар)нинг “ягона дарча” марказларида, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.

3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Бозоров), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Хожиева), Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси (Сулаймонов):

кўчма савдо объектларининг тасдиқланган жойлашиш схемаси ва сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхатига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” марказлари орқали берилган тегишли рухсатнома асосида ҳудудларда кўчма савдо фаолиятини ташкил этилишини;

кўчма савдони амалга оширишда қонун ҳужжатларига, шу жумладан чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя этилишини;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўлланилиши ва банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилинишини таъминласинлар.

4. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифлар тайёрлаб, ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлигига киритсин.

5. Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Раззоқов) тақдим этилган:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини – вилоят давлат солиқ бошқармаси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини - давлат солиқ, ички ишлар, архитектура ва қурилиш бошқармалари ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 декабргача тасдиқланишини таъминласин.

6. Навоий вилоят ҳокимининг 2016 йил 24 октябрдаги Қ-148-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарор “Дўстлик байроғи”ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинсин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими К.Турсунов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоят ҳудудида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйичаНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини07.12.2017 йВилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, Архитектура ва қурилиш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш11.12.2017 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази

So`rovnoma natijalari