Hujjat nomi
Наманган вилоятида 2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-09 20:13:21
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-24 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда)ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан 2017 йил “” декабрда келишилган Наманган вилоятида 2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага мувофиқ;

ижара ҳақининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Абдуллаев)га қисқа муддатда вилоятдаги давлат тасарруфида бўлган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш юзасидан аввал тузилган ижара шартномаларига мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

3. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига ҳудудлардаги давлат ташкилотлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда балансларида бўлган, фойдаланилмай бўш турган мулклардан самарали фойдаланиш, уларни ижарага бериш юзасидан вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига доимий таклиф ва маълумотлар киритиб бориш вазифалари топширилсин.

4. Вилоят Халқ таълими бошқармаси (В.Ражапов), вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси (Б.Тожиматов), вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (С.Мўминов), вилоят Маданият бошқармаси (Н.Қўчқаров) ҳамда бошқа давлат мулкини балансида сақловчи муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:

йил чорагида камида бир марта ўзининг юритишида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказиш ва фойдаланилмаётган давлат мулки аниқланган тақдирда 10 кун мобайнида “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига тегишли маълумотларни тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.

5. Вилоят ҳокимлигининг матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарига Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасининг таклифлари асосида вилоятдаги бўш турган, ижарага бериладиган давлат тасарруфидаги объектлар рўйхатини оммавий ахборот воситалари орқали бепул ёритиб бориш тавсия этилсин.

6. Наманган вилояти ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги 475-сонли қарорининг 1-иловаси ҳамда вилоят ҳокимининг 2014 йил 30 декабрдаги 373-сонли қарорининг 2 ва 3-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

8. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Файзуллаев зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқишВилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш1 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати
2Қарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштиришҚарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштириш15 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати
3Вилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишВилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш3 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати, вилоят адлия бошкармаси
4Вилоят ҳокимининг қарорини қабул қилишВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш1 кунНаманган вилояти ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari