Hujjat nomi
Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston standartlashtirish, metrologiya va sertifikatlashtirish agentligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-10 13:30:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-25 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ҚАРОРИ

Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари хизматларини сертификатлаштириш

тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида

Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси қарор қилади:

1. Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Madaminov Azam Akmalovich 2017-12-12 19:18:47

Ҳужжатни тўлиқ ўқиб чиқдим. Умуман керак бўлмаган сертификатлаштириш экан.

Биринчидан, умумий овқатланиш соҳасидаги гигиена, санитария талаблари, ишчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, метрологик ва бошқа талаблар нафақат туристларга хизмат кўрсатадиган ташкилотлар учун, балки “Аҳолининг санитаррия-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги ва “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш хизматлари ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари билан барча умумий овқатланиш тармоқлари учун мажбурий қилиб қўйилган.

Иккинчидан, Бу лойиҳани мазмуни шу бўляпти-ки, сертификатловчи орган умумий овқатланиш корхонаси томонидан бошқа давлат органларидан олинган рухсатнома характеридаги ҳужжатлар мавжудлигини текшириб, шу ҳужжатлар борлигини тасдиқловчи яна бир ҳужжат (сертификат) берар экан. Яъни, ҳужжат борлиги ҳақида ҳужжат! Тадбиркорларни яна битта қўшимча ҳужжат олиш учун ҳужжатлар тўплаб, топшириб, орқасидан югуриб юришга мажбурлашни нима кераги бор? Юқорида кўрсатилган қонун ҳужжатлари талабларига барча умумий овқатланиш корхоналари томонидан риоя қилинишини назорат қилинса етарли бўлади.

Madaminov Azam Akmalovich 2017-12-12 19:20:05

Туризм ривожланиши учун кераксиз талабларни нафақат туристлар учун, балки уларга хизммат кўрсатадиган маҳаллий тадбиркорлар учун ҳам иложи борича камайтириш керак. Кўпайтириш эмас.

2. Мазкур қарор 2018 йил 1 январдан кучга киради.

Бош директор А. Каримов

Тошкент ш.,

2017 йил «____» __________,

_____ – сон

Раис А. Абдухакимов

Тошкент ш.,

2017 йил «____» __________,

_____ – сон

Ўзбекистон стандартлаштириш,метрология

ва сертификатлаштиришагентлиги

Ўзбекистон Республикаси туризмни

ривожлантириш Давлат қўмитасининг

2017 йил «____» _______ даги

«_____» ва «_____» - сон қарорига

ИЛОВА

Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий
овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ умумий овқатланиш ва автотранспорт хизматини кўрсатиш соҳасида хорижий туристларга кўрсатилаётган хизматларни сертификатлаштириш тартибини белгилайди.

1 боб. Умумий қоидалар

1. Мажбурий сертификатлаштиришга хорижий туристларга умумий овқатланиш ва автотранспорт хизматини бевосита ёки шартнома асосида бошқа ташкилотларни жалб қилиш йули билан кўрсатиш соҳасидаги хизматлар (бундан буён матнда хизматлар деб юритилади) киради.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

мувофиқлик сертификатининг эгаси – хизматларга мувофиқлик сертификати берилган юридик шахс;

ариза берувчи – хизматларни сертификатлаштиришга талабгор юридик шахс;

мувофиқлик белгиси – хизматнинг норматив-ҳуқуқий ва/ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун хизматга доир илова ҳужжатлари ёрлиқланадиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белги;

сертификатлаштирилган хизмат устидан инспекция назорати –сертификатлаштирилган хизматни, сертификатлаштиришда ўрнатилган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган даврий қайта баҳолаш жараёни;

мувофиқлик сертификати – сертификатлаштирилган хизматни норматив-ҳуқуқий ва/ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидалари бўйича берилган ҳужжат;

хизматларни сертификатлаштириш(бундан буён матнда сертификатлаштириш деб юритилади) – хизматларни норматив-ҳуқуқий ва/ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича фаолият;

умумий овқатланиш соҳасидаги хизмат – истеъмолчини овқатга, уни харид қилиш ва истеъмол қилиш шароитларига қаноатлантириш, шу жумладан маданий ҳордиқ, байрам тадбирлари ва бошқа қўшимча хизматларни кўрсатиш бўйича хизмат;

автотранспорт хизматларини кўрсатиш соҳасидаги хизмат – автотранспорт воситасида пассажирлар ва/ёки багажни ташиш бўйича хизмат.

3. Сертификатлаштириш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган хизматларни сертификатлаштириш органи (бундан буён матнда сертификатлаштириш органи деб юритилади) томонидан амалга оширилади. Сертификатлаштириш органини танлаш ариза берувчи томонидан мустақил амалга оширилади.

2 боб. Сертификатлаштиришни ўтказиш

4. Сертификатлаштириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

5. Сертификатлаштиришни амалга ошириш учун ариза берувчи сертификатлаштириш органига ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шахсан ўзи, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда сертификатлаштириш органининг расмий веб-сайти орқали сертификатлаштириш учун ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) беради.

6. Ариза электрон алоқа воситалари орқали берилганда сертификатлаштириш органи ҳужжатларни сканерланган таҳририни, уларни кейинчалик сертификатлаштириш жараёнида асли билан солиштириш орқали қабул қилади. Сертификатлаштириш органи ариза берувчини электрон ариза олинганганлиги ҳақида хабардор қилади.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига жавобгарликни ариза берувчи ўз зиммасига олади.

7. Умумий овқатланиш соҳасидаги хизматларни сертификатлаштириш учун аризага қуйилагиларнинг нусхалари илова қилинади:

ваколатли идоралар томонидан берилган, хизматларни кўрсатишда қўлланиладиган объектлар ва қурилмаларни санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиеник нормативлар, шунингдек ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ариза берувчининг ишчиларининг бошланғич ва даврий тиббий кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

алкоголь маҳсулотларини сотишга ҳуқуқ берувчи белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (алкоголь маҳсулотини жойида истеъмол қилиш учун сотилганда);

тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ва овқатларни тайёрлашда қўлланиладиган, мажбурий сертификатлаштирилиши керак бўлган маҳсулотларнинг мувофиқлик сертификатлари;

метрология тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ метрологик таъминланганликни тасдиқловчи ҳужжатлар;

ИСО/ТС 22002 халқаро стандартига мувофиқ менежмент тизими мувофиқлик сертификати (мавжуд бўлганда).

8. Автотранспорт хизматларини кўрсатиш соҳасидаги хизматларини сертификатлаштириш учун аризага қуйидагиларнинг нусхалари илова қилинади:

автотранспорт ташилмаларини амалга оширишга лицензия/лицензия карточкалари, шунингдек ҳаракатдаги составга хизмат кўрсатиш ва техник кўздан кечириш учун тегишли ишлаб чиқариш базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталанганлиги тўғрисида суғурта полиси;

хизматларни кўрсатишда қўлланиладиган автотранспорт воситаларининг техник ҳолати созлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва мувофиқлик сертификатлари;

хизматларни кўрсатишда фойдаланиладиган автотранспорт воситаларига хайдовчиларни бириктирилганлиги тўғрисида маълумотлар, шунингдек уларнинг хайдовчилик гувоҳномалари;

бириктирилган хайдовчиларнинг бошланғич ва даврий тиббий кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

9. Ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўзда тутилмаган ҳужжатларни ариза берувчидан талаб қилишга йўл қўйилмайди.

10. Аризага ариза берувчи томонидан кўрсатилаётган хизматлар норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар ариза берувчининг истагига кўра илова қилиниши мумкин.

11. Сертификатлаштириш органи ариза ва тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва икки иш куни мобайнида сертификатлаштиришни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилади ёки далиллар асосида рад жавоби беради.

12. Сертификатлаштиришни амалга оширишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилинганда;

аризага илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотлар амалда бӯлмагандалиги, ишончсизлиги ёхуд қалбакилиги аниқланганда.

13. Сертификатлаштиришни амалга оширишга рад этилган ҳолатда ҳужжатлар ариза берувчига қайтарилади. Ариза берувчи рад жавобини бериш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф қилгандан сўнг аризани қайта тақдим қилиш ҳуқуқига эга.

14. Сертификатлаштиришни амалга ошириш бўйича қарор кабул қилинганда сертификатлаштириш органи ва ариза брувчи ўртасида бир иш кун ичида сертификатлаштиришни амалга ошириш бўйича шартнома тузилади. Сертификатлаштириш бўйича ишларга ҳақ тўлаш шартнома шартларига асосан ариза берувчи томонидан амалга оширилади.

15. Сертификатлаштириш бўйича ишларга ҳақ тўлангандан сўнг бир кун ичида сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан хизматларни кўрсатиш объектлари ва шароитларини текширишни амалга ошириш бўйича Комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) таркиби, шунингдек текшириш объектлари рўйхати тасдиқланади. Комиссияга сифат бўйича эксперт-аудитор бошчилик қилади.

16. Хизматларни кўрсатиш объектлари ва шароитларини текшириш жараёни ўн иш кунидан ошмаслиги керак.

17. Ариза берувчи Комиссия фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароитларни яратиши лозим. Бунда ариза берувчидан сертификатлаштиришга тааллуқли бўлмаган ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш ва уларни баҳолашга йўл қўйилмайди.

18. Текшириш жараёнида ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ хизматларни кўрсатиш объект(лар)и ва шароитларини баҳолаш протоколи тузилади.

Текшириш натижаларига асосан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ хизматларни кўрсатиш объект(лар)и ва шароитларини текшириш далолатномаси (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) тузилади.

Далолатнома ва хизматларни кўрсатиш объект(лар)и ва шароитларини баҳолаш протоколи икки нусхада тузилади, улардан бири ариза берувчига топширилади.

19. Текшириш натижаларининг таҳлили асосида сертификатлаштириш органи икки иш кун ичида мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

20. Сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг икки иш куни ичида сертификатлаштириш органи ва ариза берувчи ўртасида, инспекция назорати шартлари ва мувофиқлик сертификатини қўллаш ёки мувофиқлик белгисидан фойдаланиш учун тўловни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган, мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш бўйича Битим (бундан буён матнда Битим деб юритилади) тузилади.

21. Мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш учун тўлов миқдори ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ариза берувчи томонидан мустақил ҳисобланади.

22. Мувофиқлик сертификати ариза берувчига мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилгандан сўнг бир кун ичида берилади.

23. Мувофиқлик сертификати давлат ёки рус тилида расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати Сертификатлаштириш миллий тизими Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

shirinov shavkat davlatovich 2017-12-23 20:03:31

Ушбу сертификат биздан кўра хорижликларни кўпроқ қизиқтиради. агарда улар билан зиддият юзага келса. Шу сабабли унга инглиз тилини ҳам қўшиш шарт. Бу билан юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчиликларни олдини олган бўламиз.

24. Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, қарор мувофиқлик сертификатини беришни рад этишга асос бўлган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда ариза берувчига юборилади.

25. Ариза берувчига қарор олинган кундан бошлаб ўттиз календарь куни мобайнида кўрсатилган номувофиқликларни бартараф қилиш ва уларни бартараф қилинганлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим қилиш имконияти берилади.

26. Сертификатлаштириш органи томонидан ариза берувчидан, мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш учун асос бўлган номувофиқликлар бартараф қилинганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган ҳолатда, Комиссия томонидан икки иш куни мобайнида аввал тузилган далолатномага, фақат кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этилганлигини тасдиқлашга йўналтирилган қўшимча далолатнома (зарур бўлганда жойига чиқиб) тузилади.

27. Асосий ва қўшимча далолатномаларни қайта таҳлили асосида ушбу Низомнинг 20-24-бандларига мувофиқ сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул килади.

Қайта таҳлил бир кунлик муддатда бепул амалга оширилади.

Бунда янги асослар бўйича мувофиқлик сертификатини беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

28. Мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш учун асос бўлган номувофиқликлар бартараф қилинганлиги тўғрисидаги ариза ўттиз календарь куни ўтгандан сўнг тақдим этилса ариза янгидан берилган ҳисобланади.

29. Мувофиқлик сертификатини амал қилиш муддати уни Сертификатлаштириш миллий тизими Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 5 йилни ташкил қилади.

30. Мувофиқлик сертификати бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Мувофиқлик сертификати бланкаси ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади ва сертификатлаштириш органига «Ўзстандарт» агентлиги томонидан берилади.

31. Мувофиқлик сертификатини бериш учун асос бўлган хужжатлар, шунингдек расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатларининг нусхалари сертификатлаштириш органида камида 6 йил сақланиши керак.

32. Мувофиқлик сертификати эгаси:

кўрсатилаётган хизматлар сохасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, Битим ва ушбу Низом талабларига риоя қилиши;

мувофиқлик сертификати билан бемалол танишиш имкониятини таъминлаши;

фаолиятни тўхтатиш, қайтадан ташкил этиш ёки жойлашган жойини ёки хизмат кўрсатиш жойини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз календарь куни давомида сертификатнинг асл нусхасини илова қилган ҳолда сертификатлаштириш органига ёзма хабар бериши;

мувофиқлик сертификати эгасини тугатиш, унинг фаолиятини тўхтатиш, шунингдек қайтадан ташкил этилиши вақтида мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагунча хизмат кўрсатишни тўхтатиши керак, ушбу Низомнинг 58-банди «б» кичик бандига мувофиқ қайта ўзгартириш тўғрисида ариза бериш билан боғлиқ ўзгартиришлар бундан мустасно.

3 боб. Инспекция назоратини ӯтказиш

33. Мувофиқлик сертификати берган сертификатлаштириш органи бир йилда камида бир марта сертификатлаштирилган хизматни, уни сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида инспекция назоратини ўтказади.

Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тасдиқланиши, тўхтатиб турилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

34. Инспекция назорати сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан тасдиқланган, сертификатлаштириш органи веб-сайтида жойлаштирилиши мажбур бўлган инспекция назоратини ўтказиш режасига мувофиқ амалга оширилади.

35. Инспекция назоратини ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.

36. Инспекция назоратини ўтказиш даврийлиги битимда белгиланади.

Бунда биринчи инспекция назорати мувофиқлик сертификати берилгандан кейин олти ой ўтгандан сўнг, кейингилари – аввалги инспекция назорати ўтказилгандан сўнг ўн икки ой ўтгандан сўнг ўтказилади.

37. Сертификатлаштириш органи инспекция назорати бошлангунча ўн иш кунидан кеч бўлмаган вақтда мувофиқлик сертификати эгасига бу тўғрида маълум қилади ва у билан инспекция назоратини ўтказишга шартнома тузади.

38. Инспекция назорати бўйича ишларга тўлов, инспекция назоратини ўтказишга тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

39. Инспекция назоратини ўтказишга ўз вақтида тўлов тўланмаганда ёки инспекция назоратини ўтказиш рад этилганда сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.

40. Инспекция назоратини ўтказиш учун сертификатлаштириш органи раҳбари буйруғи билан Комиссия таркиби, инспекция назоратини ўтказиш муддатлари ва дастури тасдиқланади. Комиссияни сифат бӯйича эксперт-аудитор бошқаради.

41. Инспекция назоратида хизматларни кўрсатиш объект(лар)и ва шароитларини текшириш ушбу Низомнинг 16-18 бандларига мувофиқ амалга оширилади.

Инспекция назоратининг натижалари салбий бўлганда мувофиқлик сертификатининг асл нусхаси унинг эгасидан олиб қўйилади, бу тўғрисида инспекция назорати далолатномасида кўрсатиб ўтилади. Инспекция назорати натижалари бўйича сертификатлаштириш идорасининг қарори чиқарилгунгача мувофиқлик сертификати эгаси ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

42. Далолатнома тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни давомида сертификатлаштириш органи қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) инспекция назоратининг натижалари ижобий бўлганда - мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисида;

б) инспекция назоратининг натижалари салбий бўлганда - мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида.

Қарор инспекция назоратида иштирок этмаган сифат бўйича эксперт-аудитор томонидан тайёрланади ва сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан тасдиқланади.

43. Инспекция назорати натижалари бўйича қабул қилинган қарор унинг қабул қилинган кунидан бошлаб икки иш куни давомида мувофиқлик сертификати эгасига юборилади.

44. Сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин унинг эгасига асл нусхасини беради.

45. Мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор мувофиқлик сертификати эгасига, мувофиқлик сертификатини амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда юборилади.

Мувофиқлик сертификати эгасига қарор олинган кундан бошлаб ўттиз календарь кунида кўрсатилган номувофиқликларни бартараф қилиш ва уларни бартараф этилганлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим қилиш имконияти берилади.

46. Тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат тугагач сертификатлаштириш органига келиб тушган, мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган номувофиқликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

47. Мувофиқлик сертификати эгасидан сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган номувофиқликларнинг бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган тегишли ариза ўз вақтида сертификатлаштириш органига келиб тушган ҳолатларда, Комиссия икки иш кунида тақдим этилган ҳужжатлар асосида аввал тузилган далолатномага кўрсатилган номувофиқликларни бартараф қилинганлиги тасдиқлашга йўналтирилган қўшимча далолатнома тузади.

48. Комиссиянинг қўшимча далолатномаси олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмайган муддатда сертификатлаштириш органи қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилади:

а) мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тасдиқлаш тўғрисида – инспекция назоратининг натижалари ижобий бўлганда;

б) мувофиқлик сертификатининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида – инспекция назоратининг натижалари салбий бўлганда.

Бунда янги асослар билан мувофиқлик сертификатининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди.

49. Мувофиклик сертификати қуйидаги ҳолатларда амал қилиш муддати тугагунгача бекор қилиниши мумкин:

а) мувофиқлик сертификати эгасининг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича;

б) мувофиқлик сертификати эгасининг тугатилиши ёки фаолиятини тўхтатилиши тўғрисидаги аризаси бўйича - тугатилиши ёки фаолиятининг тўхтатилиш кунидан бошлаб;

в) мувофиқлик сертификатини эгасини тугатиш ёки унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида назорат ёки рўйхатга олиш органларидан олинган ахборот бўйича - мувофиқлик сертификати эгаси томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб;

г) мувофиқлик сертификати эгаси қайта ташкил этилганда - қайта ташкил этиш кунидан бошлаб, агар мувофиқлик сертификати эгаси бундай қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз календарь кун давомида мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза билан сертификатлаштириш органига мурожаат қилган бўлса, мазкур қайта ўзгартиришлар бундан мустасно;

д) мувофиқлик сертификати эгасининг жойлашган жойи ёки мувофиқлик сертификатида сертификатида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш жойи ўзгарганда, агар мувофиқлик сертификати эгаси тегишли қарор қабул қилиш кунидан бошлаб ўттиз календарь куни давомида сертификатлаштириш органига мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган бўлса, мазкур ҳолат бундан мустасно;

е) ушбу Низомнинг 39-банди ва 42-бандининг «б» кичик бандига мувофиқ мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилмаган ҳолатларда – сертификатлаштириш органи томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб;

ж) Битим шартлари бузилган ҳолатларда.

50. Мувофиқлик сертификати қуйидаги далиллар аниқланган ҳолатларда суд қарори билан бекор қилиниши мумкин:

а) мувофиқлик сертификати сохта ҳужжатлардан фойдаланиб олинганда;

б) сертификатлаштириш органининг мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний деб топилганда.

51. Сертификатлаштириш органининг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори у қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни давомида мувофиқлик сертификати эгасига юборилади.

52. Мувофиқлик сертификати эгаси мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор келиб тушган кундан бошлаб хизматларни кўрсатишни тўхтатишга мажбур.

53. Мувофиқлик сертификати Сертификатлаштириш миллий тизими Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бекор қилинган хисобланади.

54. Сертификатлаштириш органи бекор қилинган мувофиқлик сертификатлари тўғрисидаги маълумотни тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бекор қилинган мувофиқлик сертификатини эгасининг манзили бўйича давлат солиқ хизмати идораларига, ички ишлар идораларига, «Ўзстандарт» агентлигига юборади, шунингдек, зарурият бўлганда, бу маълумотни оммавий ахборот воситаларида тарқатади.

55. Мувофиқлик сертификатининг эгаси томонидан сертификатлаштириш органи ёки суднинг мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори олинган кундан бошлаб беш иш кунида сертификатлаштириш органига мувофиқлик сертификати йўқ қилиш учун қайтарилиши керак.

56. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши ушбу Низомнинг 48-банди «б» кичик банди, 49-банди «е» кичик банди ва 50-банднинг «а» кичик банди билан бекор қилинган мувофиқлик сертификатининг эгаси, сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан бошлаб уч ой ўтгач сертификатлаштириш органига ариза берувчи сифатида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

57. Инспекция назоратини ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати берилган кундан бошлаб олти йил ўтгандан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.

4 боб. Мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш

58. Мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш сертификатлаштириш органи томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) сертификатлаштириш аризасида кўрсатиб ўтилган мувофиқлик сертификати эгасининг жойлашган жойи (почта манзили) ёки хизмат кўрсатиш жойи ўзгаргани тўғрисидаги мувофиқлик сертификати эгасининг мурожаатида.

Бунда, ариза ҳақиқий ўзгаришлар бошланишидан кейин ўттиз календарь куни давомида сертификатлаштириш органига тақдим қилиниши шарт;

б) сертификат эгасининг уни қайта ташкил этиш тўғрисидаги мурожаатида.

Бунда, ариза қарор қабул қилинган ва қайта ташкил этилгандан кейин ўттиз календарь куни давомида сертификатлаштириш органига тақдим қилиниши шарт.

59. Ушбу Низомнинг 58-банди «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳолатларда сертификатлаштириш органи ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни давомида мувофиқлик сертификати эгасининг аризаси асосида мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қарорга қуйидагилар илова қилиниши керак:

аввал берилган мувофиклик сертификатининг асл нусхаси;

қайта ташкил этиш заруратини тасдиқловчи ҳужжатларнинг сертификат эгасининг имзоси ва муҳри (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган нусхалари;

мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш учун минимал иш ҳақининг 0,5 қисми миқдоридаги тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

60. Қайта расмийлаштирилган мувофиклик сертификати, мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бӯлмаган муддатда эгасига берилади.

61. Қайта расмийлаштирилган мувофиклик сертификатининг амал қилиш муддати аввал унинг эгасига берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатига мувофиқ бўлади.

62. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган мувофиқлик сертификати ўрнига сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати эгасининг аризасига биноан, ариза олинган кундан бошлаб икки иш кунида тўловсиз мувофиқлик сертификатининг нусхасини беради.

5 боб. Якуний қоидалар

63. Ариза берувчилар ва мувофиқлик сертификатлари эгалари, улар томонидан тақдим қилинган аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларда кўрсатиб ўтилган ахборотларнинг ишончлилигига жавобгар бўладилар.

64. Сертификатлаштириш органи ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган, ариза берувчи ва мувофиқлик сертификати эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

65. Сертификатлаштириш органи берилган ва бекор қилинган мувофиқлик сертификатларини, амал қилиш муддати тўхтатилган мувофиқлик сертификаларини, мувофиклик сертификатларини беришни рад этиш бўйича хисобни юритади ва кўрсатилган маълумотларни ҳар ойда «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этади.

66. «Ўзстандарт» агентлиги зарурият бӯлганда сертификатлаштириш органидан сертификатлаштириш бўйича ҳужжатлар нусхаларини сўраб олиши мумкин.

67. Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда ариза берувчи «Ўзстандарт» агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир.

Шикоятларни қараб чиқиш 2 ҳафта ичида амалга оширилади.

«Ўзстандарт» агентлигининг Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.

68. Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

69. Ушбу Низом Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё

транспорти агентлиги

бошлиқ ўринбосари Ш. Шовахобов

2017 йил «____» __________

Ўзбекистон Савдо-саноат

палатаси раиси А. Икрамов

2017 йил «____» __________

Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА

Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган
умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари
хизматларини сертификатлаштириш
ЧИЗМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддати

Ариза берувчи

Шахсан ўзи, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда сертификатлаштириш органининг расмий веб-сайти орқали сертификатлаштириш учун ариза бериш

Ариза берувчининг хохишига кўра

Сертификат-лаштириш органи

Аризани ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва сертификатлаштиришни ўтказиш ёки сертификатлаштириш ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

2 иш куни давомида

Сертификат-лаштириш органива ариза берувчи

Сертификатлаштиришни амалга ошириш бўйича қарор кабул қилинганда сертификатлаштириш органи ва ариза брувчи ўртасида сертификатлаштиришни амалга ошириш бўйича шартнома тузилади

1 иш куни давомида

Ариза берувчи

Шартнома бўйича сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлайди

Шартнома шартларига мувофиқ

Сертификат-лаштириш органи

Хизматларни кўрсатиш объектлари ва шароитларини текширишни амалга ошириш бўйича Комиссия таркиби, шунингдек текшириш объектлари рўйхатини тасдиқлайди

1 иш куни давомида

Сертификат-лаштириш органи

Комиссия хизматларни кўрсатиш объектлари ва шароитларини текширишни амалга оширади

10 иш кунидан кўп эмас

Сертификат-лаштириш органи

Текшириш натижаларининг таҳлили асосида мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2 иш куни давомида

Ариза берувчи

Мувофиқлик сертификатини беришни рад этилганда кўрсатилган номувофиқликларни бартараф қилади ва уларни бартараф қилинганлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этади

30 календарь куни давомида

Сертификат-лаштириш органи

Комиссия томонидан аввал тузилган далолатномага, фақат кўрсатилган номувофиқликларни бартараф этилганлигини тасдиқлашга йўналтирилган қўшимча далолатнома тузади

2 иш кунидан кўп эмас

Сертификат-лаштириш органи

Мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

2 иш куни давомида

Ариза берувчи

Мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда - мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш бўйича Битим тузади

3 иш куни давомида

Сертификат-лаштириш органи

Мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилгандан сўнг мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради, рўйхатдан ўтказади ва ариза берувчига тақдим этади

1 иш куни давомида

Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА

_________________________________

сертификатлаштириш органи

раҳбарига

Сертификатлаштириш учун ариза

1. ___________________________________________________________________________,

(юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан сўровчининг тўлиқ номи)

__________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган

(манзил, телефон, факс, электронная почта)

тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш тўғрисида гувоҳнома _______________

_____________________________________________________________________________,

(рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи)

________________________________________________________________ шахс номидан,

(ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)

________________________________________________________ манзил бўйича хорижий

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино номери)

туристларга кўрсатилаётган қуйидаги сохалардаги

умумий овқатланиш

автотранспорт хизматлари

(кераклиси чизилсин)

_____________________________________________________________________________,

(мулк мақоми тўғрисида ҳужжат/ижара шартномаси бўйича фойдаланилади)

хизматлари ___________________________________________________________________,

(техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар)

________________________________________________________________ да белгиланган

талабларга мувофиқлигини маълум қилади ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ушбу хизматларнинг мувофиқлигини сертификатлаштиришни сўрайди.

2. Сертификатлаштиришни ўтказишда иштирок этадиган ариза берувчининг жавобгар шахси ________________________________________________________________________

(лавозим, Ф.И.О., телефон, электрон почта)

3.Ариза берувчи сертификатлаштиришнинг қонунчилик томонидан белгиланган барча шартларини бажариши ва сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича барча харажатларни тўлаши лозим.

4.Аризага зарур ҳужжатлар ва маълумотлар ____ варақда илова қилинади.

___________________________________________ ______________________

(аризачи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.)(шахсий имзо)

20___ йил ______________ МЎ

(сана) (ой)(мавжуд бўлса)

Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА

Хизматларни кўрсатиш объект(лар)и ва шароитларини баҳолаш

ПРОТОКОЛИ

_____________________________________________________________________________

(ариза берувчи / мувофиқлик сертификати эгаси номи)

Т/р

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар

талаблари

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг

белгиланиши ва банди

Ҳақиқий

ҳолати

Мувофиқлиги

тўғрисида қайд

1

2

3

4

5

Комиссия раиси:

(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:

(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)

Баҳолаш ариза берувчи / мувофиқлик сертификати эгасининг масъул шахси иштирокида амалга оширилди:

(лавозим, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ йил ___ __________

(сана)

Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга4-ИЛОВА

Хизматларни кўрсатиш объект(лар)и ва шароитларини текшириш

___-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ йил ___ __________

_____________ ш.

Сертификатлаштириш органининг 20__ йил «___» ___________ даги буйруғига мувофиқ, таркибида комиссия раиси ______________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

ва комиссия аъзолари:

1. _________________________________

2. _________________________________

___________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

бўлган Комиссия 20___йил «___» __________ дан 20__ йил «___» __________гача ариза берувчи / мувофиқлик сертификати эгасининг масъул шахси_________________________

_____________________________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

иштирокида _______________________________________________________ талабларига

(техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар)

_________________________________________________________________________ нинг

(сертификатлаштириш объектининг номи ва манзили)

мувофиқлигига сертификатлаштириш / инспекция назоратини ўтказиш мақсадида ______

_____________________________________________________________________________

(ариза берувчи / мувофиқлик сертификати эгасининг номи ва манзили)

ариза берувчи / мувофиқлик сертификати эгаси томонидан хорижий туристларга умумий овқатланиш / автотранспорт сохаларида кўрсатиладиган хизматларини баҳолади.

Баҳолаш вақтида:

белгиланди.

Комиссия тавсияси:

.

Комиссия хулосаси:

.

Иловалар:

.

(баҳолаш далолатномалари, номувофиқлик далолатномалари

ва инспекция назоратида - сертификат)

Комиссия раиси:

(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:

(шахсий имзо)

(Ф.И.О.)

Далолатнома билан танишдим ва битта нусхасини олдим:

Ариза берувчи раҳбари/ мувофиқлик сертификати эгасининг лавозими, Ф.И.О.)

(шахсий имзо)

20___ йил ___ ____________

М.Ў.

(сана)

(мавжуд бўлса)

Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга 5-ИЛОВА

Мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш учун

ТЎЛОВ МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Сертификатлаштирилган

хизматлар кўрсатишдан беш йилда тушган даромаднинг

прогноз қилинган ҳажми

(ҚҚСсиз)

Мувофиқлик белгисидан фойдаланиш

учун тўлов

(даромаднинг прогноз қилинган

ҳар бир 10 млн сўмига)

1.

10 000 млн сўмдан кўп эмас

энг кам ойлик иш ҳақининг 0,05 миқдорида

2.

10 000 млн сўмдан юқори

энг кам ойлик иш ҳақининг 0,025 миқдорида

Изоҳлар:

1. Тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун битим расмийлаштирилган кунда белгиланган ЭКОИҲМ қўлланади.

2. Раҳбарлик функциялари ва бухгалтерлик ҳисоби функцияларини амалга оширувчи шахсларнинг ҳамда режа бўлими (штат жадвалида бўлганда) бошлиғининг муҳр билан (мавжуд бўлганда) тасдиқланган имзолари қўйилган аризачининг ёзма декларацияси сертификатлаштирилган хизматлар кўрсатишдан беш йилда тушган даромаднинг прогноз қилинган ҳажмининг тасдиғи ҳисобланади.

Хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналари хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга

6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими

Национальная система сертификации Республики Узбекистан

(сертификатлаштириш органининг номи ва манзили, мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестридаги рақами)

(наименование и адрес органа сертификации, № в Государственном реестре органов по оценке соответствия)

№ ___________

(бланк рақами)

(№ бланка)

МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

СЕРТИФИКАТ СООТВЕТСТВИЯ

(мувофиқлик белгиси)

(знак соответствия)

Сертификатлаштириш миллий тизими давлат реестрида қуйидаги рақам билан рўйхатдан ўтказилди

Зарегистрирован в Государственном реестре национальной системы сертификации за №

Берилган сана:

Дата выдачи:

Амал қилиш муддати:

Действителен до:

Мувофиқликсертификати

Сертификат соответствия подтверждает соответствие услуги

(ташкилот номи)

(наименование организации)

(юридик манзили)

(юридический адрес)

хизматларини

требованиям, установленным в

(норматив-ҳуқуқийҳужжатларва техник жиҳатдантартибгасолишсоҳасидаги норматив ҳужжатлар)

(нормативно-правовые акты и нормативных документов в области технического регулирования)

белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди

Қўшимча маълумот:

Дополнительная информация:

Сертификатлаштириш органи раҳбари

Руководитель органа сертификации

(имзо)

(подпись)

(М.Ў.)

(М.П.)

(Ф.И.О.)

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Согласование с заинтересованными ведомствамиПисьмо15.12.2017 г.Агентство "Узстандарт"

So`rovnoma natijalari