Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-13 17:54:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-28 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

Фермер хўжаликларинингеручасткаларидан

янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олиш чора-тадбирлари тўғрисида

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида фермер хўжаликларининг ер участкаларидан, айниқса, дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларидаги ерлардан фойдаланишга муносабати ўзгариб, ушбу ерлардақишлоқ хўжалик экинларини етиштиришни кўпайтириш орқали қўшимча даромад олиш ҳамда ўз ишчиларинингозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Келгусида бу ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таркибий тузилмаси такомиллашди,Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қайта ташкил этилди.

Шу билан биргаликда, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган бир қатор фермер хўжаликлари томонидан ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини ошириш, дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларидаги ерларда қишлоқ хўжаликэкинларини етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан етарлича фойдаланилмаяпти.

Бундан ташқари, республика бўйича мавжуд дала контурлари атрофида
тут кўчатларини экиш тадбирлари қониқарсиз ташкил этилганлиги ва тут дарахтларини ноқонуний кесиб кетилиши натижасида пиллачиликнинг озуқа базасини камайишига йўл қўйилмоқда. 2017 йилда Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида, жумладанАмударё, Тўрткўл, Бўз, Шахрихон, Бухоро, Ромитон, Фориш, Мирзачўл, Қарши, Яккабоғ, Навбаҳор, Кармана, Наманган, Тўрақўрғон, Пахтачи, Пайариқ, Қизириқ, Шеробод, Сайхунобод, Сирдарё, Бекобод, Юқоричирчиқ, Қўштепа, Риштон, Хазорасп ва Ургенч туманларида пилла хом ашёсини етиштириш бўйича шартномавий режалар бажарилмаган.

Ўрганишлар натижаси кузги бошоқли дон экин майдонлари атрофига жами 143 минг погонно километр, пахта майдонлари атрофларига 148 минг погонно километрузунликда экилган тут дарахтларининг 30 фоизидан кўпроқ қисми кесилиб,ўрни тўлдирилмаганлиги ёки ўрнига зараркунанда ва касалликларни чақирувчи ­терак ва тол каби дарахтлар экилганлигини кўрсатди.

Сув хўжалиги объектлари ва сув ресурсларидан мақсадли фойдаланишга эътиборнинг сустлиги натижасида Жиззах, Сирдарё, Тошкент ваФарғона вилоятларининг бир қатор ҳудудларда ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлигича қолиб, экинлар ҳосилдорлигини камайиши кузатилмоқда.

Шунингдек, фаолият юритиб келаётган аксарият фермер хўжаликлари томонидан ишчиларга зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш масалаларига етарли эътибор берилмаслиги, яъни, дала шийпонларининг мавжуд эмаслиги, дала четларига қишлоқ хўжаликэкинлари экилмаганлиги, парранда ва соғин сигирларни сақлаш ишлари йўлга қўйилмаганлиги оқибатида мавсум давомида меҳнат қиладиган сувчи, механизатор, ишчи ва ҳашарчиларнинг меҳнат унумдорлиги пасайиб кетмоқда.

Шунингдек, назоратнинг йўқлиги боис далачетларини экин экмасдан қолдириб кетиш, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалашдан чиқган унумдор тупроқларни ёйиб юбориш ишларига эътибор йўқлиги натижасида экин майдонлари қисқариб бормоқда.

2018 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экин майдонларинингмониторинг ўлчови натижалари кўра жами 175 минг 425 та контурга экилган 1 млн. 107 минг гектар кузги бошоқли дон экин майдонлари четларига 4 минг 854 гектар ер майдонига экилмасдан бўш қолдириб кетилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалик экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони ижросини таъминлаш, фермер хўжаликларининг ер участкалари, дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларидагиерлардан самарали фойдаланиш орқали уларнинг даромадларини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018 йилда фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқаридаги бўш ерларда камида 30 киши дам олишга мўлжалланган дала шийпонлари, енгил конструкцияли ва кам харажатли иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигир ҳамда асалари боқишни ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018 йилда пахтачилик-ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер участкалари контурларининг экин экиладиган дала четлари ҳисоб-китоби 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2018 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари экилган ва чигит экиладиган майдонлар, сабзавот-полизва боғ майдонлари атрофларидаги дала четларига экиш тавсия этиладиган қишлоқ хўжаликэкинларини жойлаштириш ҳамда маҳсулот етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 3, 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ;

“Фермер хўжаликлари ер участкаларидан самарали фойдаланиш, дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларида қишлоқ хўжаликмаҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш орқали қўшимча даромад олиши бўйича чора-тадбирлар дастури” (кейинги ўринларда – Дастур деб аталади) 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.

2. Фермер хўжаликлари ер участкаларидан самарали фойдаланиш, дала четлари ва суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларидақишлоқ хўжаликмаҳсулотлари етиштириш ҳамда енгил конструкцияли, кам харажатли дала шийпонлар ва иссиқхоналарни қуриш тадбирларини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Республика ишчи гуруҳи (Мирзаев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 8 августдаги ПҚ–3182-сон қарори билан тасдиқланган 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда:

фермер хўжаликлари ишчиларига зарур меҳнат шароитини яратиш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан экин майдонларидан ташқаридаги бўш ерларда енгил конструкцияли, кам харажатли дала шийпонлари ва 0,01 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш ҳамда бир бошдан соғин сигир, 50 бошдан парранда,5 қутидан асалари боқишни мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ ташкил қилишни;

бир ой муддатда 2018 йилда пахтачилик-ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишдаги фермер хўжаликларинингер участкалари экин экилган дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларига қишлоқ хўжаликэкинларини фермер хўжаликлари кесимида жойлаштириш ва экиш режа-графикларни тасдиқлашни;

дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларига қишлоқ хўжаликэкинларини экиш учун зарур бўладиган сифатли уруғлик ва кўчат материалларини фермер хўжаликларига белгиланган муддатларда тўлиқ етказиб берилишини ҳамда экинларни касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича тизимли тадбирларни амалга оширишни;

барча ҳудудларда фермер хўжаликлари ер участкалари экин экилган дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларига қишлоқ хўжалик экинларини экиш ҳисобига қўшимча даромад олиш имкониятлари тўғрисида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишни таъминласин.

4. Ерларни экишга сифатли тайёрлаш, “ерга-ер қўшиш”ва тўлиқ гектар ҳосил қилиш тадбирларини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи (Вахабов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда барча суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларинитозалашда чиқадиган тупроқларнинг кўпайиб кетиши ҳисобига экин майдонларининг камайиб кетишини бартараф этиш мақсадида “ерга-ер қўшиш”чора-тадбирларини фермер хўжаликлари кесимида ишлаб чиқиш;

“ерга-ер қўшиш”тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўладиган техника воситаларинижалб қилиш ва бошқа моддийресурслар билан таъминлаш;

ғўза ва кузги бошоқли дон экинлари экилган майдонларда тўлиқ гектарлар ҳосил қилиш, агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш орқали “кафолатли” ҳосил олиш ишларини доимий равишда мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш чораларини кўрсин.

5. Сув истеъмолчилари уюшмалари ҳисобидаги суғориш тармоқлари ва фермер хўжаликларининг ички суғориш тармоқларини тозалаш, сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда шарбат ўраларини қазиш тадбирларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи (Хамраев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда сув истеъмолчилари уюшмалари ҳисобидаги суғориш тармоқлари ва фермер хўжаликларининг ички суғориш тармоқларини тозалаш ҳамда 2018 йил мавсумига тайёрлаш ишларининг8-иловага мувофиқ прогноз кўрсаткичларини амалга оширишни;

бир ҳафта муддатда сув истеъмолчилари уюшмалари ҳисобидаги суғориш тармоқлари ва фермер хўжаликларининг ички суғориш тармоқларини тозалаш тадбирларини сифатли ташкил қилиш учун ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда уларнинг тизимидаги сув хўжалиги ташкилотлар ишчи-ходимларини сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларига бириктиришни;

сув истеъмолчилари уюшмалари ҳисобдаги суғориш тармоқларини механизмлар билан тозалаш учун техникаларни жалб қилиш, уларга сарф қилинадиган ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини фермер хўжаликлари томонидан ажратилишини таъминлашни;

суғориш тармоқларини қўл кучи ёрдамида тозалаш ишларига фермер хўжаликлари ишчилари ва ҳашарчиларни жалб этилишини таъминлашни;

республика, вилоят ва туманларда ишчи гуруҳларни ташкил қилиб, уларга зарур шароитларни яратиб, юқорида белгиланган тадбирлар бўйича тизимли мониторинг юритишни;

2018 йилнинг 1 январига қадар сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги барча ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, қишлоқ хўжалик экинлари экиш имконияти мавжуд бўлган ер участкаларга экспортбоп ва озиқ-овқат экинларини жойлаштиришни ва мақбул муддатларда экишни;

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув хўжалиги ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан лимон ва иссиқхонабоп қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришучун кам харажатли иссиқхоналар қуриш бўйича 9-10-иловаларга мувофиқ прогноз кўрсаткичларни бажарилишини таъминласин.

6. Пиллачилик озуқа базасини янада мустаҳкамлаш, дала четлари ва cуғориш тармоқлари бўйларига тут кўчатлари экиш ишларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи (Мирзаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

пиллачиликни озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2018-2020 йилларнинг баҳор ҳамда куз ойларида12-13-иловаларда белгиланган прогноз кўрсаткичларга мувофиқ фермер хўжаликларининг ер участкалари дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйларигақишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирувчи (терак, тол ва бошқа) дарахтлар ўрнига тут кўчатлари экишни ташкил қилиш;

“тут кўчатлари экиш ойлиги”датуман фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, пиллачилик ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш ва тут кўчатларини экиш бўйича ҳашарлар ташкил этиш;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Ўрмон хўжалиги давлат қумитаси ва Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий- тадқиқот институти тизимидаги корхоналарда 2018 йилда тут кўчатлари етиштириш учун плантациялар ташкил этишнинг 14-иловага мувофиқ прогноз кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш;

мавжуд тутзорлар ва тут қаторларининг барг ҳосилдорлигини ошириш бўйича белгиланган агротехник тадбирларни ўтказиш ҳамда тут дарахтлари зараркунандалари ва “тут парвонаси” билан зарарланган майдонларга қарши самарали курашиш ишларини амалга ошириш;

суғориш тармоқлари бўйлари ва экин майдонлари контурлари атрофидаги мавжуд тут дарахтлари ва тутзорларнинг ноқонуний кесиб кетилиши ҳолатларига қатъиян йўл қўймаслик юзасидан таъсирчан чораларни кўрсин.

7. Белгилаб қўйилсинки, ер участкаларидан самарали фойдаланмаган, дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларибўйларида қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришни ташкил этмаган ҳамда ишчиларга зарур меҳнат ва дам олиш шароитларини яратмаган фермер хўжаликларига ер ижара шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар кўрилади.

8. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда дала четлари ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларибўйларида қишлоқ хўжалик экинлари, иссиқхоналарда эса лимон етиштириш, қорамол, парранда ваасалари боқишнингзамонавий технологиялари ҳамда олинадиган даромадлар ва иқтисодий самарадорлиги бўйича қўлланмаларни тайёрлаб, ҳар бир фермер хўжалигига етказилишини таъминласин.

Асаларичилар уюшмаси ҳудудий филиаллар билан биргаликда фермер хўжаликларининг талаби асосидауларга асалари қутиларини етказиб берсин.

9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали фермер хўжаликларида дала четлари, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларибўйларида қишлоқ хўжалик экинларини, иссиқхоналарда эса лимон етиштириш, қорамол, парранда ва асалари боқишни йўлга қўйиш ва уларнинг иқтисодий самараси ҳамда илғор фермерлар тажрибалари тўғрисида махсус кўрсатув ҳамда эшиттиришларни мунтазам равишда ташкил этсинлар.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири
З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазириА.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Фермер хўжаликларинингеручасткаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси 09.12.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш13.12.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 13.12.2017-27.12.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш27.12.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш Қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш (тегишли хат орқали) 29.12.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari