Hujjat nomi
Қувасой шаҳрида мулкчилик шаклидан қатъий назар автомототранспорт воситаларини 2018 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида.
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Quvasoy shahar hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Quvasoy shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-15 09:08:33
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда)ҳамдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда) асосан ҳамда Қувасой шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2017 йил 9 декабрдаги35/1320-сонли хатига мувофиқ шаҳарда ҳаракат хавфсизлигини юқори савияда таъминлаш ва автомототранспорт воситаларини навбатдаги 2018 йилда мажбурий техник кўрикдан ўз вақтида ўтказишни таъминлаш мақсадида;

Қувасой шаҳар Ички ишлар бўлимининг 2017 йил 9 декабрдаги 35/1320-сонли алоқа хатимаълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

Шаҳар ҳудудида давлат ва шахсий автомобилларга мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шаҳар ҳудудида давлат ва шахсий автомобилларга мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказишнинг1-босқич жадвали 2-иловага мувофиқ,Шаҳар ҳудудида давлат ва шахсий автомобилларга мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш 2-босқич жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шаҳарда тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта, биринчи марта 1 мартдан - 30 июнгача, иккинчи марта 1 сентябрдан - 31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин.

Комиссия аъзоларининг ўртача ойлик маошлари сақланган ҳолда шаҳар Ички ишлар бўлими “Йўл харакати ҳавфсизлиги хизмати”га ўз вақтида келишларини таъминлаш корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш вақтида автомобилларни ва мотоциклларнинг техник ҳолатига, ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги варақасига ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаларига эътибор кучайтирилсин.

“Исфайрам” газетаси (Ў.Каримова) мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласин.

Шаҳар ҳокимлигининг АКТ масъул ходими (Ў.Каримов); мазкур қарорни шаҳар ҳокимлигининг расмий quvasoy.uz веб-сайтига жойлаштирсин.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Алимов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими: А.Т.Зиявитдинов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаҚувасой шаҳар ҳокимининг "Қувасой шаҳрида мулкчилик шаклидан қатъий назар автомототранспорт воситаларини 2018 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб тасдиққа киритиш15 кун муддатдаШаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси Б.Тўйчиев

So`rovnoma natijalari