Hujjat nomi
Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotХorazm viloyati hokimligi
Hujjat muallifiХorazm viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-15 12:41:17
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Хоразм вилоят ҳокимининг

Қ А Р О Р И

Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун

2018 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам

ставкалари ҳақида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2017 йил ___ декабрдаги __/___-____, _____-сонли ва Б.Ю/__-__-__-___/____-сонли ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисидаги қўшма хатига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йил 1 январдан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаш тартиби ва қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага, Хоразм вилояти шаҳар ва туманларининг марказий ва серқатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.“Хоразм вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдаланилсин.

Давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилсин.

3.Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари:

йил чорагида камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишлари;

фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни “Хоразм вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига ўз вақтида,тўлиқ, шунингдек ижарга берилаётган мол мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисида ахборот тақдим этиб бориш топширилсин;

Белгилаб қўйилсинки, давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

4.Хоразм вилояти ҳокимининг 2017 йил 10 январдаги “Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2017 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг ставкалари ҳақида”ги 15к-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5.Мазкур қарор “Хоразм хақиқати” ва ”Хорезмская правда” газеталарида эълон қилинсин.

6.Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК (С.Садиков) мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

7.Мазкур қарорнинг бажарилиши назорати вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сапаев зиммасига юклатилсин.

Хоразм вилоят ҳокими И.Собиров

Хоразм вилояти ҳокимининг 201_ йил “__” _____даги ___к-сонли қарорига 2-илова

Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаш тартиби ва қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар

Ижара хақини хисоблашда ижара хақининг таянч ставкаси қуйидагича

аникланади:

Тс = Эс х Кз х (Кк + Кх + Ко)

бунда:

Тс-бир йилга 1 кв.м учун ижара хақининг таянч ставкаси;

Эс-1-иловага мувофиқижарага олинган объект фаолият турига кўра бир

йил учун 1 кв.м майдоннинг ҳисобланган энг кам ставкаси.

I.Ҳудудий зоналар коэффициенти (Кз):

Т/Р

Шаҳар ва туманлар номи

Ҳудудий зоналар коэффициентлари

1-зона

2-зона

Шаҳар ёки туман марказлари

Қишлоқҳудудлари

1.

Урганч шаҳри

2,5

х

2.

Боғот тумани

2,0

1,5

3.

Гурлан тумани

2,0

1,5

4.

Қўшкўпир тумани

2,0

1,5

5.

Урганч тумани

2,0

1,5

6.

Хазорасп тумани

2,0

1,5

6.1

Питнак шаҳри

2,0

1,5

7.

Хонқа тумани

2,0

1,5

8.

Хива тумани

2,0

1,5

8.1

Хива шаҳри

2,0

1,5

9.

Шовот тумани

2,0

1,5

10.

Янгиариқ тумани

2,0

1,5

11.

Янгибозор тумани

2,0

1,5

Бинонинг қурилишига кўра қўлланиладиган коэффициент тури (Кк):

-алоҳида турган бино -2,0коэффициент

-бино ичидаги алоҳида хона-1,8 коэффициент;

-бинонинг устки қисми, чердак, мансарда -1,5 коэффициент;

-бинога тақаб қурилган бино ҳамда бостирма-1,3 коэффициент;

-ярим ертўла, ертўла -1,0 коэффициент;

Ёндош ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кх):

-ёндош ҳудуд мавжуд бўлганда -1,0 коэффициент;

Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлилик коэффициенти о):

-ижарага берилган объект асосий қатнов йўллари бўйида, серқатнов жойларда жойлашган бўлса -1,2 коэффициент;

-ижарага берилган объект иккинчи даражали қатнов йўллари бўйида жойлашган бўлса-1,0 коэффициент;

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
11.Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йил 1 январдан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаш тартиби ва қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага, Хоразм вилояти шаҳар ва туманларининг марказий ва серқатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. қарор қубил қилинган кундан бошлаб кучга киради.2018 йил 31 декабргачаХоразм вилояти Давлат мулкини ижрага бериш маркази

So`rovnoma natijalari