Hujjat nomi
Туман (шаҳар)ларда кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-15 17:26:02
Muhokama yakunlanishi (sana)2017-12-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1. Туман (шаҳар)ларда кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари Қарши шаҳар бўйича 1-иловага, Ғузор тумани бўйича 2-иловага, Деҳқонобод тумани бўйича 3-иловага, Қамаши тумани бўйича 4-иловага, Китоб тумани бўйича 5-иловага, Косон тумани бўйича 6-иловага, Миришкор тумани бўйича 7-иловага, Муборак тумани бўйича 8-иловага, Нишон тумани бўйича 9-иловага, Шаҳрисабз тумани бўйича 10-иловага, Қарши тумани бўйича 11-иловага, Касби тумани бўйича 12-иловага, Чироқчи тумани бўйича 13-иловага, Яккабоғ тумани бўйича 14-иловага ва Шахрисабз шаҳри бўйича 15-иловага мувофиқ тасдиқлансин

2. “Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари:

уч кун муддатда мазкур қарор билан тасдиқланган туман (шаҳар)ларда кўчма савдо объектларининг ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари ҳудудлардаги “Ягона дарча” марказларида ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.

3. Вилоят Адлия, Солиқ, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Марказий банк, туман (шаҳар)лар ҳокимлари:

кўчма савдо объектининг тасдиқланган жойлашиш схемаси илова қилинган рухсатнома аризада кўрсатилган муддатга, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали берилиши;

кўчма савдони амалга ошириш рухсатномасини олган тадбиркорлик субъектларини қонун ҳужжатларига, шу жумладан чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги;

кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудни зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

сотувчиларда кўчма савдо объекти рухсатномасининг ва унинг жойлашишининг тасдиқланган схемасининг ва сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари бўлиши, шунингдек улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши;

иш куни тамом бўлгандан кейин кўчма савдо объектларини қисмларга ажратиш ёки кўчириш ва кўчма савдо жойини зарур тарздаги санитария ҳолатига келтириш;

товарларни рухсатномага мувофиқ объектлар орқали ва кўчма савдо жойи бўйича сотилиши бўйича назорат ўрнатилсин.

4. Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳудудларда жойлаштирилган кўчма савдо объектларида фаолият олиб бориш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилаётганлиги доимий муҳокама қилиб борилсин.

5.“Вилоят компьютерлаштириш маркази” ДУК мазкур қарорни расмий эълон қилинишини ва www.qashqadaryo.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлансин.

6. Мазкур қарор қабул қилингандан сўнг вилоят ҳокимининг 2016 йил

30 декабрдаги Х-712/12-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Джураев зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишСуров асосида01.12.2017Шаҳар ва туман ҳокимликлари, ташкилот ва корхоналар (рўйхат бўйича)

So`rovnoma natijalari