Hujjat nomi
Фуқароларни ишга жойлаштириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида туман ҳокимининг қарори
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-18 16:05:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

«__» _______ 2017 йил №_____ Амударё тумани.

Фуқароларни ишга жойлаштириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг 17, 22, 23 моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги жамоат ишлари Жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 799-сонли қарори ижросини таъминлаш, ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишмақсадида, Қоракалпоғистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Низомнинг 5- моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

1. Тумандаги иш билан банд бўлмаган фуқароларни 2018 йилда ижтимоий қуллаб – қувватлаш мақсадида:

а) Туман Бандликка кумаклашиш марказига мурожаат килган фукаролар руйхатини олиш, банд булмаган ахолини ишга жойлаштириш буйича курсаткичлар 1-иловага мувофик;

б) Амударё тумани бўйича 2018 йилда “Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури”нинг марказга мурожаат қилган фуқароларни Тошкент, Самарканд шахарларидаги укитиш марказларида касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, туманда ишсиз деб эътироф этилган шахслар учун корхона, муассаса ва ташкилотларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича назорат кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

в) Амударё туманида ишсиз деб эътироф этилган шахслар учун корхона, муассаса ва ташкилотларда 2018 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш 3 –иловага мувофиқ;

г) Амударё қишлоқ хўжалик касб ҳунар коллежида 2018 йил давомида касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича йиллик режа 4-иловага мувофиқ;

д) Фуқароларни жамоат ишларга жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича туман ишчи гурухи таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар:

а) Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Жамоат ишлари жамгармаси фаолиятини ташкил этиш тугрисида»ги 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли карори ва Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 13 октябрдаги 698-сонли Карорининг бажарилиши, ишсиз шахсларни хак туланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида ахоли бандлигини таъминлаш буйича, иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамоат ишлари Жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги курсатиб утилсин.

б) Жамгарма маблаглари хисобидан хак туланадиган жамоат ишларини амалга ошириш учун буюртмалар, куйидаги иш берувчилар томонидан берилиши, жумладан:

бюджет ташкилотлари ва фукаролар узини-узи бошкариш органлари томонидан –жамоат ишларига жалб килинган ишсиз ва банд булмаган шахсларнинг иш хаки буйича 100 фоиз микдорда;

бошка ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан - жамоат ишларига жалб килинган ишсиз ва банд булмаган шахсларнинг иш хаки буйича 50 фоиз микдорда туланиши белгиланганлиги ва амалга оширилиши;

в) Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги» Низомнинг 23–моддасига мувофиқ ишсиз деб эътироф этилган фукароларни 2018 йилда касбга тайёрлаш ва кайта тайёрлашга сарфланган маблаглар Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши ҳисобга олинсин.

3. Тумандаги корхона-ташкилот рахбарлари ва фермер хужаликлари раислари ишсиз фукароларни белгиланган иш уринларига жойлаштиришни, санитария-гигиена коидаларига амал килинишини ва ишга юборилган фукароларга уз вазифаларини сифатли бажариши учун мехнат шароитларини таъминласин.

4. Ушбу карор «Тараққиёт кўзгуси» газетасида расмий эълон килинсин хамда хокимлик веб-сайтига жойлаштирилсин.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат курсатиш сохаси ва тадбиркорлик масалалари буйича 1-уринбосари М.Темирбоевга ва Бандликка кўмаклашиш маркази директори А. Хужамуратовлар зиммаларига юклатилсин.

6. Ушбу карор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Амударётуман ҳокими : С. Йулдашев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Фуқароларни ишга жойлаштириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тўғрисидаТуман миқёсида2018 йил давомидаТуман ҳокимининг иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат курсатиш сохаси ва тадбиркорлик масалалари буйича 1-уринбосари М.Темирбоев, Бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Хужамуратов

So`rovnoma natijalari