Hujjat nomi
Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiFarmon
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-19 17:13:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича
навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида

Мамлакатда экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш ва соддалаштириш, талаб юқори бўлган озиқ-овқат товарларининг импорт қилинишига тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, ташқи иқтисодий фаолият субъектлариҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининг кафолатини кучайтириш юзасидан изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, носоғлом рақобат муҳитининг сақланиб қолиши, озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда муайян хўжалик юритувчи субъектлар монополлиги, айрим маҳсулотларнинг сунъий тақчиллигини яратиш ва уларнинг нархларини асоссиз равишда ошириш, шу асосда катта фойда олиш ҳолатларининг юзага келишига шароит яратадиган жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда.

Муайян импорт қилувчиларнинг бозордаги устунлигига уларга индивидуал имтиёз ва преференциялар берилиши, фаолият олиб боришда алоҳида шароитлар яратилиши сабаб бўлмоқда, бу эса бошқа тадбиркорлик субъектларининг бозорга киришини чеклашга олиб келмоқда.

Мазкур соҳада юзага келган вазият ишбилармонлик фаоллигинива Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини пасайтирмоқда ҳамда мамлакатнинг жаҳондаги нуфузига жиддий зарар етказмоқда.

Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорни сифатли, хавфсиз ва оммабоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид қобилиятини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини риқожлантириш, шунингдек, мазкур соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида:

1.2018 йил 1 февралдан алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотлари олиб киришда берилган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёз ва преференциялар бекор қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан республика ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотлари олиб киришда муайян хўжалик юритувчи субъектларга индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёз ва преференциялар тақдим этишни кўзда тутувчи қарорлар қабул қилиш тақиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, Республика товар-хомашё биржаси, Республика универсал агросаноат биржаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотлар билан биргаликдабир ой муддатда:

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Sherqulov Maqsudjon Bekmurodovich 2017-12-19 18:46:03

Махсулотлар сифатини назорат килиш буйиса "Узстандарт" агентлиги ёки бошка масъул ташкилотни хам жалб килиш лозим, деб хисоблайман. Озик-овкат махсулотларини чегарага киришда гигеник текширувдан утказиш тартиби мавжуд менимча, ушбу жараённи хакконий ва аник тартиб асосида утишини таъминлаш хам мухимдир. Сифатсиз, арзон махсулотларни киритишни олдини олиш хам мухим.

озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчиларни излаш ва жалб қилиш, уларга бозорга кириш учун тенг шароитлар яратиш, шартномалар тузиш, олиб кирилаётган маҳсулотларни юклаш ва сақлашга кўмаклашиш,шунингдек, аҳолининг сифатли,оммабоп озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондиришга қаратилган бошқа чораларни назарда тутувчи 2018 йил учун мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин;

республиканинг барча ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида махсус омборхона, сақлаш иншоотлари, совутиш камераларини ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий, юқори технологик энергия тежовчи ускуналарни ўрнатишни таъминласин.

3. 2018 йил 1 февралдан бошлаб:

ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобига сотиб олиш, шунингдек, давлат стратегик ва сафарбарлик захирасидаги янгилаш талаб этиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш фақатгина товар-хомашё биржаларининг очиқ электрон савдо тизими орқали амалга оширилади;

республика товар-хомашё биржаларида истеъмол товарларининг сотилиши (харид қилиниши) борасидаги тақиқ бекор қилинади;

республика товар-хомашё биржаларининг очиқ электрон савдолари орқали озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ва сотишда улгуржи савдо қилиш учун лицензия талаб этилмайди;

режалаштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг харидлари, Жамғармага маблағлар тушумлари ва харажатлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб борилади;

биржа брокерлари тижорат банкларига мижоз – норезидентлар номидан товар-хомашё биржалари электрон савдоларида маҳсулот сотишдан тушган маблағлари ҳисобидан хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) учун талабнома бериш, норезидент – юридик шахслар эса Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисоб рақами очиш ва товар-хомашё биржалари электрон савдоларида маҳсулот сотишдан тушган маблағлари ҳисобидан хорижий валютани сотиб олиш (сотиш) ҳуқуқига эга.

4. Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

маҳсулотларни сотишда устаманинг аниқ чегарасини белгилаб, олиб-сотарлик ва бошқа суиистеъмолчиликларни истисно этувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Жамғарма ҳисобидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулот турларини сотиб олиш тартибини белгилаш ҳақида ҳукумат қарори лойиҳасини;

бозорни сифатли, хавфсиз ва оммабоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аграр соҳани ривожлантириш, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикликнинг амалий механизмини жорий этиш, озиқ-овқат бозоридаги беқарорлик хавфини ўз вақтида бартараф этиш, озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда эгилувчан божхона тарифларидан фойдаланишнинг чора-тадбирларини белгиловчи “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 15 январга қадар муддатда товар хом-ашё биржалари томонидан фойдаланилаётган маълумотларнинг ошкоралиги ва очиқлигини, маълумотларни чет тилларда (рус, инглиз ва хитой тиллари) жойлаштиришни, ўтказилаётган электрон савдоларга аралашиш ва уларнинг натижаларини ўзгартириш имкониятларини чекловчи ахборот тизимлари ва дастурларини тубдан такомиллаштирилишни таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш тизими ва жараёнини танқидий ўрганиб чиқиб, ортиқча тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, маҳсулотларнинг божхона расмийлаштирувини имкон қадар соддалаштириш ва экспорт-импорт операциялари харажатини қисқартиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқсин;

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Джурабаев Маъруф Мухаммадович 2017-12-19 22:06:42

Ассалому алайкум! Маҳсулотларнинг божхона расмийлаштирувини имкон қадар соддалаштириш ва экспорт-импорт операциялари харажатини қисқартиришга таклиф: Экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш учун бириктириладиган хужжатлар (сертификатлар, АКД, ИКЭР, СЭС справкалари......) олишни бир жойга яъни божхона постига кучириш (единний окно) килиш керак. Шунда деклорантлар шахарни у чеккасидан бу чеккасига югуриб юрмайди ва харажатлар уз-узидан камаяди, 2-3 кунда килинадиган растоможка 2-3 соатда амалга оширилади.


мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва республикада ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида асослантирилган таклифларни киритиш мақсадида истеъмол товарларининг муҳим турларини экспорт-импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, чет эллик инвесторлар ва хорижий ҳамкорлар билан тизимли равишда очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотлар ташкил қилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий тармоқлари раҳбарлари божхона расмийлаштируви жараёнида сунъий тўсиқ, сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларига йўл қўйганлик учун шахсан жавобгарликка тортилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июлдаги “Республикага истеъмол товарлари ноқонуний олиб келиниши ва сотилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 257-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Лойиҳани тасдиқлашга киритишКелишилган ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритиш27.12.2017 й.Бош прокуратура
2Ҳужжатни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишишҲужжатни манфаатдор вазирлик ва идораларга юбориш26.12.2017 й.Бош прокуратура

So`rovnoma natijalari