Hujjat nomi
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Urganch shahri hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Urganch shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-21 08:37:47
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-10 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Урганч шаҳридаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларнинг иш билан таъминлаш мақсадидаЎзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965–сонли қарори билан тасдиқланган “ Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларин банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги” Низоми талабларига асосан ва Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6,25-моддаларини қўлланиб,

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни 2018 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Корхона, муассаса ва ташкилотларда ходимларнинг ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 401 кишини ташкил этадиган 100 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ногиронлар учун 3 фоиз (13 киши);

‎ ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 31.8 фоиз (130 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 42.2 фоиз (160 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 6.2 фоиз (20 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3,8 фоиз ( 14 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 3 фоиз (14 киши);

одам савдосида жабр кўрган жабрдийдалар учун 2.4 фоиз (5 киши);

бошқа тоифадаги шахслар учун 7.6 фоиз (45 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши таъминлансин.

шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун;

болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиладиган касб ва лавозимлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965–сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор ижросини таъминламаган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солиниши белгилаб қўйилсин.

7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини мазкур қарорда белгиланган миқдоридан ортиқча ташкил этган ташкилотлар, ушбу ортиқча иш ўринларини

ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси “Норматив–хуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 15–моддасига асосан 2018 йилга мўлжалланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида қарори 1 – январдан кучга кириши муносабати билан Урганч шаҳар хокимининг 2016 йилдаги Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги 2016 йил 16 декабрдаги 2026//қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.

9. Бандликка кўмаклашиш маркази директори (У.Сеитниязов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни 1-бандида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказилишни таъминласин.

10. Урганч шаҳар “Урганч оқшоми” газетаси мухаррири (С.Авезов)га;

Ушбу қарорни “Урганч оқшоми” газетасида эълон қилинишини таъминласин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш Урганч шахар бўйичаЯнги карор белгилангунга кадарУрганч шаҳар хокимлиги

So`rovnoma natijalari