Hujjat nomi
Республикада Индонезия тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-21 17:49:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-05 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Республикада Индонезия тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Бугунги кунда дунё бўйича 4,4 миллион гектар майдонда аччиқ қалампир экинлари экилиб, 68,3 миллион тонна маҳсулот етиштирилади ҳамда мазкур маҳсулотнинг савдосидан 30 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад олинади.

Аччиқ қалампир маҳсулотини етиштириш бўйича жаҳонда Хитой, Индонезия, Мексика ва Ҳиндистон давлатлари етакчилик қилади.

Ҳозирги кунда дунё бозорида сердаромад ва экспортбоп мазкур маҳсулотга бўлган талаб юқорилигича қолмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини диверсификация қилиш, фермер ва деҳқон хўжаликлари даромадини ошириш, рақобатбардош ва сифатли маҳсулотларни етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, бу борада илғор хорижий тажрибадан оқилона фойдаланиш, хусусан Индонезия Республикасининг аччиқ қалампир етиштириш бўйича замонавий ресурстежамкор технологиясини кенг қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.

1. Қашқадарё, Бухоро ва Хоразм вилоятлари, Беруний, Мингбулоқ
ва Бувайда туманлари ҳокимликларининг 2018 йил ҳосили учун аччиқ қалампир экинларини экиш бўйича таклифлари маъқуллансин.

2. Республикада 2018 йил ҳосили учун:

фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқа майдонларида аччиқ қалампир экинларини экиш ва маҳсулот етиштириш прогноз кўрсаткичлари
1-иловага мувофиқ;

хориждан, шу жумладан Индонезия Республикасидан келтирилиши тавсия этилаётган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган давлат реестри”га киритилмаган қалампир навлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, қалампир етиштириш режалаштирилган фермер хўжаликларининг ер майдонларида тўлиқ хориждан, шу жумладан Индонезия Республикасидан келтирилган юқори ҳосилли қалампир уруғлари экилади.

3. Индонезия тажрибаси асосида аччиқ қалампир экинларини экиш, парваришлаш ва маҳсулот етиштириш масалаларини мувофиқлаштиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби 3 ва 4-иловаларга мувофиқтасдиқлансин.

Ишчи гуруҳларига:

аччиқ қалампир экинларини экиш, парваришлаш, етиштириш бўйича илғор замонавий технологияларни, жумладан Индонезия технологиясини ишлаб чиқаришга жорий этиш;

қалампир экинларини экиш учун маҳаллий тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, ҳудудларни қалампир етиштиришга ихтисослаштириш ва уларда қалампир экинларини навлар бўйича жойлаштириш;

қалампир кўчатини етиштириш учун иссиқхона ва кўчатхоналарни тайёрлаш ва экинларини ўз муддатида сифатли қилиб экиш учун белгиланган ер майдонларини тайёрлаш;

2018 йилнинг март-апрель ойларида фермер хўжаликлари далаларига хориждан келтириладиган юқори ҳосилли қалампир навларининг тўлиқ экилишини таъминлаш;

экилган майдонларда олимлар томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар асосида агротехник тадбирларни амалга оширилишини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтрейд” акциядорлик жамияти ва Тошкент шаҳридаги “Brand Investment Group” масъулияти чекланган жамияти 2018 йилнинг 1 январига қадар қалампир экадиган фермер хўжаликларининг талабномаларига асосан хориждан, шу жумладан Индонезия Республикасидан сифатли қалампир уруғларини олиб келиб, фермер хўжаликларига етказиб берилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, Қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини сертификатлаш ва назорат қилиш маркази “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри”га киритилмаган қалампир уруғларининг навларини истисно тариқасида республикага хориждан олиб кирилиши учун тегишли ҳужжатларни тезкор тарзда расмийлаштиришни таъминласин.

6. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда хориждан, шу жумладан Индонезия Республикасидан олиб келинадиган қалампирнинг навларини белгиланган тартибда синовдан ўтказиб, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри”га киритиш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази,Тошкент давлат аграр университети ва Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти:

5 кун муддатда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда Индонезия технологияси асосида қалампир уруғларини экиш, кўчат тайёрлаш ва парваришлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиб, қалампир етиштирувчи фермер хўжаликларига етказсин;

2018 йилнинг январь ойида фермер хўжаликлари учун Индонезия технологияси асосида қалампир уруғларини экиш, кўчат тайёрлаш, парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича кўргазмали ўқув-семинарларни ташкил қилсин.

8. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, “Ўзтрейд” акциядорлик жамияти, “Brand Investment Group” масъулияти чекланган жамияти вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

2018 йилнинг 10 январигача қайта ишланадиган ва экспорт қилинадиган қалампир маҳсулотларини фермер хўжаликларидан сотиб олиш бўйича шартномалар тузилишини ташкиллаштирсин;

2018 йилнинг 20 январигача тузилган шартномаларга мувофиқ бўнак маблағларини тўлаш чораларини кўрсин.

9. “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, “Ўзнефтмаҳсулот” компанияси қалампир етиштирадиган фермер хўжаликларига минерал ўғитлар, кимёвий воситалар ва ёнилғи-мойлаш материалларини белгиланган тартибда етказиб берилишини таъминласин.

10. “Агробанк” акциядорлик тижорат банкига фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан қалампир уруғларини харид қилиш, экиш, кўчат ва маҳсулот етиштириш, иссиқхона қуриш, моддий-техник ресурсларни сотиб олиш ва бошқа агротехник тадбирларни ўтказиш учун талаб этиладиган кредит маблағларини Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган фоизларда ажратиш тавсия этилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига асосан республикада аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтиришга хориждан, шу жумладан Индонезия Республикасидан жалб этиладиган мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларсиз расмийлаштирилишини таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига асосан республикада аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтиришга хориждан, шу жумладан Индонезия Республикасидан жалб этиладиган мутахассисларга давлат божини ундирмаган ҳолда кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик яшаш жойидан вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатининг узайтирилишини таъминласин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А.Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил “____” _______даги ____ - сонлиқарорига

3-ИЛОВА

Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳамда Беруний туманида
Индонезия тажрибаси асосида аччиқ қалампир экинларини экиш, парваришлаш ва маҳсулот етиштириш масалаларини

ТАРКИБИ

1.

Сулаймонов Б.

-

Тошкент давлат аграр университети ректори, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Мирзаев А.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Пирназаров Ж.

-

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти илмий ходими

4.

Ҳикматов С.

-

Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

5.

Машарипов Ў.

-

Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

6.

Эрманов Ф.

-

Беруний тумани ҳокими

7.

ХоджаевС.

-

АТБ “Агробанк” бошқаруви раиси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил “____” _______даги ____- сонли қарорига

4-ИЛОВА

Қашқадарё вилояти ҳамда Мингбулоқ ва Бувайда туманларида Индонезия тажрибаси асосида аччиқ қалампир экинларини экиш, парваришлаш ва маҳсулот етиштириш масалаларини

ТАРКИБИ

1.

Хакимов Р.

-

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори,
ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Киргизбоев Ф.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Омонова М.

-

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти илмий ходими

4.

Хайитмуродов М.

-

Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

5.

Комилов Р.

-

Миришкор тумани ҳокими

6.

Рафиқов Т.

-

Мингбулоқ тумани ҳокими

7.

Турсунов А.

-

Бувайда тумани ҳокими

8.

ХоджаевС.

-

АТБ “Агробанк” бошқаруви раиси

9.

Хўжаев М.

-

Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Республикада Индонезия тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси01.12.2017Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни, узумчиликни ривожлантириш ва интенсив технологияларни жорий этиш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш21.12.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш21.12.2017-04.01.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш05.01.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишЛойиҳа ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш10.01.2017Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни, узумчиликни ривожлантириш ва интенсив технологияларни жорий этиш бошқармаси

So`rovnoma natijalari