Hujjat nomi
Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2018 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида Халқ депутатлари Амударё туман кенгаши қарори
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-25 18:05:45
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-09 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“ЛОЙИҲА”

халқ депутатлари амударё туман кенгаши қарори

2017 йил “___” ___________ № _____ Амударё тумани.

Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2018 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида

Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2018 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисидаги масала юзасидан туман хокимининг иқтисодий ва тадбиркорликни ривожлантириш масасалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоевнинг ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

1. Туман ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоевнинг Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2018 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисидаги масала юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг 11 ойи ижроси қониқарли деб топилсин.

3. Дастурга асосан 2017 йил 11 ойи давомида 2973 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлса, амалда 3009 та янги иш ўринлари яратилиб, белгиланган режа 101,2 фоизга бажарилганлиги, жумладан, саноат ҳисобидан 20 та, ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобидан 68 та, хизмат курсатиш сохаси ҳисобидан 255 та, кишлок хужалиги хисобидан 216 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш хисобидан 341 та, қурилиш ва инфратузилма объектларини амалга ошириш ҳисобидан 301 та, Қишлоқ ҳўжалигида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қурилишдаги мавсумий ва вақтинча ишларда бандлар ҳисобидан 2074 та ва аҳолини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида ўз-ўзини банд қилиш ва оилавий тадбиркорликда 1371 та дастурнинг барча параметрлари тўлиқ бажарилгани;

-бугунги кунга 2378 нафар коллеж битирувчиларидан 2370 нафари билан турт томонлама шартномалар тузилганлиги, ҳозирги кунда 1616 нафар битирувчиларнинг бандлиги таъминланишига эришилганлиги қайд этиб ўтилсин.

4. Туман хокимининг иқтисодий ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарига (М.Темирбоев):

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2018 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари бўйича жами 2890 та янги иш ўринлари яратилишини таъминлаш юзасидан тегишли чораларни куриш топширилсин.

5. Туман ҳокимининг ўринбосарлари:

- туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бандлик кўрсаткичлари ўсишининг муҳим манбалари ҳисобланган кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича аниқ иложларни белгиласинлар;

- Дастурда белгиланган кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини, жумладан янгидан ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ва уй меҳнатининг барча турларини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил этишни амалга оширсинлар;

- Дастурда белгиланган прогноз параметрларининг бажарилишида амалга оширилаётган иложларни янада жадаллаштириш, шунингдек тегишли миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратсинлар;

- прогноз параметрларининг чуқур таҳлил қилиб, бандлик кўрсаткичларини кўтариш иложларини белгиласин ва натижаларини 2018 йилнинг тўққиз ойи якуни билан кўриб чиқсинлар.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш марказига :

- меҳнат бозоридаги ҳолатни таҳлил қилиб бориш ҳамда иш изловчиларни тегишли ахборот билан таъминлаш ишларини янада яхшилаш;

- бўш иш жойларини (вакант лавозимларни) ва ишга жойлаштириш масаласида мурожаат қилган фуқароларнинг ҳисобини юритишда аниқлик ва тезкорлик асосида иш олиб бориш;

- иш сўраб мурожаат қилган фуқароларга ва иш берувчиларга иш топиш ҳамда ишчи кучи билан таъминлаш имкониятлари тўғрисида, касбларга ва ходимларга нисбатан қўйилаётган талаблар ҳамда иш билан таъминлашга доир бошқа масалалар тўғрисида маслаҳатлар бериш тизимини яхшилаш;

- ишсиз фуқароларни касбга ўргатиш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида ўқув юртлари, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар билан шартномалар тузиш топширилсин.

7. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари:

- тегишли ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш, шу жумладан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Маслаҳат марказлари” фаолиятини янада жонлантириш чораларини кўрсинлар;

- яратилган янги иш ўринларининг сақланиб қолиниши ҳамда бандлик дастурининг ҳудудлар кесимида амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатсинлар.

8. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округларида тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари ташкил қилишда фаол иш олиб борсинлар ҳамда оилавий тадбиркорликни кенг тарғиб қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш, шу орқали дастурнинг ҳудудлар кесимида тўлиқ ижро қилинишини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшсинлар.

9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси М.Казаков зиммасига юклатилсин.

Сессия раиси:

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2018 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисидаТуман миқёсидаЙил давомидаТуман хокимининг иқтисодий ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоев, туман бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Хужамуратов

So`rovnoma natijalari