Hujjat nomi
Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2018 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши қарори
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-26 22:23:07
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-10 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши

__________________________________________________________________

ҚАРОРИ

2017 йил ____ ________ № ____________

Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2018 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида

Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2018 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида туман хокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоевнинг ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

1. Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2018 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида туман хокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан 3062 та янги иш ўринлари яратилиб, режа 101,1 фоизга бажарилганлиги қайд этилсин.

3. Амударё туманида 2018 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Амударё тумани ҳокимлиги (М.Темирбоев, У.Полванов):

- туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бандлик кўрсаткичлари ўсишининг муҳим манбалари ҳисобланган кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича аниқ иложларни белгиласин;

- дастурда белгиланган кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини, жумладан янгидан ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш орқали янги иш ўринларини ташкил этишни амалга оширсин;

- дастурда белгиланган прогноз параметрларининг бажарилишида амалга оширилаётган иложларни янада жадаллаштириш, шунингдек тегишли миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратсин;

- прогноз параметрларини чуқур таҳлил қилиб, бандлик кўрсаткичларини кўтариш иложларини белгиласин ва натижалариҳақида халқ депутатлари туман Кенгашига 2018 йилнинг олти ойи якуни бўйича ҳисобот тақдим қилсин.

5. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округи ҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича ўз ҳиссаларини қўшсинлар.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Бекназарова зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Амударё

туман Кенгаши раиси:

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2018 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисидаТуман миқёсидаЙил давомидаТуман ҳокими ўринбосарлари, бандликка кўмаклашиш маркази (А.Хужамуратов)

So`rovnoma natijalari