Hujjat nomi
Беруний туманининг 2018 йилги бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-28 17:05:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-26 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

ХалҚ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг

ҚАРОРИ

№ ____ «____» ________2017 йил

Беруний туманининг 2018йилги бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2013 йил 31 декабрь, 52-(I)-сон)нинг
28-моддаси, Беруний тумани маҳаллий бюджетининг 2017 йил даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси ҳамда 2018-йилги белгиланган асосий параметрларинимуҳокама қилиб чиқиб,ҳалқ депутатлариБеруний тумани Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

1. Беруний тумани маҳаллий бюджетининг 2017йил даромадлар харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Беруний туман маҳаллий бюджетининг 2018 йил учун даромадлар қисми бўйича асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ, Беруний туман маҳаллий бюджетининг 2018 йил учун харажатлар қисми бўйича асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман молия бўлимига белгиланган тартибда тегишли маҳаллий бюджетларга харажатлар ҳамда бюджет ссудалари (даромад ва харажатлар орасидаги вақтинчалик касса маблағлари фарқларида қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини туман бўйича барча солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишини, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича бюджет харажатлари биринчи навбатда сўзсиз молиялаштирилиш заруриятидан келиб чиқиб, аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.

4. Туман ҳокимининг биринчи ( И.Маткаримов) тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:

бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш;

туман ҳокимлигининг тегишли бюджетлар даромадлари ҳамда харажатлари баланслигига таъсир кўрсатувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни молиявий

ҳамда иқтисодий экпертизадан ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига таклиф бериш;

ҳудудларда солиққа тортиш базасини кенгайтириш ҳамда молиявий аҳволни яхшилаш бўйича тегишли иложлар кўриш;

бюджет ҳаражатларини мақсадли фойдаланиш учун қатъий назорат ўрнатиш топширилсин.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси ( М.Алтибаев) туман маҳаллий бюджетининг даромадлар белгиланган солиқ турлари бўйича ундириб борилишини таъминласин.

7. Туман молия бўлими (Ф.Примов)га Республикамизда 2017 йилни “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари” деб эълон қилиниши муносабати билан Беруний тумани маҳаллий бюджетининг 2017 йил давомида маҳаллий бюджет харажатларининг қисқартирилиши натижасида пайдо бўлган қўшимча кутилаётган маблағлар ҳисобидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур ўзгаришлар киритиб бориш;

бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминлашда асослигини таҳлил қилиб бориш;

зарур ҳолларда бюджет маблағларидан сақланиш асоссиз деб топилган ҳамда бюджет маблағларининг мақсадсиз ишлатилган ҳолларда пайдо бўлган бюджет ташкилотларини қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимлигига ҳамда тегишли бошқармаларга таклиф киритиш;

халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашига маҳаллий бюджетнинг бажарилиши бўйича ҳар чоракда ҳисобот киритиш;

туман ғазначилик бўлими билан биргаликда бюджет маблағларини мақсадли фойдаланиш ҳамда уларнинг мақсадсиз фойдаланилишининг олдини олиш бўйича ғазначиликни бажарувчи рўйхат орқали қатъий назоратга олиш топширилсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия”га топширилсин.

9. Ушбу қарор туман “Халқ минбари” газетасида нашр қилинсин ва расмий веб-сайтга жойлаштирилсин.

10. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Беруний туманининг 2018йилги бюджет параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаБеруний тумани маҳаллий бюджетининг 2017 йил даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси ҳамда 2018-йилги белгиланган асосий параметрлари31.01.2018Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия”

So`rovnoma natijalari