Hujjat nomi
Шаҳар ва туманлар ҳудудларидаги аҳоли яшаш жойларида ободонлаштириш ва санитария ҳолатини янада яхшилаш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog`iston Respublikasi Vazirlar Kengashi
Hujjat muallifiQoraqalpog`iston Respublikasi Vazirlar Kengashi
Muhokama boshlanishi (sana)2017-12-29 19:07:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-13 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қайд этиб ўтилсинки, бугунги кунда ҳудудларда санитар тозаликни таъминлаш билан боғлиқ ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари ушбу соҳада айрим камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда, жумладан:

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (ХУЖМШ) тасарруфидаги кўп қаватли уй-жойлар атрофида санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга бириктирилмаган қаровсиз ҳудудлар мавжуд;

жисмоний ва юридик шахсларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналарга бириктирилган ҳудудларда ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўлиқ олиб чиқиб кетиш учун қўшимча махсус транспорт воситалари талаб этилмоқда;

аҳолидан қабул қилинган чиқиндиларни шартнома асосида махсус полигонларга жойлаштириш ёки чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига топшириш кўзда тутилган бўлсада, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш бўйича хизмат кўрсатувчи айрим корхоналар томонидан бу тизимга амал қилмаслик, чиқиндиларни белгиланмаган қаровсиз ҳудудларга ноқонуний тарзда жойлаштириш ҳолатлари мавжуд;

қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш бўйича хизмат кўрсатувчи айрим корхоналар томонидан ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмларни ҳарид қилиш ҳамда бошқа эксплуатацион харажатларни тежаш мақсадида, ўзларига бириктирилган ҳудудлардан чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетмаслик, ҳаракат мунтазамлигига риоя этмаслик ҳолатларига йўл қўйилмоқда;

мавжуд чиқинди йиғиш майдончалари ва чиқинди йиғиш контейнерлари талабга жавоб бермайди;

қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналар билан жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан айрим ХУЖМШлар томонидан ўзларига тегишли ҳудудларда ҳосил бўлаётган чиқиндиларни (смёт ва ноқонуний жойлаштирилган қаттиқ маиший чиқиндилар) олиб чиқиб кетиш учун шартномалар мавжуд эмас.

Ҳудудлардаги аҳоли пунктларида санитария ва экологик вазиятни янада яхшилаш, ободонлаштириш ишларини кучайтириш ва тозаликни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик иштирокини янада кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2916-сонли, 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3182-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 6 декабрдаги 01-02/1-6656-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 27 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2916-сонли қарори ҳақида»ги 260-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий комиссияси» (кейинги ўринларда - Ҳудудий комиссия) ҳамда туман (шаҳар)лардаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ» аъзолари (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ), шунингдек, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарларининг эътибори аҳоли пунктларида санитария ва экологик вазиятни янада яхшилаш, ободонлаштириш ишларини кучайтириш ва тозаликни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчиликнинг иштирокини янада кучайтириш масалаларига қаратилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикасида санитар тозалаш ишларини амалга ошириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимлари:

а) санитар тозалаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган тартиб асосида қатъий равишда амалга оширилишини таъминласин;

б) ўн кун муддатда:

ҳудудларда аҳоли яшаш пунктлари, маҳаллалар, кўчалар, пиёдалар йўлаклари, майдонлар, очиқ сув ҳавзаларининг соҳиллари, кўприклар, ер ости ўтиш йўллари, йўлаклар, боғлар, хиёбонлар, майдонларга, аҳоли гавжум жойларга ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш бўйича масъул ва жавобгар шахсларни қайтадан белгилаш;

ҳудуддаги кўчалар, айланма кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлаклар, кўприклар, туннеллар, йўловчилар ўтадиган ер ости йўллари, фавворалар, ариқлар, каналлар, дарёлар, кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқлари, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган объектлар (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, хиёбонлар)га туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларини бириктириш;

туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг юқоридаги жавобгарлигига кирмаган ҳудудлардаги ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш масъулиятини ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ширкатлар, ижарачилар ва уй эгалари зиммасига юклатиш бўйича ҳокимликнинг қарорларини чиқарсинлар ва қарор нусхаларини Вазирлар Кенгашига маълумот учун тақдим этсинлар;

в) 2018 йилнинг 1 март санасига қадар чиқиндилардан тозалаш бўйича масъул бўлган барча турдаги корхона, муассаса, ташкилот, ширкат ҳамда ижарачи ва уй эгалари томонидан уларга бириктирилган ҳудудлардаги аҳоли зич ва кўп ҳаракатланадиган жойларда, шунингдек, аҳоли гавжум жойларнинг ҳар 50 метрига белгиланган намунадаги махсус чиқинди қутиларини жойлаштириш чоралари кўрилсин.

5. Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимлари, ҳудудлардаги секторлар раҳбарлари, Ҳудудий комиссия, шаҳар ва туманлар Ишчи гуруҳлар аъзолари зиммасига:

15 кунлик муддатда жойлардаги чиқиндиларни ташиш ва уларни ўз вақтида олиб кетилиши билан боғлиқ ишларнинг мавжуд ҳолатини, санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқиндиларни ташиш графиклари ва чиқиндиларни «сигнал» усулида ташиш йўналишларига риоя этилишини ўрганиш, бу борада назоратни кескин кучайтириш ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

2018 йил 1 январь кунига қадар маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларни хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижаларига кўра ҳудудлардаги ихтисослаштирилган санитария тозалаш корхоналари билан кўрсатилаётган хизматлар бўйича белгиланган тартибда шартномаларни тузиш ишларини якунлаш;

2018 йилнинг 1 январь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли «Жамоатчилик экологик назоратига доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари таркибини тасдиқлаш ҳамда ўрнатилган тартибда аниқ вазифаларини белгилаган ҳолда жамоатчи инспекторларнинг фаолиятини йўлга қўйиш;

2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб жойлардаги маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, бу борадаги экологик назорат тадбирларини амалга ошириш, чиқиндиларни ўз вақтида ташилиши ва олиб кетилиши, белгиланмаган жойларга ташланишининг олдини олиш ҳамда абонентлар билан шартномалар тузиш ишларига экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини фаол равишда жалб этиш;

жорий йилнинг 1 январидан бошлаб жойлардаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг аҳволини барча корхона, муассаса, ташкилот, ширкатлар ҳамда ижарачилар ва уй эгалари билан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар учун абонентлар билан шартномалар тузиш ишларининг ҳолатини ҳудудларда шаҳар ва туманлар Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳар хафтада танқидий ўрганиш, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;

доимий равишда аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, таълим муассасалари, жамоатчилик, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларида аҳолининг кенг қатлами ўртасида оммавий ахборот воситалари иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш вазифалари юклатилсин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

а) Аҳоли яшаш пунктлари, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар, очиқ сув ҳавзаларининг соҳиллари, кўприклар, ер ости ўтиш йўллари, йўлаклар, боғлар, хиёбонлар, майдонлар ҳамда бўш турган ер майдонларини чиқиндилардан тозалаш, аҳоли зич ва кўп ҳаракатланадиган жойларнинг ҳар эллик метрига белгиланган намунадаги махсус чиқинди қутиларини жойлаштириш тегишлилиги бўйича мазкур ҳудудда фаолият юритаётган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ширкатлар эгалари, ижарачилар ёки махсус қарор билан ушбу ҳудудга бириктирилган ташкилот зиммасига юклатилади;

б) «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, туман ва шаҳар бўлимлари, шаҳар ва туман ҳокимлари ва Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудда жойлаштириш масалаларини ҳал қилишда иштирок этадилар;

аҳоли пунктлари санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловлар вақтида тўланишига кўмаклашадилар;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларининг санитария ва экологик ҳолати устидан жамоат назоратини амалга оширадилар.

7. Ишчи гуруҳ раҳбарлари жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сонли қарори ҳамда мазкур қарор ижроси юзасидан ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ахборот киритиб борилишини таъминласинлар.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари С.Нағметов, С.Хожаметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси (Т.Хожаназаров) зиммаларига юклатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ. Сариев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1согласование принимать проект НПА.постановление15.01.2018СовМинРК

So`rovnoma natijalari