Hujjat nomi
Ерга оид қонунчиликнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri bo‘yicha Davlat qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-05 16:28:44
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-20 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335,337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 24, 487-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 65-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида унумдор қатламни олмаслик, ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги ерларини консервациялашнинг белгиланган тартибини бузиш —

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда 1000 кв.м. гача майдонда содир этилган бўлса, —

беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда 1000 кв.м. дан 10000 кв.м. гача майдонда содир этилган бўлса, —

етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда 10000 кв.м. дан 100000 кв.м. гача майдонда содир этилган бўлса, —

ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда 100000 кв.м. дан ортиқ майдонда содир этилган бўлса, —

ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ерларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш —

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”;

2) 261-модданинг биринчи қисмидаги “65-моддасининг иккинчи қисмида” деган сўзлар “65-моддасининг олтинчи қисмида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 2661-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга Ўзбекистон Республикаси ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари ҳақлидирлар”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда; № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 12-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ер тузиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органи топшириғига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан амалга оширилади”;

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ички хўжалик ер тузиш тури қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ҳудудини ички хўжалик негизида белгилаб олиб, қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўп йиллик дарахтзорларни экишни жойлаштириш, илмий асосланган алмашлаб экишни жорий қилишни, барча қишлоқ хўжалик ерларини (пичанзорлар, яйловлар, боғлар, токзорлар ва бошқаларни) жойлаштиришни, тупроқ эрозиясига қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишни, шунингдек суғориладиган ерларни тўла реконструкциялашни ўз ичига олади”;

2) 13-модданинг бешинчи қисмидаги “ер тузиш хизмати” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 15-модданинг олтинчи қисмидаги “давлат кадастри ва ер тузиш хизмати” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 19-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фуқароларнинг ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома билан тасдиқланади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома шакли, уни рўйхатга олиш ва бундай ҳужжатни бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади”;

5) 20-модданинг:

бешинчи - еттинчи қисмлар қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

“Ер участкасига доимий эгалик қилиш ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади”;

саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

6) 21-модданинг матнидаги “ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ҳужжатларида” деган сўзлар “ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномада” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 22- модданинг:

иккинчи қисмидаги “барча ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқлари” деган сўзлар “ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги “ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини” деган сўзлар “ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги “давлат кадастри ва ер тузиш хизмати” ва “давлат ҳужжатлари” деган сўзлар тегишинча “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси” ва “давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 23-модданинг бешинчи қисмидаги “чегараларини тегишли ер тузиш хизмати натурада (жойнинг ўзида)” деган сўзлар “чегараларини Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан натурада (жойнинг ўзида)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар бир оилага 0,06 гектаргача ер участкалари берилади”;

10) 32-модданинг учинчи қисмидаги “ер тузиш хизмати” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 33-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муайян юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори ёки олди-сотди шартномаси ва бошқа турдаги ер участкасига оид ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар, Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, мулкдорларнинг ёки улар томонидан ваколатланган шахсларнинг қарорига асосан берилади

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади”;

12) 40-модда қуйидаги мазмундаги 10 ва 11 бандлар билан тўлдирилсин:

“10) Ер участкасига бўлган ҳуқуқ мажбурий тартибда бекор қилинган ҳолларда ер қонунчилиги бўзилиши натижасида келтирилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаш;

11) Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ёки ўзбошимчалик билан қурилишлар қуришни олдини олиш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ерларда ноқонуний қурилишларни тўхтатиш чораларини кўриш.”;

13) 44-модданинг учинчи қисмидаги “сувларга белгиланган лимитларни инобатга олиб” деган сўзлардан кейин “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг хуласасига асосан” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

14) 49-модданинг олтинчи қисмидаги “Ер участкаларини доимий эгалик қилиш учун олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотларига ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати берилади” деган сўзлар “Ер участкаларини олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотларига ер участкасига доимий эгалик қилиш ёки ижара олиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 79-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

“Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ёки ўзбошимчалик билан қурилишлар қуришни олдини олиш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ерларда ноқонуний қурилишларни тўхтатиш чораларини кўрадилар”;

16) 80-модданинг бешинчи қисмидаги “ер тузиш” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 87-модданинг:

учинчи қисми:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ер участкалари интернатлар, болалар уйлари, давлат таълим, мактабгача тарбия ва даволаш муассасалари ва қабристонлар қуриш учун олиб қўйилганда”;

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

“ер участкалари мудофаа мақсадлари учун олиб қўйилганда;

ер участкалари Давлат чегарасини тузиш учун олиб қўйилганда”;

18) 88-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлардан қуйидаги белгиланган мақсадга кўра фойдаланилади:

янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;

тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишга;

коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ва уларнинг сув билан таъминланиш даражасини ошириш;

пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;

ер тузиш бўйича лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатишга, ер кадастри, ер мониторинги ва тупроқ қидирув ишларига;

автоматлаштирилган ер-ахборот тизимларини яратишга.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан вилоят ҳокимининг қарорига биноан қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин”.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 10-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат ер кадастрини юритиш қуйидагилар билан таъминланади:

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг тегишли бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда аэрокосмик суратга олишларни, топография-геодезия, картография, тупроқшунослик, агрохимия, геоботаникага оид ва бошқа изланишлар ва тадқиқотларни ўтказиш, ерларни инвентаризациядан ўтказиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш ва баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш;

ерлар мавжудлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш;

жорий тадқиқотлар суратга олишлар ҳамда ер мониторинги материалларидан фойдаланган ҳолда ер-кадастр ахборотларига оид маълумотлар мажмуини яратиш ва тартибга солиб туриш.

Давлат ер кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Ер кадастрини юритиш туманда (шаҳарда) қуйидаги йўл билан амалга оширилади:

ер участкаларига бўлган ҳуқуқни ва ер участкаларига доир битимларни давлат рўйхатига олиш;

кадастр суратга олишларини ўтказиш;

ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорларидан маълумотлар олиш, уларнинг тўғрилигини текшириш, ер кадастрига доир ҳужжатларга жорий ўзгартишларни киритиш.”;

2) 13-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ҳуқуқини, ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини, шунингдек ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, шу жумладан сервитутлар тўғрисидаги битимлар ва бу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашлар ва уларни тугатилишини давлат рўйхатига олиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрига тегишли маълумотларни киритиш орқали ер участкаси жойлашган ерда амалга оширилади”;

бешинчи қисмидаги “ўн” деган сўзлар “икки” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги “Ер участкасига бўлган ҳуқуқни” деган сўзлардан кейин “вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтиши” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни вужудга келиши, ушбу ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинганидан кейин кучга киради”;

3) 19-модданинг иккинчи қисмидаги “ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда йўл қўйилган нобудгарчилик ва кўрилган зарарларни қоплаш” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги 171-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 19-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 5-модданинг биринчи қисми:

учинчи хатбошисидаги “техноген” деган сўзлардан кейин “минерал” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўн иккинчи хатбошисидаги “тарихий ва маданий ёдгорликлар” деган сўзлар “маданий мерос объектлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 13-модданинг:

қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:

“Кўчмас мулк ҳисобланган кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлар қонун хужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим”

биринчи - учинчи қисмлари тегишинча иккинчи - тўртинчи қисмлар деб ҳисобансин;

тўртинчи қисмидаги “кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни” деган сўзлардан олдин “кучмас мулк ҳисобланган” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 14-модданинг матнидаги “маҳаллий давлат ҳокимияти органлар” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасиушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

6-модда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

7-модда.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
11111

So`rovnoma natijalari