Hujjat nomi
Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланадиган махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog`iston Respublikasi Vazirlar Kengashi
Hujjat muallifiQoraqalpog`iston Respublikasi Vazirlar Kengashi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-10 16:16:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-01-25 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ундириладиган маблағларни жамғариш юзасидан ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. 2018 йил 1 январдан “Туямуюн-Нукус” минтақаларора сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонасига тасдиқланган ичимлик сув таъминоти тарифларига махсус устама ҳақ 20 сўм/м3 миқдорида белгиланган тартибда белгилансин.

3. “Туямуюн-Нукус” минтақаларора сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонаси (М.Утениязов) АТИБ “Ипотека банк” Қорақалпоғистон филиалида очилган махсус ҳисоб-варақасига корхонанинг асосий ҳисоб-варақасидан махсус устама ҳақ пул суммасини ўтказиш тўғрисида маълумот берилишини таъминласин.

4. АТИБ "Ипотека банк" Қорақалпоғистон филиалига (Утегенов) “Туямуюн-Нукус” минтақаларора сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонасининг махсус ҳисоб-варақада тўпланган махсус ҳақ пул маблағлари ҳисобидан ҳар ойда уч марта Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб-варағига маблағларни ўт казиб бориш топширилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари А.Тажетдинов ва Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нағметов зиммаларига юклатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ. Сариев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1согласование и принятие НПА.Постановление15.01.2018СовМинРК

So`rovnoma natijalari