Hujjat nomi
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-17 10:43:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-01 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ–2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги

174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2303, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда) билан тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Вазир П.Бобожонов

Тошкент ш.,

2018 йил “___” _________,

______-сон

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош

бошқармаси бошлиғи, полковник Х.А. Сайдалиев

« К Е Л И Ш И Л Г А Н »

Молия ва моддий-техника таъминоти

бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник А.А. Абиджанов

Юридик таъминлаш бошқармаси

бошлиғи подполковник Э.Ш.Ҳайитов

Вазир ўринбосари Р.М. Эргашев

Вазирнинг биринчи ўринбосари Д.А. Назармухамедов

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2018 йил ___ _________

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий

ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига киритилаётган

ўзгартиришлар

1. 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Юридик шахсларга тегишли:

юк автомобиллари, махсус автомобиллар учун

автобуслар (микроавтобуслар) учун

енгил автомобиллар учун

мототранспорт воситалари ва тиркамалар

(ярим тиркамалар) учун

- энг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;

- энг кам иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;

- энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

- энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида.”

10. Жисмоний шахсларга тегишли:

юк автомобиллари, махсус автомобиллар учун

автобуслар (микроавтобуслар) учун

енгил автомобиллар учун

мототранспорт воситалари ва тиркамалар

(ярим тиркамалар) учун

- энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

- энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

- энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

- энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида.”.

2. IVбобнинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Изоҳ:

автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида техник кўрикдан ўтказилади ва белгиланган миқдорида тўлов ундирилади.”.

3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

Молия вазири Д. Кучкаров

2018 йил “___” _________

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидасрок, в течение которого разработчиком принимаются предложения по проекту нормативно-правового акта (не может составлять менее 15 дней со дня размещения уведомления на Едином портале): до 1 февраля 2018 года.срок, в течение которого разработчиком принимаются предложения по проекту нормативно-правового акта (не может составлять менее 15 дней со дня размещения уведомления на Едином портале): до 1 февраля 2018 года.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

So`rovnoma natijalari